ОЧЛ финали жавоб ўйинини ҳам Ильгиз Танташев бошқаради
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
«Ювентус» клуби молиявий қаллобликлар иши бўйича жиддий жазога тортилди.
Sky Sports хабарига кўра, собиқ президент Андреа Анелли ва бош директор Маурисио Арривабене 2 йилга, собиқ вице-президент Павел Недвед 8 ойга, ҳозирда «Тоттенҳэм» спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Фабио Паратичи эса 2,5 йилга футболдан четлатилди.
Шунингдек, туринликлардан 15 очко олиб ташланди. Ҳозирда жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотларни ва футболчилар маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланган эди.
Анелли «Ювентус»ни 2010 йилнинг май ойидан бери бошқариб келган эди. Унинг қўл остида клуб кетма-кет 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди, икки бор Чемпионлар Лигаси финалига етиб борди, беш мартадан Италия Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонди.
Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқарадиган бўлди.
Пайшанба оқшомида Европа Конференциялар Лигасида ярим финалнинг дастлабки баҳслари ўтказилди
Олдин хабар берганимиздек, кеча Европа Лигасида ярим финалнинг биринчи ўйинлари бўлиб ўтди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789