«Ювентус»да катта ўзгариш!...

«Ювентус»да катта ўзгариш!...

«Ювентус» раҳбарияти клуб директорлар кенгаши, жумладан президент Андреа Аньелли ва вице-президент Павель Недведнинг истеъфога чиққанини эълон қилди.

«Директорлар кенгаши аъзолари ҳал этилмаган ҳуқуқий, техник ва бухгалтерия масалаларининг марказийлиги ва долзарблигини ҳисобга олишди. «Ювентус»га ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун янги директорлар кенгашини тайинлаш компания манфаатларига мос деб ҳисобланди. Шу муносабат билан, Андреа Аньеллининг таклифига биноан ва таркибни янгилаш тўғрисидаги қарорни иложи борича тезроқ акциядорлар йиғилишига тақдим этиш учун барча директорлар кенгаши аъзолари истеъфога чиқиши керак», - дейилади клуб сайтидаги баёнотда. Шунингдек, директорлар кенгаши Маурицио Арривабенедан «Ювентус» бош директори лавозимини сақлаб қолишни сўрагани қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, Андреа Аньелли «Ювентус» президенти лавозимини 2010 йилда бошлаган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.