Жамоаларимиз тараддудлари сўнгги босқичда: Суперлигадан Про лигагача...

Жамоаларимиз тараддудлари сўнгги босқичда: Суперлигадан Про лигагача...

«Пахтакор» Туркия йиғинидан ўрин олган навбатдаги «ўртоқлик»да «Шкупи» (Ш.Македония)ни 4:1 ҳисобида енгди. Бу учрашувда Пшемислав Банашак «дубл»га эришди.

«Пахтакор» - «Шкупи» (Ш.Македония) - 4:1 (1:1)

Голлар: Драган Черан (34), Пшемислав Банашак (48, 66), Рустам Турдимуродов (81).

«Пахтакор»: Э.Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.

Захира: Қувватов, Шевченко, Ш.Суюнов, Усмонов, Ҳамроалиев, Ўринбоев, Поёнов, Саиднуруллаев, Турдимуродов, Абдумажидов, Холматов, Беглархонов, Тодоров.

 

«НАВБАҲОР» 

«Навбаҳор» - «Уфа» ўйинида ғолиб томон аниқланмади. 12 февраль куни Анталияда ташкиллаштирилган «ўртоқлик»да ҳисобни Жасур Яхшибоев очди, россияликлар эса 75-дақиқада пенальти воситасида мувозанатни тиклашди - 1:1

«Навбаҳор» - «Уфа» (Россия) - 1:1 (0:0)

Голлар: Жасур Яхшибоев (68) - Дилан Ортис (75-пен.).

«Навбаҳор»: Ў.Юсупов, Д.Ҳошимов, И.Голбан, М.Милович, Л.Чермель, О.Ўрунов, Ж.Искандеров, А.Исмоилов, Й.Жокич, А.Собиржонов, Т.Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ж.Яхшибоев, Ж.Болтабоев, И.Йўлдошев, Ш.Жўрабеков, Ф.Икромов.

Четлатиш: Даврон Ҳошимов (48, Н.).

«Навбаҳор» Туркия йиғинида яна 1та ўртоқлик ўйини ўтказади - 16 февраль куни «Балтика» (Россия) рақиб бўлиши керак.

«НАСАФ»

19 февраль куни «Ал-Шабаб» (С.Арабистони)га қарши кечадиган «ОЧЛ «плей-офф» ўйинига Туркияда тайёргарлик кўраётган Рўзиқул Бердиев жамоаси 9 февраль куни «Кедаҳ Дарул Аман» (Малайзия) билан баҳсда аввалига ўз дарвозасидан гол қўйиб юборганига қарамай, якунда Ҳусайн Норчаев қайд этган «дубль» эвазига ғалаба қозонди. Шу куни яқинда «Насаф» сафига қўшилган Ўзбекистон миллий жамоасига номзод ҳужумчи Азиз Амонов норасмий дебютини нишонлади. Кутилишича, ўтган мавсум «Истиқлол» (Эрон) шарафини ҳимоя қилган 25 ёшли футболчи фаолиятини Қарши жамоасида давом эттиради. Айтганча, Малайзия клуби сафида «Навбаҳор»нинг собиқ легионерлари Боян Цигер ва Амирбек Жўрабоев майдонга тушишганини ҳам айтиш жоиз.

«Кедаҳ Дарул Аман» (Малайзия) - «Насаф» - 1:2 (0:0)

Голлар: Виллиан Лима (60) - Ҳусайн Норчаев (81, 83-пен.).

12 февраль куни Украинанинг «Минай» жамоаси билан бўлган кейинги «ўртоқлик»да эса ҳисоб очилмади.

«Насаф» - «Минай» (Украина) - 0:0

«Насаф»: У.Эргашев, Ҳ.Алиқулов (Ш.Муҳаммадиев, 29), Ғ.Ғайбуллаев (А.Давронов), З.Абдураҳматов (С.Саъдуллаев), Ж.Сиддиқов (Ш.Комилов), Ж.Маннонов, С.Нуруллоев (Ж.Шерматов), А.Амонов, Н.Мукаров, М.Раҳимов, А.Турдиалиев.

 

АГМК

Олмалиқ жамоаси 8 февраль куни Туркияда аввалига «Атирау» (Қозоғистон)ни 3:0 ҳисобида доғда қолдирди.

АГМК - «Атирау» (Қозоғистон) - 3:0 (0:0)

Голлар: Мартин Боаке (49), Хуршид Ғиёсов (70), Абдулла Абдуллаев (80).

Яна 2 кундан сўнг Қозоғистон чемпиони - «Астана»га қарши ўйин ташкил этилди. Миржалол Қосимов шогирдлари бунисида муроса кўчасини танлашди - 1:1. 

АГМК - «Астана» (Қозоғистон) - 1:1 (0:1)

Голлар: Акрам Комилов (61) - Прокопенко (19).

АКМК: Раҳимов, Муҳаммад Салом, Исмои­лов, Раҳмонов (Рустамов), Комилов (Денисов), Абдуллаев (Рубен Санчес), Рухадзе (Ҳасанов), Қосимов, Гадоев (Бегимов), Ғиёсов, Боаке (Мираҳмадов).

Охирги маълумотларга қараганда, олдинроқ Жанубий Корея клубига ўтиши айтилган ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев АГМКга қайтиб, 2025 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Чунончи, «Анянг» клуби АГМК билан ижара келишуви бўйича келишолмади. Олмалиқликлар бу вақтда янги мавсум учун тайёрланган либосларни намойиш этишга улгурдилар. Демак, АГМК 2023 йили ҳам Германиянинг Jako компанияси либосларидан фойдаланади. Уй учрашувлари учун кўк, сафар баҳсларига эса оқ форма танланган.

 

«ҚИЗИЛҚУМ»

Навоийликлар 9 февраль куни Анталияда Руминиянинг «Брасов» клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. «Қизилқум» голларига Шерали Жўраев ва Жасур Холтўраев муаллифлик қилишди.

«Брасов» (Руминия) - «Қизилқум» -  1:2 (0:1)

Голлар: Сайм Тудор (90) - Шерали Жўраев (23), Жасур Холтўраев (74).

«Қизилқум»: А.Макосин, О.Толмасов, Н.Тарасов, А.Усмонов, И.Ваҳобов, И.Ифе­аньи, И.Тошпўлатов, М.Раҳматов, Ш.Жўраев, В.Мбаома, О.Нурматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ж.Илёсов, С.Шукруллаев, А.Маматхўжаев, Ж.Холтўраев, А.Саноев, Д.Анваров, Ж.Cодиқов.

Айтганча, «Қизилқум» йиғинида Ўзбекистон олимпия термаси вакили Жалолиддин Содиқов иштирок этмоқда. Истеъдодли ярим ҳимоячи аввалги мавсум «Олимпик»да ўйнаганди.

 

«ОЛИМПИК»

Туркияда шуғулланаётган Темур Кападзе жамоаси 8 февраль куни Туланинг «Арсенал» клубига қарши назорат ўйинида 2та гол урди, аммо якунда 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Олимпиячилардан Руслан Жиянов ва Нодир Абдухолиқов ўзларини кўрсатишди.

«Олимпик» - «Арсенал» Т. (Россия) - 2:4 (1:2)

Голлар: Руслан Жиянов (10), Нодир Абдухолиқов (61) - Панченко (34), Манелов (40), Ткачев (51), Изотов (78).

Анталиядаги йиғин режасига киритилган кейинги 2та ўйин 12 февраль куни ўтказилди. Москва «Динамо»га қарши баҳс тақдирини Фёдор Смоловнинг пенальтидан урган ягона голи ҳал қилган бўлса, Латвия чемпиони «Валмиера» олимпиячилар дарвозасини 3 марта нишонга олди - 2:3.

«Олимпик» - «Динамо» М. (Россия) - 0:1 (0:0)

Гол: Ф.Смолов (80-пен.).

«Олимпик» - «Валмиера» (Латвия) - 2:3 (0:3)

Голлар: Беҳзод Шамсиев (76), Отабек Жўрақўзиев (84) - Каирмани (21), Варславанс (22), Дусалижевс (36).

«Олимпик»: Ҳ.Абдунабиев, С.Мирсаидов, О.Абдумажидов, Ш.Тоиров, Б.Шамсиев, А.Бўриев (Т.Мамасиддиқов), Ж.Жалолиддинов, М.Иброҳимов, О.Жўрақўзиев, Т.Мамасиддиқов (Р.Жиянов), А.Одилов (М.Ғиёсов).

 

«СЎҒДИЁНА»

«Сўғдиёна» 9 февраль куни Анталия йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Бунда жиззахликларга Ш.Македониянинг «Силекс» клуби рақиблик қилди. Биринчи бўлимда Жавоҳир Қаҳрамонов ҳисобни очди, рақиб эса танаффусдан кейин мувозанатни тиклади - 1:1.

«Сўғдиёна» - 

«Силекс» (Ш.Македония) - 1:1 (1:0)

Гол: Жавоҳир Қаҳрамонов.

«Сўғдиёна» (бошланғич таркиб): Ш.Абдуллаев, М.Колакович, Э.Орифов, У.Абдуллаев, Б.Йўлдошев, С.Андреев, Н.Соибов, Х.Халилов, С.Шоаҳмедов, А.Нўъмонов, Ж.Қаҳрамонов.

 

«БУНЁДКОР»

Туркияда «Бунёдкор» таркибига беларуслик ярим ҳимоячи Алексей Носко қўшилди. 1996 йилда туғилган футболчи «Мақтаарал» (Қозоғистон)дан таклиф этилди. У фаолияти давомида «Энергетик-БГУ», БАТЭ, «Торпедо-БелАЗ» клубларида тўп сурган. Носко Анталияда Россиянинг «Родина» жамоасига қарши кечган ўйин (0:1)да «қалдирғочлар» сафида майдонга ҳам тушди.

«Бунёдкор» - «Родина» (Россия) - 0:1 (0:1)

Гол: Иван Тимошенко (45-пен.).

«Бунёдкор»: С.Каримов, Д.Жалолиддинов, А.Ўлмасалиев, Д.Эргашев, Ж.Ёқубов, У.Исмоналиев, А.Исматуллаев, С.Иззатов, Ш.Абдураҳмонов, И.Иванович, Д.Абдуманнопов.

Захира: С.Султонов, И.Асролов, Н.Аҳмаджонов, М.Олимжонов, М.Қаҳрамонов, А.Носко, А.Омоналиев, Ф.Ўткиров, М.Фозилов, Р.Йўлдошев, У.Султонов, Ж.Ҳакимов.

 

«МЕТАЛЛУРГ»

Бекобод жамоаси навбатдаги назорат ўйинида «Хоразм» дарвозасига жавобсиз 3та гол урди. Бу ўйинда Луисма Эрнандес шогирдларидан Забиҳилло Ўринбоев «дубл»га эришди. 

«Металлург» - «Хоразм» - 3:0 (2:0)

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (15, 22), Марко Обрадович (84).

Четлатиш: Иброҳим Иброҳимов (М.).

«Металлург» шунингдек, Қибрайда «Динамо» билан куч синашиб, 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

«Металлург» - «Динамо» - 2:3 (2:1)

Голлар: Иван Йосович (25), Аброр Тош­қўзиев (35) - Элгужа Григалашвили (39), Ҳазрат Турсунқулов (53-пен., 66).

«Металлург»: А.Лобанов, А.Тошқўзиев, К.Палич, В.Касминин, М.Алиқулов, И.Йосович, Х.Сатторов, Ш.Ғофурбеков, Б.Шодмонов, Б.Абдуманнонов, М.Обрадович.

Захирадан майдонга тушганлар: З.Ўринбоев, И.Иброҳимов, Э.Исмоилов, Ҳ.Ғофуров, А.Маназаров.

«Металлург» раҳбарияти эса клуб стадионларида шароитларни яхшилаш бўйича йиғилиш ўтказди. Унда «Металлург» ва «Цементчи» стадионлари, академия қароргоҳидаги ҳолат танқидий кўриб чиқилди, мавсум стартига қадар бажарилиши шарт саналган ишлар юзасидан аниқ топшириқ-кўрсатмалар берилди. Якунда бошқарув тизимидаги жузъий ўзгаришлар маълум қилинди ва янги лавозим эгалари таништирилди.

 

«НЕФТЧИ»

«Нефтчи» 9 февраль куни Туркия йиғинидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувида Украинанинг «Кривбасс» клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Нефтчи» - «Кривбасс» (Украина) - 1:2 (0:2)

Голлар: Умар Адҳамзода (52) - Караблин (30), Устименко (33).

«Нефтчи»: А.Тўраев, З.Жўрабоев, А.Ларин, М.Убайдуллаев, М.Ғофуров, А.Ғуломов, Ю.Батюшин,  Д.Туропов, Н.Тўхтасинов, У.Ҳошимов, Т.Табатадзе.

Захира: Ш.Раҳмонов, А.Мишенко,  Н.Неъматхонов, Ғ.Ғуломов, Д.Валиев, С.Абдуллажонов, У.Адҳамзода, И.Абдуллаев.

 

«СУРХОН»

Ўтган мавсум Англия чемпионатининг 7-даражали лигаси иштирокчиси «Кингстониан» клубида тўп сурган ҳамюртимиз Нодир Бобомуродов «Сурхон» машғулотларига қўшилди. Бухорода туғилган ва 8 ёшида Буюк Британияга кўчиб кетган ўнг қанот вингери «Кристал Пэлас» академиясида таҳсил олган. 23 ёшли футболчи шунингдек, «Коринтиан Кежуал», «Чешант», «Хангерфорд Тавн» ва «Уорсинг» тизимларида ҳам шуғулланган. Беларуслик Артём Сокол эса «Сурхон» билан расман шартнома тузди. 29 ёшли марказий ҳимоячи бунга қадар асосан Беларусь клубларида ўйнаган, жумладан, Конференциялар лигасида иштирок этган. Вақтида Беларуснинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларига жалб этилган Сокол «Энергетик-БГУ»да Шаҳбоз Умаров, Шаҳзод Убайдуллаев ва Бобур Абдухолиқов билан бирга тўп сурган. «Сурхон» сафини тўлдирган яна бир янги футболчи - бу аввалги мавсумнинг иккинчи қисмини АГМКда ўтказган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян.

Термизликлар якшанба куни Туркияда Даниянинг «Рандерс» жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазишди.

«Сурхон» - «Рандерс» (Дания) - 0:3 (0:1)

Голлар: Бундгаард (29), Камара (56, 60).

«Сурхон» (бошланғич таркиб): A.Исоқов, Ш.Гасанов, Б.Aсқаров, Б.Шайдулов, С.Ҳамиджонов, Ҳ.Шербўтаев, Д.Турсунов, Д.Рамазонов, A.Каримов, Н.Бобомуродов, Н.Ҳасанов.

«Сурхон»нинг навбатдаги ўйини 16 февраль куни Чехиянинг «Вишков» клубига қарши кечади.

 

«АНДИЖОН»

Янги мавсумга Туркияда ҳозирлик кўраётган «Андижон» 8 февраль куни Россиянинг «Волга» клубига қарши саф тортиб, йирик ҳисобда енгилди - 0:4.

«Андижон» - «Волга» (Россия) -  0:4

Голлар: Момо Туре (3та), Аллеф.

Андижонлик 12-санада эса 2та ўйинда майдонга тушишди. Аввалига «Велес» (Россия) 5:1 ҳисобида доғда қолдирилди, кейин Грузиянинг «Самтредия»си билан баҳсда голсиз дуранг қайд этилди.

«Андижон» - «Велес» (Россия) - 5:1 (0:0)

Голлар: Суҳроб Бердиев (50, 80), Сардор Азимов (62), Нодари Кавтарадзе (76), Бобур Фарҳодов (89).

«Андижон» - «Самтредия» (Грузия) - 0:0

«Андижон»: И.Литовка, В.Бубанья, И.Маматказин, А.Назаров, А.Комилов, Ф.Бекмуродов (Б.Фарҳодов; С.Бердиев), Л.Арвеладзе, Ф.Соҳибжонов, И.Абдуғаниев, С.Абдунабиев, И.Абдулҳақов.

Захирадан майдонга тушган футболчи: Д.Комилов.

Четлатиш: В.Бубанья (А.).

Охирги маълумотларга қараганда, «бургутлар» кўригида бўлиб турган украиналик дарвозабон Игорь Литовка, грузиялик ярим ҳимоячилар Леван Арвеладзе ва Нодари Кавтарадзенинг ҳар бири 2 йиллик шартнома остига имзо чекди.

 

«БУХОРО»

Ҳаким Фузайлов шогирдлари 9 февраль кунига белгиланган «ўртоқлик»да «Акрон» (Россия)дан 2:1 ҳисобида устун келишди. 

«Бухоро» - «Акрон» (Россия) - 2:1 (2:0)

Голлар: Рўзимбой Аҳмедов (8-пен.), Рустам Абдуҳамидов (36) - Андрес Понсе (53-пен.).

Анталияда «Бухоро»га тўқнаш келган ке­йинги рақиб - Украинанинг «Металист 1925» клуби ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

«Бухоро» - «Металист 1925» (Украина) - 0:1 (0:1)

Гол: Ростислав Русин (42).

«Бухоро»: Н.Стошич, И.Тошпўлатов, А.Отахонов, Д.Жўраев, О.Жўрабоев, Ж.Убайдуллаев, Ҳ.Иминов, Ж.Азимов, А.Касьян, Т.Тобоев, С.Нихаев.

Захира: С.Қобилжонов, Ж.Ҳасанов, А.Бегимқулов, Р.Абдуҳамидов, Р.Аҳмедов, М.Монсиа, О.Булат.

 

«ТУРОН»

Суперлига дебютанти 8 февраль куни Туркияда Қозоғистоннинг «Актобе» клуби билан ўйнаб, Азим Аҳмедов, Ҳумоюн Муртазоев ва Шоҳназар Норбеков  урган голлар ҳисобига ғалаба қозонди. Шу билан Яйпан жамоаси 27 январь куни бошланган Анталия йиғинини якунлади. Энди тайёргарликнинг навбатдаги босқичи Тошкентда олиб борилади. 

«Турон» - «Актобе» (Қозоғистон) - 3:1 (1:0)

Голлар: Азим Аҳмедов (32), Ҳумоюн Муртозаев (46-пен.), Шоҳназар Норбеков (86) - Дмитрий Яшин (56-пен.). 

«Турон»: Тўхтабоев, Чичинадзе, Авилов, Чобанов, Мухторов, Аҳмедов, Абдураимов, Рўзиев, Тошмирзаев, Стоилкович, Муртозаев.

Захира: Давронов, Тоштемиров, Алиев, Абдурашидов, Камолов, Исоқов, Ибрагимов, Норбеков.

«Турон» раҳбарияти аввалги ҳафта MyLeague платформаси орқали бир қатор расмийларни ПФЛ рўйхатидан ўтказди: Абдуваҳоб Аҳмадалиев (бош директор), Бахтиёр Ашурматов (бош мураббий), Зафар Баратов (спорт директори), Нурулло Субҳонов (лицензия менежери), Бекзод Толибов (матбуот котиби), Собир Ҳамидов (мактаб директори), Зоҳид Нурматов (ёрдамчи мураббий), Санжар Азимов (шифокор), Баҳодир Ҳайдаров (массажчи), Дилшод Улуғбеков (массажчи), Азиз Исомитдинов (маъмур) ва Нозим Саматов (маъмур). 

«ЛОКОМОТИВ»

«Локомотив» 9 февраль куни Туркия йиғини доирасидаги сўнгги учрашувларда майдонга тушди. «Чиксереда» (Руминия) билан ўйинда охирги дақиқалардаги пенальти туфайли мағлуб (1:2) бўлган «темирйўлчилар» Грузиянинг «Самтредия» клубидан 2:0 ҳисобида устун келишди.

 «Локомотив» - «Чиксереда» 

(Руминия) - 1:2 (1:1)

Голлар: Маъруф Жумаев (2) - Микаэль Панош (7), Лорант Коваш (90+1-пен.).

«Локомотив»: Р.Нортожиев, М.Абдураимов, Ж.Жумабоев, И.Қобилов, О.Зотеев, Ш.Комилов, Н.Тошпўлатов, С.Қодирқулов, М.Жумаев, Р.Соиров, Ш.Жужул.

Захирадан майдонга тушганлар: З.Сафоев, М.Сафаров, А.Йўлдошев, С.Опех, М.Аълохўжаев, Ж.Абдуалимов, М.Бикмаев, А.Алижонов, А.Абдураҳмонов.

«Локомотив» - «Самтредия» (Грузия) - 2:0 (2:0)

Голлар: Шиме Жужул (11), Марат Бикмаев (20).

Дарвоқе, «Локомотив» Туркияда юз берган зилзиладан жабр чекканларга ёрдам қўлини чўзди. Яъни клуб раҳбарияти ташаббуси билан махсус марказга спорт либосдари етказиб берилди. 

 

«ҚЎҚОН-1912»

Даврон Файзиев шогирдлари 8 февраль куни Тошкентда навбатдаги йиғинга киришдилар. «Қўқон-1912» пойтахтдаги биринчи ўртоқлик баҳсида «Арал» билан куч синашиб, Ҳабиб Шарипов ва Мўмин Мелиев голлари эвазига 2:1 ҳисобида устун келди.

«Қўқон-1912» - «Арал» - 2:1

Голлар: Ҳабиб Шарипов, Мўмин Мелиев.

Қўқонликлар кейинги назорат ўйинида «Машъал»га қарши ўйнаб, 1:1 ҳисобини қайд этишди.

«Қўқон-1912» - «Машъал» - 1:1

Голлар: Мурод Комилов - Собит Синдаров.

«Қўқон-1912»: Н.Зиёвуддинов, Б.Акбаров, Б.Қосимов, А.Қурбонов, И.Исоқжонов, М.Комилов, Д.Исмоилов, А.Ҳожимирзаев, И.Маликжонов, А.Исроилов, С.Шихов.

Захирадан майдонга тушганлар: А.Мерзляков, М.Жалилов, Ж.Ҳасанов. М.Исаев, М.Мелиев, А.Сидоров, С.Етовқўзиев, А.Абдурашидов.

Жамоа таркибига Муҳаммад Исаев, Иброҳим Мухторов, Низомиддин Зиёвуддинов ва Мўмин Мелиев каби янги футболчилар қўшилишди. Шунингдек, «Андижон»да ўйнаган Азамат Исроилов ҳам машғулотларда қатнашмоқда. 

«ДИНАМО»

Самарқандликлар клуб расмийларини ПФЛ рўйхатидан ўтказишди: Учқун Қобилов (бош директор), Вадим Абрамов (бош мураббий), Нодир Мардонов (техник директор), Темур Ҳатамов (лицензия менежери), Усмон Ибодов (матбуот котиби), Дилшод Шарофутдинов (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Абдусаттор Раҳимов (дарвозабонлар мураббийи), Леонид Сенкович (таҳлилчи), Жасур Ҳамроев (U-19 жамоаси мураббийи). Машғулотларга келсак, «Динамо» «Металлург» билан ўйинда иродали ғалабани тантана қилди - 3:2. Самар­қандликлар бундан олдин «Хоразм»дан 2:0 ҳисобида устун келишганди.

«Металлург» - «Динамо» - 2:3 (2:1)

Голлар: Иван Йосович (25), Аброр Тош­қўзиев (35) - Элгужа Григалашвили (39), Ҳазрат Турсунқулов (53-пен., 66).

 

«ШЎРТАН»

Ғузор клуби Тошкент йиғини якунида «Янгиер» билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

«Шўртан» - «Янгиер» - 2:1

Голлар: Сардор Теляков, Миразиз Муҳаммадалиев - Абдумутал Турсунқулов.

«Шўртан»: Ш.Абдураимов, М.Мирзамаҳмудов, Ш.Жўраев, Ҳ.Юнусов, Ж.Қобулов, Ж.Умаров,  А.Саримсоқов, Ф.Имомов, Ж.Ҳасанов, С.Теляков, Т.Усмонов.

Захирадан майдонга тушганлар: С.Эшбоев, Ш.Тожиев, Ж.Сафаров, Ч.Турсунқулов, М.Муҳаммадалиев, Ш.Йўлдошев, Ш.Нуриддинов, М.Зоиров, А.Самариддинов.

«Шўртан» раҳбарияти Тошкент сафари якунлангач, Зафар Полвонов, Шокир Йўлдошев, Сардор Теляков ва Жасур Умаров билан расман шартнома тузди. 

 

«АНДИЖОН-SGS»

Про лига дебютанти Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Жамоа у ерда 24 февралга қадар йиғин олиб боради.

«Андижон-SGS» делегацияси Раҳбарият ва мураббийлар штаби: Зафархўжа Раҳимов (клуб президенти), Шерзодбек Зияев (молия ишлари бўйича директор), Ислом Рустамов (спорт директори), Нозим Муллаохунов (техник директор), Шоҳруҳ Ишанов (бош мураббий), Асилбек Азизов (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий)

Дарвозабонлар: Асилбек Тожиддинов, Абдумалик Нурмуҳаммадов, Азиз Обабакиров

Ҳимоячилар: Абубакр Режаббоев, Файзулло Нурмуҳаммадов, Юрсинали Топволдиев, Акбархўжа Нўъмонхўжаев, Отабек Мўминов, Ҳожиакбар Мўминов, Дилмурод Абдуқаҳҳоров, Абдумуталиб Режаббоев

Ярим ҳимоячилар: Ўктам Абдумаликов, Озодбек Қаҳҳоров, Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, Фазлиддин Зуҳриддинов, Абдушукур Маҳаматов, Зайниддин Ҳамробоев, Шаҳбоз Жумабоев, Шокир Одилжонов, Омад Турсуналиев, Абубакр Мўйдинов, Муҳаммаддиёр Ҳотамхонов

Ҳужумчилар: Азиз Усмонов, Ҳамидулло Каримов, Миржалол Мирзаев

Ўзбекистон ёшлар термаси йиғинида иштирок этаётган ҳужумчи Абдулҳамид Тур­ғунбоев жамоа сафига Анталияда қўшилади.

Клубларнинг расмий сайтларидаги  маълумотлардан ҳам фойдаланилди