АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
16 ёшидаёқ «Милан»дек клубда дебют қилган ва ҳамиша жаҳоннинг энг истиқболли дарвозабонларига эгалиги билан мақтанадиган
Италия терма жамоасида афсонавий Буффон вориси сифатида эътироф этилган Жанлуижи Доннарумма нимадир бўлдию, 2021 йилнинг ёзида «россонерлар» умидларини пучга чиқариб, текин трансфер ўлароқ, «Париж Сен-Жермен» сафига қўшилди. Шу тариқа унинг Францияда Кейлор Навасдек тажрибали амплуадоши билан рақобатлашишига тўғри келди. Муҳими, италиялик кипер бу орада профессионал сифатида яққол ўсишга эришди. Жижи II яқинда берган интервьюсида Коста-Рика миллий жамоаси етакчиси билан рақобат унинг учун ижобий тажриба бўлганини тан олиб, «ПСЖ» раҳбарлари олдига шарт қўйганини ҳам яширмади: «Тушунинглар, Кейлор Навас ёки мени танлашинглар шарт».
- Нима учун айнан «ПСЖ» вариантини танлагандингиз?
- Бу ерда президентдан тортиб, спорт директоригача - барча мени жамоада кўришни истади. Қисқаси, клубнинг хизматимга жиддий қизиққани танловимга кучли таъсир қилди.
- Тўғрисини айтинг, якуний қарорингизда адашингиз Жанлуижи Буффоннинг таъсири ҳам борми?
- Аввало, айтишим жоиз, Жижи билан ўзаро муносабатларимиз жуда кучли. Дейлик, ҳалигача тез-тез қўнғироқлашиб турамиз. Албатта, унинг фикрларини етарли даражада қадрлайман. Лекин «ПСЖ»да ўйнаш масаласини мустақил ва онгли равишда ҳал қилгандим.
- «ПСЖ» сафига Кейлор Навасдек кучли ва тажрибали рақобатчи борлигини била туриб, қўшилгандингиз...
- Чунки ўсишим учун айнан шундай мураккаб рақобат керак эди. Оддий айтганда, фақат турли қийинчиликлар туфайли олдинга қадам босиш мумкинлигини тушунгандим. Футболда барқарор ривожланишнинг асосий шарти шу - кучли рақобат. Янада яхшироқ даражага чиқишни хоҳласангиз, ўзингизни энг қайноқ муҳит ичига ташлашингиз керак. Мана, Кейлор билан рақобат мени ортга назар солиш ва олдинга дадил қадам ташлашга мажбур этди. Бу тенги йўқ ижобий тажриба ва мактабдир.
- Париждаги иккинчи мавсумда эса клубга тўлиқ мослашиб улгурганингиз ва ротацияга ортиқ кўнмаслигингиз аён бўлди...
- Бош мураббий Кристофер Галтье аниқ иерархия яратди ва ҳозир унинг ишончи учун миннатдорчилик билдиришим керак. Ўзи клубдан мен ёки Навасни танлаши талаб этиларди. Яширмайман, бу борадаги фикримни раҳбариятга ҳам айтгандим.
- Якунда Кейлор Навас кетишга қарор қилди. Бу борада нима дейсиз?
- Футболчи фаолиятининг муайян нуқтасида шундай танловга юз тутиши табиий ҳол. Умуман, у бир тўхтамга келмаса бўлмасди, акс ҳолда, эҳтимолки, мен кетишга қарор қилардим... Чунки ҳозирги ҳолатда ҳар иккимизга ўйин амалиёти муҳим. Шу нуқтаи назардан қарасак, иккимизнинг ҳам клубда қолишимиз фақат зараримизга ишларди. Яширишга ҳожат йўқ, ўтган йилги тажрибадан кейин энди ҳар сафар майдонга тушишни истайман, навбат кутиб ўтирадиган ёшда ҳам эмасман ҳозир. Ўз ўрнида тан олиши керак, Навас билан рақобат менга қўшимча дадиллик бағишлади.
- Ўтган йили «Сантьяго Бернабеу»да кечган ЧЛ ўйинида йўл қўйган хатонгизда катта босим улуши кўпми ёки...?
- Йўқ, аслида қандайдир ваҳимали босим сезмагандим, руҳий ҳолатим ҳам жойида эди. Ахир бундай жиддий ўйинларга ўрганиб улгурганман. Афсуски, футболда баъзан хатодан қочишнинг имкони йўқ. Албатта, Бенземанинг голи ва мағлубиятдан қаттиқ ранжиганим рост, аммо ўзимни айбдордек ҳис қилмадим. Жамоа ғалабаси ҳамманики, демак, мағлубиятда ҳам шундай. Қайтараман, ўша омадсизликда айбдор эмасман, фақат бу хафагарчилик даражасини пасайтирмайди.
Жанлуижи Доннарумма охирги вақтлар «ПСЖ»-нинг энг кўп муҳокама марказига тушадиган футболчиларидан бирига айланиб қолди. Бунга италиялик кипернинг шахсий агенти Рафаэла Пимента ҳам беэътибор қарамаяпти: «Матбуот Доннарумма билан кўп ўчакилашяпти. Бир қарасангиз, мақтайди, ортидан танқид ёғдиради. Журналистлар бу борада ўз позицияларини тез ўзгартиряптилар. Тушунаман, мижозим машҳурлиги ва мақоми туфайли ҳамиша диққат марказида, аммо ҳамма меъёрни билиши, чегарадан чиқиб кетмаслиги керак».
Манба: sports.ru, М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789