АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бумеранг нималигини кўпчилик яхши билади.
Австралия туб аҳолисига тегишли мазкур ғайритабиий қурол душманни ғафлатда қолдириши, ҳайратлантириши билан алоҳида ажралиб туради. Бу сафар мулоҳазаларимизни вакилларимиз учун «соккеруз»ни ғафлатда қолдириш, ўз ўйинлари билан рақибни ҳайратлантириш вақти келганини таъкидлаш билан бошлаймиз. Оддий ифода этганда, бугун «ўзбекча бумеранг» ўз сўзини айтиши керак. Бумеранг биз учун ишга тушсин ва ғалаба тортиқ этсин.
Сречко Катанецда учинчи уриниш
1998-2002 йиллар Словения миллий жамоасини бошқарган Сречко Катанец келажаги порлоқ ёш мураббий сифатида роса шов-шув кўтарган эди. Бироқ ЖЧ-2002 финал босқичидаги мутлақ омадсизликдан сўнг унинг салоҳиятига нисбатан ишончсизлик билан қарай бошлашди. Балки шунинг учундир, Сречко жимгина ўз имкониятини Осиё футболида синаб кўришни истади. Дастлабки уринишни БАА миллий жамоасида амалга оширган мутахассис Словения термаси билан УЕФА таснифида қайд этган натижаларини такрорлай олмади. Катанец шундан кейин ўз иқтидорини Ироқ миллий жамоасида синаб кўрди. Анчайин омадли бошланган иккинчи уриниш мамлакат футболи мутасаддилари билан келишмовчилик туфайли барвақт якунланди. Араб футболидаги икки уринишнинг ижобий натижасиз тугаши ўзини кучли мураббий санайдиган Сречко Катанец кўнглида аламзада туйғулар уйғотган бўлса, не ажаб! Демоқчимизки, у Осиё футболидаги учинчи уриниши муваффақиятли чиқиши учун астойдил ҳаракат қилиши турган гап. ЎФА раҳбарияти Катанецнинг учинчи уриниши самарали чиқиши йўлида ўзига хос имконият яратди. Бу - Ўзбекистон миллий жамоаси билан янги босқичга кўтарилиш, янги тарих яратиш!
Ироқ термаси Катанец кўз ўнгида донғи дунёга достон ва ОК-2023 ғолиблигига асосий даъвогар ҳисобланган «самурайлар»ни мағлубиятга учратди. Япония, Ж.Корея, Эрон, С.Арабистони ва Австралия термаларини нуфузли турнирда таслим қилиш Сречко Катанец ва футболчиларимиз учун ҳам асосий вазифа, азалий орзудир! Ироқликларнинг 2-турда қайд этган ёрқин ғалабалари, иорданияликларнинг эса еврофутбол ҳавосига тўйинган Жанубий кореяликлар билан тенгма-тенг курашишгани Катанец мақсадини янада қатъийлаштирганига ишончимиз комил. Зеро, бугун Ироқ термасини ундан ёш ва изланувчан Хесус Касас бошқармоқда. Словениялик мутахассис дастлаб испаниялик ҳамкасби изланишларига у қадар эътибор қаратмагандир. Лекин Япония термасининг таслим этилгани Катанец учун жиддий огоҳлик қўнғироғи бўлди, назаримизда. Энди у ҳар қандай вазиятда Австралия термаси билан баҳсда ғалабани таъминлаш ҳақида ўйлайди, бунинг учун бор имкониятларини ишга солади. Собиқ жамоаси турнир фаворитини мағлуб этган вақт у бунга жим қараб турармиди?! Йўқ, Катанец мундиал ҳавосидан нафас олган мураббий сифатида Хесус Касасдан ортда қолишни истамайди асло. Унинг кўнглида кечаётган яширин ғалаён, ўйлаймизки, миллий жамоамизни ғалаба эшиги сари элтади.
«Кенгурулар»да
хотиржамлик
Австралия терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан кейиноқ «плей-офф» йўлланмасини расмийлаштирди. Шуни инобатга олсак, вакилларимиз билан бўладиган 3-тур учрашуви «соккерузлар» учун у қадар муҳим эмасдек. Ахир дуранг натижа ҳам уларга гуруҳдаги 1-ўринни кафолатлайди. Ҳатто мағлубият «яшил қитъа» вакилларига илк «плей-офф»да кучли рақибдан иҳоталанадиган 2-ўринни тақдим этади. Шундай экан, Грэм Арнольд шогирдлари бугунги учрашувга хотиржам ёндашишлари аниқ. Бизнинг йигитлар эса асосан икки сабабга кўра, фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Биринчи сабаб Австралия термаси ўйин услуби билан боғлиқ. Маълумки, бу жамоа сўнгги йиллар ҳар қандай рақибга қарши инерт футбол кўрсатмоқда. Яъни «соккеруз» бутун учрашув давомида жуда кам хавф-ли вазият яратади. Футболчилари ҳам рақиб дарвозаси томон онда-сонда зарба йўллашади. Натижада рақиб бундай услубга кўникади ва ўзи ҳам дуранг натижага розидек ўйнайди. Шундай паллада «кенгурулар» ҳеч кутилмаганда кескин ҳужум уюштириб, рақибни шошириб қўйишади ва 1-2та гол уришади. Кейин мустаҳкам ҳимояга ўтиб олишади. Австралияликлар Ҳиндистон ва Сурия термаларига қарши кечган учрашувларда ҳам шундай услубга таянишди. Ҳар икки ўйин таассурот-хулосаси шуки, миллий жамоамиз «соккеруз»нинг дурангга мойилдек кўринадиган, аммо бирдан рақибни ғафлатда қолдирадиган «хотиржам» ўйин услуби таъсирига тушиб қолмаслиги лозим.
Ғалаба қозониш учун иккинчи асосий сабаб - Австралия термаси бизга принципиал рақиб ҳисобланади. «Кенгурулар»ни енгиш - Сречко Катанец ва терма жамоамиз учун том маънода ишонч ёрлиғи. Аввал ҳам айтганмиз, яна такрорлаймиз, Япония ва Ж.Корея термалари учун гуруҳ босқичида мағлубиятга учраш ёки дуранг қайд этиш фожиа саналмайди. Чунки бу жамоаларда аллақачон ғолиблик руҳи шаклланган ва бир-икки мағлубият ёки дуранг уларни издан чиқириб юборолмайди. Хуллас, Ўзбекистон термаси шу икки гранд даражасига кўтарилиши учун ҳам «соккеруз»ни ниҳоят, енгиши шарт.
Энг муҳими - мутлаҚ концентрация
Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши учрашувларда Ўткир Юсуповнинг ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмагани қувонарли ҳол, албатта! Аммо 2та ўйинлик «қуруқ» серия хотиржам бўлишни англатмайди. Бинобарин, жамоамиз ҳимоячилари ҳар икки баҳсда 2-3 марта қўпол хатога йўл қўйиб, рақиб ҳужумларини ўтказиб юборишди. Шунчаки, ўша вазиятларда омад жамоамизга кулиб боқди. Акс ҳолда, Ҳиндистон термаси ҳам дуранг натижага жиддийроқ уриниши мумкин эди. Тўғри, ҳиндлар қайсидир вазиятда гол уришганида, вакилларимиз янада юқорироқ савияда ўйнаб, муносиб жавоб қайтаришарди. Қолаверса, ҳар бир вазият голга айланаверса, футболнинг хоккейдан фарқи қолмайди. Аёнки, бу сўзлар тасалли учун ёзилмоқда ва Австралия терма жамоаси кутилмаган қўпол хатоларга шунчаки, томошабин сифатида қараб турмайди. Навбатдаги рақибнинг Сурия ва Ҳиндистон термаларидан фарқи шунда. Фикримизча, австралияликлар дастлаб узун узутмалар воситасида ҳимоямизни доғда қолдиришга уринишади. Бундай вазиятда рақиб ҳамласини қайтариш вакилларимизга қийинчилик туғдиради. Унга қарши ягона чора - тезлик ва мутлақ концентрация. Айни чоғда рақиб ҳужумини қай тариқа ривожланишини олдиндан фаҳмлаш, алданган ва аросатда қолган ҳимояни тезлик билан ёпиш ғалабага мустаҳкам замин ҳозирлайди.
Хулоса
Ҳа, Сречко Катанец бугун миллий жамоамиз бошқарувида илк марта росмана жиддий имтиҳон топширади. Умид қиламизки, бу муҳим учрашувда биз билган ва мухлислар, мутахассислар ишонган мураббий асл иқтидорини намойиш қилади ҳамда жамоамизни ғалаба сари бошлайди!
***
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:30 да старт олади.
Осиё Кубоги-2023 | 3-тур
23.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)
АВСТРАЛИЯ – ЎЗБEКИСТОН
"Ал Жануб” стадиони, Доҳа
Бош ҳакам: Араки Юсуке (Япония)
Қанот ҳакамлари: Миҳара Жун, Такаги Такуми (иккаласи Япония)
Захира ҳаками: Ма Нинг (Хитой)
ВАР: Иида Жумпеи (Япония)
АВАР: Фу Минг (Хитой)
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789