АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Тан олиш керак, мамлакатимизда кўплаб соҳалар қатори футболда ҳам ўсиш кузатилмоқда.
Бунга сўнгги йилларда ёшлар секторига улкан эътибор қаратилаётгани сабабдир, албатта. Фикримиз исботи ўлароқ, кенг кўламда замонавий футбол мактаблари ишга туширилаётганини келтириш мумкин. Уларда муҳайё қилинган шароитлар таҳсинга сазовор ҳолатда. Айниқса, машғулот жараёни учун майдонлар, спорт либослари ва ҳоказо...
Биз учун қувонарлиси, юртимизда йилдан йилга олий талабларга жавоб берадиган футбол даргоҳлари кўпайиб бормоқда. Мухлисларга аллақачон маълум бўлиб улгурган «Пахтакор» ва «Бунёдкор» (Тошкент), «Насаф», «Машъал» ҳамда «Шўртан» (Қашқадарё вил.) академиялари қатори қолган барча вилоятларда футбол мактаблари бирин-кетин фаолият бошламоқда. Жумладан, «Одил Жуниор» мактаби ҳам охирги йиллар жадал ривожланмоқда. Доно халқимизда ажойиб бир нақл бор: «Қилинган меҳнат самарасиз қолмас». Қисқаси, режа бўйича амалга оширилаётган ишлар ўзбек футболида ўз самарасини кўрсата бошлади.
Қаранг, турли ёш тоифасига мансуб терма жамоаларимиз нафақат Осиё, балки жаҳон ареналарида ҳам ўз сўзини баралла айтмоқда. Хусусан, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз қитъада чемпион бўлишга улгурди. Ҳар икки ёш тоифасидаги жамоамиз кичик мундиалларда ҳам муносиб иштирок этмоқда. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги ёшлар терма жамоамизни тилга олишимиз билан қитъа биринчилигидаги қорли финал ёдимизга тушади. Шу ҳолда олимпиячиларимиз финалда Вьетнам ёшлар термасини матонат билан мағлубиятга учратишганини мароқ билан эслаймиз. Равшан Ҳайдаров шу билан чекланиб қолмай, ўтган йили 20 ёш тоифасидаги футболчилар билан ҳам Осиё чемпионатида ғалабани таъминлади. Ёшларимиз кейинчалик мундиалда ҳам чакки иштирок этишмади. 2023 йили Темур Кападзе бошқарувидаги олимпия терма жамоамиз ҳам Осиё ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олди. Жамолиддин Раҳматуллаев шакллантирган ўсмирлар термаси эса ўз тоифасида қитъа етакчилари қаторида эътироф этилди. Якунда ўсмирларимиз ҳам кичик мундиалга йўл олиб, Индонезия майдонларида чакки таассурот қолдиришмади. Йигитларимиз айниқса, гуруҳ раундида испаниялик тенгқурларига қарши кечган баҳсда кучли матонатга эга эканликларини намоён этишди.
Айнан ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тобланган иқтидорларимиз бугун Европанинг кучли чемпионатларига талпинишмоқда. Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов («Ланс»), Аббос Файзуллаев (ЦСКА), Умарали Раҳмоналиев («Рубин») каби йигитларимизни бўлажак юлдузчаларимизга ўрнак сифатида кўрсатишимиз мумкин. Табиийки, бу каби ютуқлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ, албатта. Юқорида таъкидлаганимиздек, барчасининг ортида мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилаётган футбол мактаблари турибди. Ҳозир бемалол таъкидлаш мумкин - Ўзбекистон ўз «футбол фабрикалари»га эга мамлакат!
Самандар АРАБОВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789