Ўзбекистон термаси Эронни ортда қолдириб Қитъада учинчи ўринга кўтарилиб олди

Ўзбекистон термаси Эронни ортда қолдириб Қитъада учинчи ўринга кўтарилиб олди

«Transfermarkt» портали бирин-кетин футболчиларнинг янгиланган нархлари тўғрисида маълумот бермоқда.

Порталга кўра, бир неча кун аввал «Ланс» шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер қиймати 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилган бўлса, бугун ЦСКАда ўйнаётган Аббосбек Файзуллаевнинг қиймати 6 миллион евродан 8 миллионга ошди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий трансфер баҳоси 48,15 миллион еврога етди. Бу борада биз Эронни ортда қолдирдик. Форсларнинг умумий трансфер баҳоси 47,90 миллион еврога тенг. Бу борада қитъамиздаги энг яхши кўрсатгич Япония термасига тегишли. Кун чиқар юрт вакиллари Осиёда энг қиммат терма жамоа бўлиб турпти – 288.50 млн. евро. Иккинчи поғонани эса 163. 55 млн. евро билан Жанубий Корея термаси эгаллаган. Кучли учликни 48,15 млн. евро қийматга эга Ўзбекистон миллий терма жамоаси банд этган. Умуман олганда топ-10 қуйидагича:

Япония - 288.50 млн. 

Жанубий Корея - 163. 55 млн.

Ўзбекистон - 163. 55 млн.

Эрон - 47,90 млн.

Австралия – 37.10 млн.

БАА – 34.65 млн.

Саудия Арабистони – 20.50 млн.

Қатар – 23.08 млн.

Иордания – 14.25 млн.

Ироқ – 12.58 млн

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.