Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар етакчиси сафга қайтди

Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар етакчиси сафга қайтди

Қатарнинг ўз уйида ўтган жаҳон чемпионатидаги иштироки эсингиздами? Ч да бу жамоа фақат битта гол уради, Сенегал дарвозасига, киритилган гол муаллифи - Муҳаммад Мунтари.

Тинтин ўша гол урган ҳужумчини терма жамоа таркибига киритган. Тиззасидан жароҳат олиб, узоқ вақт даволаниб, тузалиб қайтган Ал-Гарафа жамоаси ҳужумчиси иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилади. Мунтари қайтганидан сўнг, биринчи ўйинидаёқ Ал-Дуҳайлга қарши ўйинда гол ҳам урган. 

Шу ўйинда Ўзбекистонни ютмаса, ЖЧ га тўғридан-тўғри йўлланма бўлмаслигини Қатар мураббийи жуда яхши тушуниб турибди.

Энди биз тарафдан айтадиган бўлсак, олдинги ЖЧ саралашларда қилмаган ишимиз - энг муҳим паллада совуққонлик билан вазифани охирига етказиб қўя оладиган характер шакллантириш вақти келди. Ўзбекистонни кузатадиган чет эл мутаҳассислари ва футбол муҳлислари бизни айнан шундай эслашади - “керак пайтида оёғи қалтирайдиган жамоа” сифатида. Буни ўзгартириш вақти келди. 14 ноябрда ўшалар “Ўзбекистон термаси ҳалиям ўша жамоа экан”, дейишмасин. Ушбу ўйинда ғалаба бизни ЖЧ га жуда яқинлаштиради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.