ЖЧ-2022 старти бир кунга сурилди

ЖЧ-2022 старти бир кунга сурилди

Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 старти ўзгартирилди.

ФИФА кенгаши бюроси мундиал бошланишини 21 ноябрдан 20 ноябрга кўчиришни маъқуллади. Бу турнир мезбони Қатар миллий жамоаси очилиш ўйинида қатнашиши учун қилинмоқда. Шу тариқа очилиш маросими ва Қатар - Эквадор баҳси 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. «А» гуруҳининг яна бир беллашуви Сенегал - Нидерландия режалаштирилганидек 21 ноябрь куни бўлиб ўтади, аммо ўйин бошланиш вақти 15:00дан 21:00га ўзгартирилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.