ЖЧ-2023(U20). Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби номи маълум бўлди- Исроил термаси

ЖЧ-2023(U20). Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби номи маълум бўлди- Исроил термаси

Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг икки гуруҳида 27 майдан 28 майга ўтар кечаси 3-тур баҳслари ўтказилди.

Хусусан, "C" гуруҳи пешқадами Колумбия сўнгги турда Сенегал билан дуранг ўйнади ва 7 очко билан 1-ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олди.  
Япония ва Исроил жамоалари иккинчи йўлланма учун кураш олиб борди. Аввалига японлар биринчи бўлим сўнгидаги гол эвазига олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлим бир ўйинчи кам бўлиб қолганига қарамай Исроил иккита тўп киритиб, иродали ғалабага эришди. 
Шу тариқа Исроил 4 очко билан 2-ўринни қўлга киритди ва 1/8 финалда А гуруҳида 2-ўринни олган Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 30 майдан 31 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади. 
"D" гуруҳида эса кутилган натижалар қайд этилди. Бинобарин, Бразилия Нигериядан устун келди, Италия эса аутсайдер Доминиканни мағлуб этди. Якунда Бразилия, Италия ва Нигерия 6 тага очко жамғарди. Қўшимча кўрсаткичлар бўйича Бразиля биринчи ўринни қўлга киритди, Италия эса иккинчи бўлди. Нигерия ҳам энг яхши 3-ўрин эгалари қаторига киришни кафолатлади.

U-20 ЖЧ—2023, 3-тур 
27/28 май 
C гуруҳи 
ЯПОНИЯ — ИСРОИЛ 1:2 
Голлар: 1:0 – 45+1 Сакамото, 1:1 – 76 Нави, 1:2 – 90+1 Омер. 
Четлатиш: Бинямин (68, Исроил).

КОЛУМБИЯ — СЕНЕГАЛ 1:1 
Голлар: 0:1 – 30 Камара, 1:1 – 90+5 Кортес. 
c-geu.JPG

D гуруҳи 
БРАЗИЛИЯ — НИГЕРИЯ 2:0 
Голлар: 1:0 – 44 Педросо, 2:0 – 45+2 Маркиньос.

ДОМИНИКАН — ИТАЛИЯ 0:3 
Голлар: 0:1 – 19 Касадеи, 0:2 – Амброзинё, 0:3 – 84 Касадеи.