Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
ЖЧ-2026: 48 жамоа, 12 гуруҳ, 104 ўйин!
Олдин хабар берилганидек, 16 март куни Руанда пойтахти - Кигалида ташкиллаштирилган ФИФА Конгрессида 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати формати расман тасдиқланди. Демак, энди тарихга энг катта ва узун биринчи мундиал сифатида кирувчи турнир формати ҳақида батафсилроқ тўхталсак бўлади.
ЯНГИ ФОРМАТ ҚАНДАЙ?
2026 йилги жаҳон чемпионатида 48та жамоа иштирок этиши анча олдин тасдиқланган эди. Мана, энди янада кенг қулоч ёзган мундиал формати ҳам аниқ бўлди. Унга кўра, 48та жамоа дастлабки босқичда 12та гуруҳга бўлинади. Якунда ҳар бир квартетда 1-2-ўринларни банд этган 24та жамоа тўғридан-тўғри «плей-офф» раундига сакрайди. Шунингдек, гуруҳларда 3-ўринни банд этган 12та иштирокчидан энг яхши натижага эга 8таси ҳам 1|32 финалга қўшилади. Асосий янгилик шу - энди ЖЧда «ҳаёт-мамот» жанглари 1|16 эмас, 1|32 довонидан бошланади.
Хуллас, ушбу формат асосида жами ўйинлар сони 104тага етади (олдингисидан нақ 40та кўп). ЖЧ давомийлиги эса 39 кунга ошади. 64та ўйинни ўз ичига олган турнир одатда 31-32 кунга тўғри келарди (ЖЧ-2022 эса атиги 28 кунга чўзилди). Шунга мувофиқ, клублар мавсумидан кейинги таътил 16 кунга чўзилади (бу Қатар мундиали арафасидагидан кўпроқ, лекин олдинги одатий турнирларникидан кам, барибир). 2022 йилнинг ноябрь - декабрь ойлари ноодатий вақтдаги мундиалга киришиб олиш қийинчилик туғдириши айтилганди, энди миллий жамоаларга ёз тақвимида қўшимча 1 ҳафта керак.
БОШҚА ВАРИАНТЛАР ҲАМ БОРМИДИ?
ФИФА анчадан буён ЖЧ учун 32та иштирокчи жуда озлигини таъкидлаб келди. Яъни олий футбол органи барчасини аввалгидек қолдирмоқчи эмасди. Шунга асосан, бошида ЖЧ-2026 учун 2та формат кўриб чиқилди. Аввалига 3тадан жамоани ўз ичига оладиган 16та гуруҳли формула таклиф қилинди ва у ҳаттоки, афзалроқ вариант сифатида тан олинди ҳам. Бироқ гуруҳ босқичи 3-турида майдонга тушадиган икки жамоа ўзига мақбул натижа учун ўйнаши (яъни келишув асосида ўйин) эҳтимоли катталиги туфайли бу вариант рад этилди. Ваҳоланки, ФИФА бу борада гуруҳ босқичидаёқ пенальтилар серияси жорий этиш (очколар тенг бўлиб қолиш эҳтимолини пасайтириш ва келишилган ўйинларга имконият қолдирмаслик учун) ҳақида ҳам бош қотирди, аммо шубҳалар даражаси катта эди, барибир. Иккинчи вариант сифатида эса 24тадан жамоани ўз ичига оладиган икки мини-турнир формуласи илгари сурилди. Бунда ҳаммаси оддий: 4та жамоали 6та гуруҳ ва Европа чемпионати формати бўйича «плей-офф» босқичи (1-2-ўринлар эгалари -12та жамоа плюс энг яхши кўрсаткичга эга 3-ўрин эгалари - 4та жамоа). Якунда икки мини-турнир ғолибини асосий финалда учраштириш кўзда тутилганди. Лекин буниси ҳам тўлиқ маъқулланмади.
ҚЎШИМЧА КВОТАЛАР ТАҚСИМОТИ
Хўш, ЖЧ кенгайиши ортидан келган қўшимча 16та йўлланма қитъалар конфедерациялари ўртасида қандай тақсимланади? Табиийки, жамоалар сонининг ошгани ҳар бир қитъа улушини оширди. 3та йўлланма олдиндан мезбон жамоаларга берилса (КОНКАКАФ ҳисобидан, албатта), 45таси саралаш ўйинларига қўйилади. Тўғри, 2та чипта тақдирига олдингидек қитаълараро «плей-офф» баҳслари ойдинлик киритиб беради.
САРАЛАШ ТИЗИМИ ҚАНДАЙ?
УЕФА (Европа): саралаш ўйинлари 2025 йили бошланади. Бунда 4 ёки 5тадан жамоани бирлаштирган 12та гуруҳ шакллантирилади. Якунда гуруҳларда ғолиб чиққан 12та жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади. Қолган 4та чипта учун белгиланган «плей-офф» раунди формати ҳали тасдиқланмаган.
КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка): 10та жамоадан иборат одатий формат сақлаб қолинади. Саралаш баҳслари жорий йил сентябрдаёқ бошланиши керак. Якунда кучли олтилик мундиал чиптасига эга чиқади.
ОФК (Осиё): квалификацион жараён 2023 йилнинг октябрида рейтинг бўйича энг паст жамоалар ўйинлари билан йўлга тушади. Ҳал қилувчи учинчи саралаш босқичи эса 2024 йилнинг сентябрь ойида бошланади ва кейинги йил июнгача давом этади.
КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Аме-рика): 2024 йилнинг март ойида бошланадиган саралаш жараёнига 3,5та йўлланма қўйилади. КОНКАКАФ саралаши ҳам асосий 3та босқични ўз ичига олади.
АФК (Африка): саралаш босқичи формати ҳали тасдиқланмаган.
ОкФК (Океания): саралаш босқичи формати ҳали тасдиқланмаган.
ОФК миҚёсидаги саралаш босҚичи
Биринчи раунд: конфедерациянинг рейтинги энг паст 22та жамоаси (26-47-ўринлар) 11та жуфтликка бўлинади ва «уй-сафар» тизими бўйича ўйнайди. Ғолиб жамоалар иккинчи раундга ўтади.
Иккинчи раунд: конфедерациянинг рейтинги энг юқори 25та жамоаси (1-25-ўринлар) ва биринчи раунднинг 11та ғолиби қатнашади. Яъни жами 36та жамоа 9та гуруҳга бўлинади (4тадан). «Уй-сафар» тизимидаги ўйинлардан сўнг ҳар бир гуруҳдан 2тадан кучли жамоа (жами 18та) кейинги раундга чиқиш баробарида ОК-2027 йўлланмасини нақд қилади.
Учинчи раунд: 18та жамоадан 3та гуруҳ шакллантирилади. «Уй-сафар» тизимидаги ўйинлардан сўнг гуруҳларда 1-2-ўринни эгаллаган жамоаларга ЖЧ-2026 йўлланмаси берилади. 3-4-ўринлар эгалари эса «плей-офф»га йўл олишади.
Тўртинчи раунд («плей-офф»): 6та жамоа 2 гуруҳга бўлинади. Якунда уларнинг ғолиблари ЖЧ-2026 йўлланмасига эга чиқади. 3-ўрин эгалари ўртасида эса қитъалараро «плей-офф» ўйинлари ҳуқуқи учун ўйин ўтказилади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789