ЖЧ U-20. Ёшларимиз очилиш ўйинида Аргентинага мағлуб бўлишди, аммо...

ЖЧ U-20. Ёшларимиз очилиш ўйинида Аргентинага мағлуб бўлишди, аммо...

Сизга яхши маълумки кеча тун(бугун азон)да Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чеммпионати старт олди.

"А" гуруҳида Ўзбекистон мезбонларга қарши очилиши ўйинида майдонга тушиб, ҳисобни очганига қарамай мағлубиятга учради. Маҳмуджон Маҳамаджоновнинг голига Алехо Велиз ва Валентин Карбони жавоб беришди. Айтиш жоизки, қарийбки тенгма-тенг курашлар остида кечган ўйинда омад Хавьер Маскерано шогирдлари томонида бўлди. Зотан, ушбу ўйинда дуранг натижа қайдж этилганида мақсадга мувофиқ бўларди. Афсуски... 
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Янги Зеландия Гватемаладан минимал ҳисобда устун келди. 
Равшан Ҳайдаров жамоаси 2-турни 23 май куни Янги Зеландияга қарши ўтказади. 

ЖЧ U-20. А гуруҳи. 1-тур. 20 май
АРГЕНТИНА - ЎЗБЕКИСТОН-2:1 (2:1)
Голлар: 0:1 — 22, Маҳмуджон Маҳамаджанов, 1:1 — 27, Алехо Велиз, 2:1 — 41, Валентин Карбони 
Аргентина: 1.Гомеш Герт; 4.Аугустин Гиай, 2.Ди Лолло Лаутаро, 6.Валентин Гомес, 3.Валентин Барко; 8.Максимо Перроне (5.Федерико Редондо, 59), 14.Матео Танлонго (20.Игнасио Мирамон, 72); 11.Матиас Суле (16.Лука Ромеро, 59), 10.Валентин Карбони (19.Жино Инфантино, 72), 18.Брайан Агирре, 9.Алехо Велиз (21.Пуч Маэстро, 85)
Захира: 12.Лукас Лавагнино, 17.Николас Клаа, 7.Хуан Карлос Гауто, 13.Томас Авилес, 15.Роман Вега
Ўзбекистон: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 11.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 64), 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев (19.Шаҳзод Акрамов, 85), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов
Захира: 1.Эдем Неъманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатилло Пўлатов, 4.Абубакир Ашуров, 5.Рустам Турдимуродов, 9.Шаҳзод Неъматжонов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 18.Саидафзалхон Аҳроров
Огоҳлантириш: Аугустин Гиай (11), Матео Танлонго (45+7), Диёрбек Ортиқбоев (80)

ГВАТЕМАЛА — ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ-0:1 (0:0)
Гол: Гарбетт (80).