ЖЧда можаро!?...

ЖЧда можаро!?...

АҚШ аёлларининг Вьетнамга қарши ЖЧ ўйинидан олдин кўпчилик терма жамоанинг давлат мадҳиясини куйламагани учун танқидлар тўлқинига муносабат билдирилди.

«Майдонга тушгач, ўйинга тайёргарлик кўрамиз, шу сабабли, давлат мадҳияси асосий эътиборимиз марказида бўлмайди. Шуни айтишим мумкинки, ҳар бир футболчи танлаш ҳуқуқига эга», - деди миллий терма жамоа ҳимоячиси Наоми Гирма. Эслатиб ўтамиз, АҚШ аёллар терма жамоаси сўнгги бир неча кун ичида кескин танқидларга учради. АҚШ давлат мадҳияси янграётганда фақат уч нафар қиз мадҳияни ижро этган. Қолганлар эса сукут сақлашган. Жамоа сардори Меган Рапинонинг давлат мадҳияси билан муносабати яхши эмас. 2016 йилнинг сентябрь ойида у Нидерландияга қарши ўртоқлик ўйини аввалидаги давлат мадҳияси ижроси чоғида тиз чўкиб, полиция зўравонлигига қарши гапириб, газета сарлавҳаларидан ўрин олганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.