Жеррард истеъфога чиқарилди, барибир

Жеррард истеъфога чиқарилди, барибир

Стивен Жеррард «Астон Вилла» бош мураббийлигини тарк этди.

Клуб истеъфони эълон қилиб, мутаҳассисга фаолияти учун миннатдорчилик билдирди ва келгусида муваффақиятлар тилади. Жеррард 2021 йилнинг ноябрида «Астон Вилла»ни қабул қилиб олганди ва унинг қўл остида бирмингемликлар ўтган мавсумни 14-ўринда якунлашди. 12-турда «Фулҳэм»дан учралган (0:3) мағлубиятдан кейин раҳбарият бош мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилди. Жамоа 12-турдан кейин 11 учрашувда 9 очко тўплаб, турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.