Зиддиятга сабаби маълум бўлди

Зиддиятга сабаби маълум бўлди

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Усмон Дембеленинг хатти-ҳаракатидан мамнун эмасди.

Испаниялик мутахассис франциялик футболчини интизомий сабабларга кўра Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши Чемпионлар лигаси ўйинида қайдномадан четлатганди. L'Equipe нашри хабарига кўра, футболчи ва мураббий ўртасидаги биринчи кескин вазият мавсум бошида, Энрике Витиньяни асосий пенальти тепувчига айлантирган пайтда юзага келган. Дембеле бу қарорни тушунмади ва «Гавр» билан ўйиндан сўнг норозилигини очиқ билдирди. Яқинда «Ренн» билан учрашув якунида вингер устози томонидан майдонда худбинлик қилгани учун танқид қилинди. Футболчининг ўзи Энрикенинг баъзи тактик кўрсатмаларидан ҳафсаласи пир бўлди - унинг фикрича, бу кўрсатмалар унинг эркинлигини асоссиз равишда чеклайди. Бироқ, манбага кўра, Энрике ва Дембеле можарони ҳал қилиб бўлишган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.