АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
У нафақат Африка футболининг энг муваффақиятли (1|2 финалга чиққан) жамоаси, балки глобал миграция даврининг энг ёрқин намунасидир: турли ўлкаларда дунёга келган футболчилар ягона ватан шарафи учун бор куч-маҳоратларини фидо этдилар.
Қатарга йўл олган 26 нафар марокашлик футболчиларнинг 14 нафари хорижий мамлакатларда улғайишган. Мана шу жиҳатни инобатга олганда, ўйинчиларга Европадаги болалар академияларида таҳсил олганликлари ўз самарасини бергандек туюлади. Бироқ фақат шу эмас, аслида, янада қизиқарлироқ далиллар ҳам бор. Келинг, уларни кўриб чиқайлик.
*** Аввало - Европа топ-лигаларининг муҳимлиги. Чорак финалга чиққан жамоалар орасида фақат Англия ва Франция терма жамоаларининг таркиби 100 фоиз топ-чемпионатлар вакилларидан тузилган. Аргентинада 26 футболчининг 23 нафари, Бразилияда 22, Португалияда 19, Хорватияда 15, Марокашда 14 ва Нидерландияда 11 нафари топ-лигаларда тўп сурадилар. Хулоса оддий: таркибининг ҳеч бўлмаганда 50 фоизи топ-лигалар вакили бўлмаган жамоа «плей-офф»ни орзу қилмаса ҳам бўлаверади;
*** Марокашнинг ўзига хос устунлиги бор. 5 млн.дан кўпроқ марокашлик Европада (Францияда 33 фоиз, Испанияда 26, Италияда 16) яшайди. Бельгия аҳолисининг 4 фоизи Марокаш фуқаролигига эга. Табиийки, кенг кўламдаги миграция туфайли, футбол сирларини пухта ўзлаштириш имконияти бўлган Европада кўплаб марокашлик болакайлар дунёга келишади, турли мамлакатлардаги скаутлар эса уларни кузатиб борадилар;
*** «Европада туғилган йигитлар билан айрим муаммоларга ҳам дуч келдик. Журналистлар менга шундай савол беришди: «Нима учун фақат Марокашда туғилган футболчилар билан ўйнамаяпсиз?» Биз шунчаки, барча марокашликларни жамоага жалб этдик. Бу ҳар қанча маблағу, совринлардан афзал», - дейди Парижда улғайган Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Волид Реграги.
*** Марокашнинг ўзида ҳам қудратли футбол марказлари бор. Қисқа муддатга ўтмишга қайтамиз. 15 йил аввал Африканинг энг бадавлат ҳукмдори бўлмиш Марокаш қироли Муҳаммад VI мамлакат спортини жиддий танқид остига олганди. Шундан кейин қирол ва унинг шерикларига тегишли Марокашнинг энг йирик банки, телекоммуникация гиганти ҳамда бошқа сармоядорлар ишга киришдилар. Шу тариқа футболдаги ислоҳотлар дастурига асосан, 2009 йилда 17 млн. доллар эвазига дастлабки замонавий футбол академияси қад ростлади. Телекоммуникация гиганти ва бошқа йирик компаниялар кўмагида академия учун Марокаш ташқи савдо банки ташкил этилди. Академия учун сарфланган маблағларни у ерда тарбияланган ўйинчиларни сотиш ҳисобига қоплаш режалаштирилганди. Ўқув даргоҳининг фаолиятини эса қирол ва унинг шериклари таъминлайдиган бўлдилар.
*** Академия очилди, аммо сезиларли ўзгаришлар 2014 йилда бошланди. Айнан шу йили Марокаш ФФ раҳбарлиги мамлакат молия вазирлигида бюджет бошқармасининг раҳбари бўлган Файзи Лекжага топширилди. 2011 йилда бу мансабни эгаллаган 40 ёшли мутахассис ҳозир ҳам мамлакатдаги йирик лойиҳаларни сармоялаш билан шуғулланади.
*** Қисқача маълумот: 2009 йилда Лекжа ўзининг қадрдон клуби «РС Беркан»ни тасарруфини ўзига олиб, 3-дивизиондан олий лигага олиб чиқди, энди Марокаш чемпионатида медалларни қўлга киритмоқда, 2 марта (2020 ва 2022 йилларда) АФКда Конфедерация Кубоги соҳибига айланди. Хуллас, футбол унга бегона эмас;
*** «Лекжанинг ташрифи Марокаш футболидаги ҳарбийлар корпуси ҳукмронлигига чек қўйди. Федерация 15 йил генерал Бенслиман тасарруфида бўлганди. Унинг ҳамма ишларини ёмон дея олмайман, аммо айрим қарорлари замон талабларига жавоб бера олмасди», - дейди Марокаш сиёсий тизимининг тадқиқотчиси Ёсин ал Яттиуи;
*** Лекжанинг янгича ёндашуви ўта оддий: «Ҳар қандай футбол тизимининг тараққиёти 3та шартга асосланган - майдонлар ва мактаблар, иқтидорни тенглаштириш ва ривожлантириш, малакали мураббийлар»;
*** 2019 йилда Муҳаммад VI академияси қайтадан тикланди. Энди унинг баҳоси 65 млн. доллар. 30 гектарли майдонни эгаллаган иншоот академия эмас, миллий футбол марказининг ўзгинаси. У ерда барча тоифалардаги терма жамоалар, шунингдек, 12-18 ёшли ўсмирларга яшаш ва шуғулланиш учун шароит яратилган. 4та чимли, 3та сунъий қопламали ва битта ёпиқ майдон, сув ҳавзаси, 2та теннис корти, пляж футболи майдончаси, турли тест-синовларини ўтказишга мўлжалланган тиббий блок ва малакали шифокорлар уларнинг хизматига шай;
*** Академияни ОАВ Марокаш Клерфонтени, деб атамоқдалар. Ҳар ҳолда, ўхшашликлар йўқ эмас: у ерга марокашлик иқтидорли ўсмирлар танлаб олинади, душанбадан жумагача улар 65 «лимон»ли базада яшаб, билим оладилар ва машқ қиладилар. Дам олиш кунларида ўз клубларида ўйнаш ва қариндошлари билан учрашиш учун йўл оладилар. Федерация шу аснода 18 ёшгача бўлган иқтидорларни назорат қилади ва терма жамоадаги қонун,қоидалар билан таништириб боради. Яқин келажакда мамлакатнинг 12та вилоятида тўлиқ ишга туширилади. Уларнинг вазифаси - умумтаълим мактабларидан иқтидорли болаларни футбол пирамидасига жалб этиш, клублар академиясидаги тарбияланувчилар тараққиётини назорат қилиш, зарурат бўлса, Работга жўнатишдан иборат.
«Ҳаммаси оммавий ҳаваскорлар орасидан иқтидорли болаларни топиш, ҳудудий ва миллий марказда тарбиялаш билан бошланади. Ҳозир 12та вилоятдаги тараққиётни махсус гуруҳимиз аъзолари кузатиб борадилар. Айнан шу сабабли клубларни ўз мактабларини ривожлантиришга мажбур этяпмиз. Мақсадимиз , мамлакатнинг барча вилоятларида футболни ривожлантириш», - деганди Лекжа.
Марокашда 20та чимли ва 200дан ортиқ сунъий қопламали стадионлар мавжуд. 15 йил аввал федерацияда футбол мактабларининг иш тизими, машғулот майдончалари ҳақидаги маълумотлар йўқ эди. Энди нафақат муайян тизим асосидаги фаолият, балки ривожланиш ҳам яққол бўй кўрсатмоқда: Марокаш олий лигасидаги ўсмирлар гуруҳи мураббийлари Роберто Мартинес, Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Пепейн Линдерс, Микель Артета, Патрик Виейра, ва Тьерри Анри каби афсоналар лекцияларидан сабоқ олдилар. Чакки эмас-а?
*** Натижа - Муҳаммад VI академияси Қатар мундиалига 3 нафар асосий таркиб ўйинчисини тайёрлаб берди: ҳужумчи Юсуф ал Носири, ҳимоячи Наиф Агер ва ярим ҳимоячи Аззидин Унаи;
*** Қиролнинг топшириғига биноан, академия ҳар йили фосфат гиганти ОСР ва «Ал-Мағриб» банкидан 20 млн. доллар сармоя олади;
*** Марокаш ФФнинг йиллик умумий бюджети 80 млн.дан кўпроқ. Бунинг 25 млн.и профессионал футболга сарфланади.
*** Марокаш футболининг янада ривожланиши учун мутасаддилар Африка давлатлари билан 40дан ортиқ ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар: қаердадир малака ошириш, бошқасида Муҳаммад VI академиясининг ижараси ёки стадионлар ва машғулот базалари қурилиши учун сармоялар киритиш хусусида. «Марокаш Африка футболининг авангарди, қитъанинг муҳим ўйинчиси бўлишга интилмоқда. Бу интилиш ўз қийматига эга, сармоя талаб этади. Биз нима қилаётганимизни яхши биламиз», - деганди юксак лавозимдаги амалдорлардан бири.
Хуллас, Марокаш ЖЧга мезбонлик ҳуқуқи учун курашга бел боғлагани энди ҳеч кимни ажаблантирмайди, тўғрими?
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789