Руни АПЛга қайтиши мумкин

Руни АПЛга қайтиши мумкин

Яқин вақт ичида «Эвертон»да мураббийлар алмашинуви рўй бериши мумкин.

«Эвертон» ўз уйида «Брайтон»га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин Франк Лэмпард ишдан бўшатилиш арафасида турибди. Manchester Evening News хабарига кўра, Франк Лэмпард истеъфога чиқариладиган бўлса, «Эвертон» бош мураббийи этиб тайинланиш учун Уэйн Руни асосий номзод ҳисобланади. Айни дамда 37 ёшли англиялик мутахассис МЛСда «Ди Си Юнайтед»ни бошқармоқда. Эслатиб ўтамиз, Уэйн Руни «Эвертон» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Руни «Эвертон»нинг асосий жамоасида 117та расмий ўйинда майдонга тушиб, 28та гол урган ва 8та голли узатма берган.

Журналист Доминик Кингнинг сўзларига кўра эса, «Бёрнли»нинг собиқ устози Шон Дайч ва Бельгия терма жамоасининг собиқ устози Роберто Мартинес «Эвертон»ни бошқаришга тайёр. Дайч 2017 йилда «ирислар» сафида Роналду Куманга ёрдамчи мураббий бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.