Рюдигер тез орада «Реал»га ўтади

Рюдигер тез орада «Реал»га ўтади

«Челси» футболчиси Антонио Рюдигер фаолиятини «Реал»да давом эттириши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, яқин кунлар ичида германиялик футболчи «қироллик клуби» билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Томонлар шартноманинг барча деталларини келишишга улгурган. Марказий ҳимоячи йилига 9 млн евро маош олади ва эркин агент сифатида Мадрид гранди сафига ўтгани учун 8 млн евро бонус олади. Маълумот учун, ушбу мавсумда 29 ёшли футболчи «аристократлар» сафида барча мусобақаларда 49та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.