Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Кечаги 22-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Насаф” (0:1) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўз сўзини ўйин ҳақидаги умумий фикрлари билан бошлади.
- Бугунги ўйин тезлиги ва темпи юқори бўлмади, аммо сифат бўлди, кескин курашлар бўлди. Ҳар икки жамоа аъзолари ғалаба иштиёқида майдонга тушишди. Қайсидир маънода омадимиз ҳам келди. Чунки, вазиятлар бўйича гапирадиган бўлсак, “Навбаҳор” ҳам ғалабага муносиб ўйин кўрсатган бўлиши мумкин. 2-таймда эса омадимиз келди. Бу жудаям муҳим. Боиси, жудаям кучли рақиб устидан сафарда зафар қучдик. Ушбу очколар мавсум охирида муҳим роль ўйнайди деб ўйлайман.
- “НАСАФ” БУГУН ЎЗ ОЛДИГА ҚЎЙГАН РЕЖАЛАРНИ НЕЧА ФОИЗГА БАЖАРДИ ВА ҚАЙСИ ЧИЗИҚ ЎЙИНИДАН КЎНГЛИНГИЗ ТЎЛДИ? “НАВБАҲОР”НИНГ ҚАЙСИ ЧИЗИҒИ ОҚСАДИ?
- Режамиз ғалаба қозониш эди ва бу амалга ошди. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўрнини алмаштириб, 4-4-2 схемасида ҳаракат қилдик, Остон Ўрунов майдонга тушгнидан сўнг, футболчиларнинг майдондаги жойлашувини 5-4-1 га ўзгартирдик. Боиси, ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак эди. шу жиҳатдан яхши ишладик. Йигитлар охиригача курашишди.
“Навбаҳор” борасида тўхталадиган бўлсам, жамоанинг ҳар бир чизиғида кучли футболчилар бор. Сўнгги 2 йил мобайнида “Навбаҳор” ўз савиясини анча кўтариб олди. Шунингдек, наманганликлар Чемпионлар лигасида ҳам яхши ўйин намойиш этишмоқда. Мезбонларга бугун жароҳатланганлар ва чарчоқ борлиги таъсир қилган бўлиши мумкин. Бизда ҳам чарчоқ аломатлари бор эди. Лекин омад бизга кулиб боқди.
- “НАСАФ”НИ УШБУ БАҲСДАН СЎНГ ЯНА ОҒИР ЎЙИНЛАР КУТИБ ТУРИБДИ. “ПАХТАКОР”, “ШАРЖА”, ОКМК... ЖАМОА БУНДАЙ ТАҚВИМГА ҚАНЧАЛИК ТАЙЁР?
- Бу бизни ўйлантирмоқда. Биз битта турнирни танлашимиз керак. Йигитларнинг тикланишига кўпроқ эътибор қаратамиз. “Пахтакор”га қарши тайёрланамиз. Таркибда йўқотишлар борлиги ҳам таъсир қиляпти. Бу ҳали зараримизга ишлаши мумкин. Бор кучимизни ишга соламиз.
- ЖАМОАНГИЗДАГИ ЛЕГИОНЕРЛАР СИЗ КУТГАН ЎЙИННИ КЎРСАТИШЯПТИМИ? АЙНИҚСА, ЧАВЕС ҲАҚИДА ГАПИРЯПМАН.
- Чавесдан кўп нарса кутгандик. Мухлислар ҳам унга юқори баҳо беришганди. Аммо келганидан сўнг, жароҳат олди ва формасидан чиқиб кетди. Грузиялик футболчимиз ўтган баҳсларда яхши ёрдам берди, бугун жароҳати борлиги сабабли, майдонга тушмади. Легионерлардан тўлиқ қониқаётганим йўқ.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789