Луис Суарес «Интер Майами»даги фаолиятини давом эттиради.
Майами клуби расмий сайти хабарига кўра, уругвайлик 37 ёшли форвард билан 2025 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланган.
ОЧЛ-2 мусобақаси бешинчи турида ўз майдонида "Кувайт СК" жамоасига имкониятни бой берган "Насаф" клуби устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
– Рекордларни қайд этишда давом этяпмиз. Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та ўйинда мағлуб бўлмаган эдик. Ҳозир эса қаторасига тўртинчи мағлубиятни қабул қилиб оляпмиз. Менимча, бунақаси тарихда бўлмаган. Жуда ҳунук ҳолат. Чемпионликдан сўнг жамоада бўшашиш бўлишини кутгандим, лекин бу қадар бўлишини ўйламагандим. Барчасига мураббий айбдор ҳисобланади. Йигитларни қанчалик руҳий тайёрламайлик, якунда шу каби ҳолат содир бўляпти. Ўзимиз ҳам буни кутмагандик. Ўйинга келсак, бошида барчаси жойида эди. Устунлик биз томонда эди, аммо кейин барчаси тескарисига айланиб кетди. "Ал Ҳусайн"га қарши ҳам шу каби ҳолат қайд этилганди. Бу фақат руҳий жиҳатга боғлиқ. Оддий хатолар билан рақибни руҳлантириб юбордик. Иккинчи бўлим ўрталарида иккинчи голимизни урганимизда, балки ғалаба қозонган бўлардик. Рақиб эса яхши ҳимояланади.
– Рақиб жамоа мураббийи Марко Станоевич асосий таркибда бўлишини кутганини таъкидлади. Марко нега дастлабки дақиқалардан ўйнамади?
– Бизда 20 нафар ўйинчи бор. Энг кучлилари майдонга тушади. Битта футболчига тўхталмоқчи эмасман. Ҳар ўйинда энг яхши таркибни қўйишга ҳаракат қиламиз.
– Абдувоҳид Неъматовнинг қизил карточкаси ҳақида фикрингиз қандай?
– Ўша вазиятда биз ҳужум уюштиришимиз керак эди, аммо керак бўлмаган жойда тўпни йўқотдик. Рақибнинг тўрт нафар футболчиси олдинга ўтиб кетди. Абдувоҳид эса вазиятни қутқармоқчи бўлиб, фолга борди. Ўйинда ВАР йўқ, балки видеотакрор бўлганда ушбу вазиятни кўриб чиқарди. Асосий айб ўзимизда, вазият Неъматовнинг фолигача бормаслиги керак эди.
– Гуруҳдаги кейинги ҳолатни қандай тасаввур қиляпсиз?
– Гуруҳдаги ҳолатимиз ўта оғир. Бу турнирда омадсиз иштирок этдик дея оламан.
– "Насаф" ушбу мавсум ҳужум чизиғида ўзгаришларга эҳтиёж сезяпти деб ўйлайсизми?
– Бу масалани ўтган йили ҳам кўриб чиққандик. Ҳужумчиларимиз биз кутганчалик барқарор бўлмади деб ўйлайман. Кейинги йил клуб ўз имкониятга қараб ушбу масалага ёндошади.
– "Насаф"нинг терма жамоадаги ўйинчилари клубда ўша даражада ҳаракат қила олмаяпти. Бунга сабаб нима?
– Миллий жамоада Шерзод кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шу билан бирга, Бобир ҳам. Биз Шерзодга имкони борича дам беришга ҳаракат қиляпмиз. Ойбек йўқ пайтда Шерзод ҳужумга унча ҳам кўп қўшилмайди. Ойбекнинг йўқлиги ҳам Шерзодга таъсир қилди, шекилли. Бозоровнинг эса кичик жароҳати бор. Ўйинга тайёрмаслиги маълум бўлди.
Осиё чемпионлар лигаси 2, 5-тур.
"Насаф" - "Кувайт СК" 1:2
27.11.2024. Қарши, “Марказий” стадион
Ҳакамлар: Мажид Муҳаммад Ал Шамрони, Ҳешам Муҳаммад Ал Рефаеи, Умар Али Ал Жамол, Ал Ҳунфуш Ал Ҳусайн (барчаси Саудия Арабистони)
Назоратчи: Квонг Йонг Чул (Корея Республикаси)
Гол: Зоран Марушич (Акмал Мозговой) 43, 1:0, Яҳё Жабране (пенальти) 46, Амр Аҳмад Исмоил 55
Комиссар: Китти Вонгстапорнчаи (Таиланд)
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев ( 6.Муродбек Раҳматов, 62), 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов, 10.Бобир Абдиҳолиқов (20.Виктор да Силва, 62), 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (79.Азизжон Ахроров, 88)
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 3.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 24.Сардорбек Баҳромов, 44.Шаҳзод Акрамов, 55.Диёрбек Абдуназаров, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич.
"Кувайт СК": 40.Абдулраҳмон Марзуқ, 2.Сами Алсанеа, 8.Аҳмад Ал Дефири, 9.Файсал Ал Ҳарби (42.Ҳолид Ал Ҳарқави,90) 11.Муҳаммад Абдуллоҳ, 14.Амр Аҳмад Исмоил, 22.Амине Абулфатҳ, 23.Муҳаммад Ал Рашиди, 27.Таҳа Яссин Кенисси (26.Муҳаммад Марҳун, 90+4), 35.Арсене Зола Киаку, 37. Яҳё Жабране.
Захира: 33.Суод Алҳушан, 34.Дари Ал Отаиби, 5.Фаҳад Ал Ҳажери, 6.Юсуф Ал Ҳебези, 7.Ибраҳим Камел Марзуқ, 13.Фаҳад Ал Решиди,
Огоҳлантиришлар: Ғолиб Ғайбуллаев ("Насаф") 4, Дилшод Комилов ("Насаф") 39, Акмал Мозговой ("Насаф") 45+2, Абделфаттах Амине ("Кувайт СК") 59, Абдулраҳмон Марзук ("Кувайт СК") 69
Четлатиш: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф") 90+5
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Майами клуби расмий сайти хабарига кўра, уругвайлик 37 ёшли форвард билан 2025 йилнинг охирига қадар шартнома имзоланган.
Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ламин Ямал Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган мукофот ҳақида гапирди.
«Реал» ва Германия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Тони Кроос «Golden Boy» мукофотини топшириш маросимида Европада йил футболчиси совринини қўлга киритди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789