Рўзиқул Бердиев: "Бугун мазмунлироқ ўнадик, аммо..."

Рўзиқул Бердиев: "Бугун мазмунлироқ ўнадик, аммо..."

ОЧЛ-2023/24 Плей-офф босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган “Ал Айн” — “Насаф” учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- “Ал Айн” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўз йигитларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Биз бугун кучли рақибга қарши курашдик, ўйнадик, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Афсуски ўйиндаги баъзи ҳолатлар бизни мағлубиятга олиб келди — деди Рўзиқул Бердиев.
- Жамоангиз Қаршида бўлиб ўтган беллашувда ўз мухлислари олдида босим остида ҳаракат қилганмиди? Чунки бугун “Насаф” биринчи учрашувга қараганда яхши ўйин ўтказди. Иккинчи савол. Жамоа бу босқичда мусобақани тарк этишига қандай қарайсиз?
- Қаршидаги учрашувда бироз босим остида ҳаракат қилгандик ҳам бу мавсумдаги биринчи расмий беллашув эди. Бу биз тажриба бўлди. Бугун Қаршидаги ўйинга қараганда мазмунлироқ футбол ўйнадик. Жамоамиз услуби ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боради. Шуни айтишими керакки бугунги кўрсатган ўйинимиз билан мусобақанинг бу босқичидан чиқиб кетишимиз биз учун аламли бўлди. Биз ғалаба учун майдонга чиққан эдик.
- Чемпионлар лигасини тарк этишингиз миллий чемпионатдаги иштирокингизга қандай таъсир қилади? Мағлубият мотивация берадими ёки аксинча жамоанинг руҳини туширадими? 
- Бугунги ўйин ҳақида йигитлар билан гаплашиб олдик. Мағлубиятни унутиб бор эътиборимизни кейинги беллашувларга қаратамиз. Бугун биз яхши ўйнадик. Нимага қодирлигимизни кўрсатдик. Бу бизга кейинга ўйинларда мотивация бера олади.

“Насаф” футбол клуби матбуот хизмати