Салоҳ: “Ливерпул”дан кетишни табиий қабул қиламан

Салоҳ: “Ливерпул”дан кетишни табиий қабул қиламан

“Ливерпуль” етакчиси Муҳаммад Салоҳ клубдаги келажаги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди.

- Мен ҳар куни эрталаб машғулотларга келиб, жамоадошларимни кўрган вақтимни қадрлайман. Биз ажойиб дамларни бирга бошдан ўтказганмиз. Айниқса, уч киши – мен Виржил ван Дейк ва Трент Александер-Арнольд жамоада анчадан бери биргамиз.

Роберто Фирминонинг кетганидан кейин мен ҳаммамиз ҳам бир кун келиб, “Ливерпул”ни тарк этишимизни тушиниб етдим.

Шунинг учун ҳам бу ҳолатни юракка яқин олмайман. Мен ҳар доим вақтимни жамоадошларим билан бирга яхши ўтказишга ҳаракат қиламан, - деди Муҳаммад Салоҳ.

Маълумот учун, 32 ёшли мисрлик футболчининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Клуб раҳбарияти ҳамкорликни узайтириш бўйича музокара ўтказаётган бўлса-да, томонлар ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.