Саудияликлар мисрлик юлдузни олиш фикридан қайтмаяпти ва бу мақсад йўлида пулни аямоқчи эмас. Ливерпулликлар ёши ўтиб қолаётган ҳужумчи трансферидан катта маблағ ишлаб олиши мумкин. Қолаверса, «Ливерпуль» хўжайинлари Муҳаммад Салоҳ ўрнини боса оладиган ҳужумкор футболчи топиб қўйди. Mundo Deportivo нашрига кўра, «қизиллар» ёзги трансферлар вақтида «Реал»нинг қанот ҳужумчиси Родриго Гоэсни олиб келмоқчи. Маълумки, мадридликлар Килиан Мбаппе билан келишиб бўлган. Франциялик ҳужумчи келиши билан Родриго таркибга сиғмай қолади. «Қироллик клуби» 23 ёшли форвардни 100-120 миллион евро ўртасида баҳоламоқда. «Ливерпуль» эса, Родригонинг трансферини 80 миллион еврога ҳал қилмоқчи. «Реал» ҳозирча бу суммага кўнгани йўқ.