Салоҳ Жеррардга етиб олди

Салоҳ Жеррардга етиб олди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «МЮ»га қарши учрашувда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. «Мерсисайдликлар» «Олд Траффорд»да 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Шу тариқа, Салоҳ АПЛда гол уриш борасида «қизиллар» афсонаси Стивен Жеррард билан тенглашиб олди. Уларнинг ҳисобида 120тадан гол бор. Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У «Рома» клубидан «Энфилд»га кўчиб ўтган эди. Ўшандан бери мисрлик «мерсисайдликлар» учун 258 учрашувда қатнашиб, 159та гол ва 64та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.