Самвел Бабаян: "Футболдаги мўъжизалардан ҳам умид қиламиз... "

Самвел Бабаян: "Футболдаги мўъжизалардан ҳам умид қиламиз... "

Осиё Чемпионлар лигаси, 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Ал-Ҳилол”  учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва ярим ҳимоячи  Азимжон Аҳмедов қатнашишди.

Самвел Бабаян: - Ассалому алайкумЭртага гуруҳимизда жамоамиз ва рақибимиз Ал Ҳилол” учун жуда  муҳим бўлган ўйин бўлиб ўтадиЭртанги рақибимиз айни пайтда қитъамизнинг энг кучли клубларидан бирижуда яхши шаклланганяхши  ижрочиларга  эга ва ҳозирги пайтда Ал Ҳилолни Европанинг энг яхши  мутахассисларидан бири бошқармоқдаБундай рақибга қарши эса йигитлар юқори савиядафидокорлик  билан ўйнашлари керакБундан ташқарибиз эртага  ўз майдонимизда ўйнаймиз ҳамда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ҳам жамоамизга руҳ ва куч бағишлайдидеган умиддаманШунингдекфутбол мўъжизасига ҳам умид қиламиз
Жамоамизнинг ОЧЛдаги асосий мақсади, “плей-офф” босқичи йўлланмасини  қўлга киритишШундай эканбўлажак баҳсда мухлисларимизга қувонч улашиш учун барча имкониятимизга ишга соламиз.

Азимжон Аҳмедов: - Ассалому алайкум! Эртанги ўйин қизиқарли кечишига шубҳам йўқ. Боиси, “Ал-Ҳилол” кучли жамоа. Худо хоҳласа, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман. Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”нинг ОЧЛдаги шундай муваффақиятли иштирокига муносиб ҳиссасини қўшаётган, жамоамиз учун барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззақовга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.
Маълумот учун, Намангандаги учрашув сешанба куни соат 21:00да бошланади. Ҳар икки жамоа 10 очкодан тўплаб, гуруҳда қўшҳокимлик ўрнатган.