Сане учун катта кураш бўлади

Сане учун катта кураш бўлади

Испаниянинг икки гранди - «Реал» ва «Барса» бир футболчига қизиқиб қолди.

Ҳар икки жамоа назари «Бавария» ҳужумчиси Лерой Санега тушган. Саненинг мюнхенликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Агар 27 ёшли ўйинчи жорий мавсум якунига қадар «Бавария» билан ҳамкорлик битимини узайтирмаса, клуб раҳбарияти ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади. Лерой Санега Англия грандларидан таклиф ҳам бор. «Ливерпуль» бу футболчини Саудия Арабистонига кетиши кутилаётган Муҳаммад Салоҳ ўрнига олиб келмоқчи. Жорий мавсумда барча турнирларда 14 учрашувда 9та гол уриб, 3та голли пас узатган ҳужумкор футболчининг нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.