«Сантьяго Бернабеу» очилишида «Ал-Наср» ўйнайди

«Сантьяго Бернабеу» очилишида «Ал-Наср» ўйнайди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби Испания гранди «Реал»дан ўртоқлик учрашуви бўйича таклиф олди.

Саудиялик журналист Сауд ал Сарамийнинг хабарига кўра, «Ал-Наср» жамоаси «Реал»нинг машҳур стадиони «Сантьяго Бернабеу» аренаси реконструкциядан кейин очилиш маросимида ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши керак. Бу тадбир 2025 йилнинг январида ташкил этилади. «Ал-Наср»нинг Мадридга таклиф этилиши бу жамоада Криштиану Роналду ўйнаётгани билан боғлиқ. 39 ёшли форвард 2009-2017 йиллар давомида мадридликлар шарафини ҳимоя қилган ва бу жамоа билан 4 маротаба ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.