Сарри «Лацио»дан истеъфога чиқди – Фабрицио Романо

Сарри «Лацио»дан истеъфога чиқди – Фабрицио Романо

Маурицио Сарри «Лацио» жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Манбага кўра, италиялик мутахассис бу борадаги қарорини Рим клуби раҳбариятига маълум қилиб, жамоа билан хайрлашган.

«Лацио» Сарри қўл остидаги сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учраб, ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида «Бавария» томонидан турнирдан чиқариб юборилганди.