Армандога «Боруссия» харидор
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ижара асосида «Фулхэм»да ўйнаётган «Челси» ҳужумчиси Армандо Броянинг ўйинини кузатиб бормоқда.
«Пахтакор» клубини тарк этган Сардор Рашидов яна Қатар чемпионатига қайтди.
Бугун, 29 июнь куни ўзбекистонлик 31 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи «Умм Салал» клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.
Аввалроқ, Тошкент клуби расмий сайти ўтган мавсум Қатар чемпионатида 6-ўринни эгаллаган «Умм Салал» клуби Рашидовни трансфер қилгани ҳақида эълон қилганди. Трансфер қиймати маълум қилинмаган.
Маълумот учун, Сардор Рашидов жорий мавсум Суперлигада 7 ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган. 31 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи бунгача 2015-2017 йилларда Қатарнинг «Ал-Жаиш», 2019-2020 йилларда «Қатар СК» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
«Умм Салал» Қатар чемпионати 1-тури доирасида 8 август куни «Ас-Садд»га қарши майдонга тушади. Рашидов ушбу баҳсда жамоадаги расмий дебютини ўтказиши мумкин.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ижара асосида «Фулхэм»да ўйнаётган «Челси» ҳужумчиси Армандо Броянинг ўйинини кузатиб бормоқда.
Тео Эрнандес «Бавария» сафига кўчиб ўтиши мумкин.
Марко Ройс келаси мавсумни қаерда бошлаши мумкинлиги маълум бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789