«Саутгемптон»да яна истеъфо...

«Саутгемптон»да яна истеъфо...

АПЛ 23-тури доирасидаги «Вулверхэмптон»га қарши аламли мағлубиятдан (1:2) кейин «Саутгемптон» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Клуб расмий сайти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Натан Жонс истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Уэльслик мураббий 2022 йилнинг ноябрь ойида Ральф Ҳазенҳютель истеъфога чиқарилгач, жамоа бошқарувига келганди. 49 ёшли мутахассис билан келишув 2026 йилга қадар имзоланган бўлса-да, жамоа АПЛдаги сўнгги 9 ўйиндан 8тасида мағлубиятга учрагач, раҳбарият Жонс билан келишувни бекор қилишга қарор қилди. Клубда бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Рубен Селлес тайинланди. У «Челси»га қарши баҳсда жамоани тайёрлайди. Маълумот учун, «Саутгемптон» АПЛ турнир жадвалида 22 ўйинда 15 очко тўплаб, сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.