Семирдингми, пулини тўла!...

Семирдингми, пулини тўла!...

Дортмуднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Тома Менье қишки танаффусдан кейин жамоага ортиқча вазн билан қайтадиган ўйинчилар раҳбарият томонидан жазога тортилишини маълум қилди.

«Қишки танаффус олдидан ўтказилган охирги машғулотда вазнимизни ўлчаб олишди. Таътилдан қайтганимизда ҳам ҳамма торозига чиқади. Кимда ортиқча вазн бўлса, жарима тўлайди. Бир кило учун минг евро. Кимлигини айтмайману, лекин бир ўйинчини 10 минг еврога жазолашганини аниқ биламан. Унга клубдагилар: «Бир ҳафта вақтинг бор, ортиқча вазндан қутилсанг, жарима миқдорини камайтирамиз», дейишганди. У буни уддалади», - деди Тома Менье. Франциялик футболчи дортмундликлар сафига 2020 йили «ПСЖ»дан қўшилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.