«Сўғдиёна»нинг улуши катта

«Сўғдиёна»нинг улуши катта

Катанецнинг Шомуродов тақдири ҳақидаги сўзлари юзасидан айтаманки, у терма жамоага лоақал шунинг учун керак эди

 Терма жамоага чақирилган футболчиларнинг тўсатдан агентларини ўзгартиришганига мисоллар кўп. Агентларини ўзгартиришдан бош тортишгани учун йиғиндан ҳайдалган футболчилар мисоли ҳам. Тўғри, ҳар бир хорижлик мураббий ҳам Катанецдек фикр юритмайди. Айримлари федерация|ассоциация раҳба-риятига яқин агентлар томонидан манипуляция қилинган. 2005 йилги воқеа: англиялик Колин Тоэл бошқарган ёшлар жамоаси йиғинига келган футболчилардан бири мурожаат қилганди: «Менга клублардан бири шартнома таклиф этди, агар имзо чекмасам, терма жамоага қайта чақирилмаслигимни айтишди». Тоэл бундан ҳайратга тушди ва футболчини тинчларнтирди: «Қайси клубда ўйнашингдан қатъий назар, сени чақиравераман. Лекин қаерда ўйнашни ўзинг танлашинг керак шахсий қизиқишларингдан келиб чиқиб. Агар менинг фикримга қизиқаётган бўлсанг, ҳозирги клубингда қолганинг маъқул, чунки у ерда сенга кафолатланган ўйин амалиёти бор, бу ҳозирги ёшингда жуда муҳим. Сени чорлаётган клубда эса асосий таркиб ҳам эмас, ҳаттоки, ўринбосарлар жамоаси захирасида ўтиришингга тўғри келади». Ўша футболчи охир-оқибат, трансферни маъқул кўрди, ўйин амалиётини йўқотди, аммо терма жамоада қолди, барибир.

*** 

- Футзал бўйича Осиё кубоги чорак финалчиларини ҳудудлар бўйича тақсимотига қаранг: 

«Жануб-Шарқ» - 3та (3тадан)

«Марказ» - 3та (4тадан)

«Шарқ» - 1та (3тадан)

«Ғарб» - 1та (6тадан)

Саралаш босқисчидаёқ менда савол туғилганди: «Ғарб»га қайси хизматлари учун финал турнирининг 5та йўлланмаси ажратилган? Мезбон - Қувайт термасини қўшиб ҳисобласак, 6та йўлланма. Ваҳоланки, олдинги 15та турнирда «Ғарб» жамоа-лари бирор марта финал ўйи-нига чиқмаган. Бу ҳудуд вакилларининг энг юқори натижаси 4-ўрин (Қувайт термаси - 2003 ва 2014 йилларда), Ироқ термаси (2018 йилда). Шу боис ҳам, ОФК ходимлари мусобақаларни қандай ташкиллашлари ва УЕФА улардан ўрганиши кераклиги ҳақида гапиришса, шунчаки, кулиб қўяман...

*** 

- ОФК 2023-2027 йиллар учун Ижроий қўмитага номзодлар рўйхатини эълон қилди. ОФК президентлигига фақат бир номзод бор - баҳрайнлик шайх Салмон ал Халифа. Демак, ташкилотнинг амалдаги президенти учинчи муддатга қайта сайланади ва бу унинг учун конфедерация бошқарувида охиргиси бўлади. Вице-президент лавозимига Марказий Осиёдан икки номзод кўрсатилган - эронлик Меҳди Тож ва қирғизистонлик Дастан Конокбаев. ОФК Марказий Осиёдан Ижроий қўмитасидаги икки ўрин ҳам икки даъвогар бор - туркманистонлик Арслан Айназаров ва ўзбекистонлик Равшан Эрматов. Демак, бу ҳолатда сайловлар расмиятчиликка айланади. Ҳаммаси Ўзбекистон вакили 4 йилдан сўнг Ижроий қўмитага қайтишини англатади. Қизиғи, бутун Марказий Осиёда яна бир бора Ижроий қўмитага аёл номзод кўрсатадиган давлат топилмади ва бу жой бўш қолмоқда. Эслатма, сайловлар ОФК Конгресси доирасида 2023 йилнинг 1-2-февраль кунлари Манама шаҳрида бўлиб ўтади.

*** 

- «Сўғдиёна» ОФК кубоги ярим финалида «Куала-Лумпур» тўсиғидан ўтолмади - пеналтилар сериясидаги битта хато ҳаммасини ҳал қилди. Ўйинларнинг асосий вақтида бирор марта мағлуб бўлмай, турнирни ярим финалда якунлаш - аламли. «Сўғдиёна» шунинг баробарида асосий вақтдаги дуранг билан рейтингда Ўзбекистон ғазнасига яна 0,524 очко келтирди. Умуман, жорий йил клубларимиз тўплаган 19,981 баллдан 10,381таси Улуғбек Бақоев жамоасининг улушидир.

Алишер НИКИМБАЕВ, @футболиум