Силлессенни суд кутмоқда

Силлессенни суд кутмоқда

«Барселона» собиқ посбони Яспер Силлессен суд қилиниши мумкин.

Маълумотларга кўра, испаниялик тележурналист Мария Моран футболчини уларнинг умумий фарзанди жиддий бетоблигига қарамай оиласини ташлаб кетганликда айбламоқда. Моран адвокатининг айтишича, Силлессен фарзанди шифохонага ётқизилгани учун 1200 евро тўлашни хоҳламаган. Бу пулларни Мариянинг бобоси, хатто банк картаси бўлмаган 90 ёшли отахон тўлаган. У Мария ва унинг қизига ёрдам бериш учун йиғиб қўйган бор пулини сарфлаган. Адвокатнинг сўзларига кўра, унинг мижози футболчига ҳомиладорлигини айтганида Яспер ижтимоий тармоқлар орқали бошқаси билан учрашаётганини маълум қилган. Силлессен 2022 йилнинг августидан берик НЕК шарафини ҳимоя қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.