«Сити» Менди учун 60 миллион сарфлайди

«Сити» Менди учун 60 миллион сарфлайди

Чап қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи бўлган «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси Ферлан Мендига қизиқиш билдирмоқда.

Fichajes нашри хабарига кўра, «шаҳарликлар» 27 ёшли франциялик футболчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Амалдаги шартнома Ферлан Мендини «Реал» билан 2024/2025 йилги мавсум охиригача боғлайди. Мадрид клуби сафида франциялик ҳимоячи 124та расмий ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 10та голли узатмани амалга оширган. Ферлан Менди «Реал»га 2019 йилнинг ёзида «Лион»дан ўтган эди. Ўшанда «қаймоқранглилар» «Лион»га 48 миллион евро тўлаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.