«Сити» Холанд билан чекланмайди

«Сити» Холанд билан чекланмайди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар ойнаси вақтида яна қайси позицияларни кучайтириб олмоқчи эканини маълум қилди.

«Чап қанот ҳимояси ва таянч ярим ҳимоясига янги футболчилар олиб келиш керак. Биламан, клубдагилар бу борада ўйлашяпти ва керакли ишларни олиб боришяпти. Мен трансферлар аниқ амалга ошади, дея олмайман, аммо режаларимиз шундай. Шубҳа йўқки, бутун дунё бўйлаб кўплаб «Манчестер Сити» даражасида ўйнай олувчи иқтидорли футболчилар бор. Биз миллионлаб ғолиблик руҳиятини ўзида шакллантирган иқтидорларни топиб келишимиз мумкин. Улар ҳеч қачон тугамайди, фақат топиш керак, холос», - деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, таянч яримҳимоячиси Фернандиньо мавсум якунида «шаҳарликлар»дан кетишини маълум қилган. Чап қанот ҳимоячиси Бенжамин Менди эса 6 нафар аёлга ҳужум қилганликда айбланиб, январда ҳибсга олинганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.