Сиз бу ҳақда билармидингиз?...

Сиз бу ҳақда билармидингиз?...

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес Конференциялар лигаси доирасида «Лилл»га қарши ўйинда қизил карточкадан қутулиб қолди.

Эмилиано биринчи бўлимда вақт чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди, сўнгра пеналтилар сериясида яна огоҳлантирилди. Рақиб жамоа дарвозабонни майдондан четлатишини талаб қилишди, бироқ ҳакам буни англаб турган ҳолда инглизлар посбонига қизил карточка бермади. Гап шундаки, 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб футбол қоидаларига ўзгартиришлар кучга кирди, унга кўра, ўйин давомида берилган оғзаки огоҳлантиришлар ва сариқ карточкалар пенальтилар сериясига ўтмайди. Шу тариқа, Мартинес қоидалар асосида дарвозада қолди ва пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.