Шкриньярда расмий таклиф

Шкриньярда расмий таклиф

«Интер» ҳимоячиси Милан Шкриньярга шартномани узайтириш таклифи билан чиқди.

Янги келишувга кўра, футболчининг маоши мавсум учун 5,5 миллион евро ва бонус сифатида 500 минг еврони ташкил қилади, деб хабар беради FInterNews.it. Манбага кўра, футболчи шартнома имзолашга қарши эмас, аммо у Лаутаро Мартинес ва Марсело Брозович каби 6,5 миллион евро маош сўрамоқда. Олдинроқ «ПСЖ» 27 ёшли словакиялик футболчига мавсумига 10 миллион евро маош ва бонуслар таклиф қилаётгани хабар қилинганди. Шкриньярнинг «нерадзуррилар» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия клуби сафида барча мусобақаларда 21та ўйин ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.