Слонина - «Челси» футболчиси!

Слонина - «Челси» футболчиси!

Лондоннинг «Челси» клуби «Чикаго Файр» жамоасининг америкалик ёш дарвозабони Габриэль Слонина билан узоқ муддатли шартнома имзолади.

Нуфузли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 18 ёшли америкалик тиббий кўрикдан ўтган ва Лондон клуби билан узоқ муддатли олти йиллик шартнома имзолаган. «Кўклар» Слонина учун 15 миллион еврога яқин маблағ ажратишди, аммо яқин келажакда дарвозабон МЛСда «Чикаго» жамоасида ижара асосида ўйнашда давом этади. Бу йил Габриэль Слонина МЛСда «Чикаго Файр» сафида 21 учрашув ўтказди ва шулардан 11тасида гол ўтказмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.