Ўсмирларимиз Жидда шарида мезбонларга мағлуб бўлишди

Ўсмирларимиз Жидда шарида мезбонларга мағлуб бўлишди

Олдин хабар берганимиздек, кеча  Ўзбекистон U-17 терма жамоаси  Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувни ўтказди.

Зотан, ўйиннинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. 2-бўлимда эса Албишри Наваф ва Алжанаҳи Навафлар ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди. Хусусан, мезбонларнинг иккинчи голи вакилларимизнинг қўл қўган қўпол хатолари туфайли киритилди. Саудияликларнинг голига Лазизбек Мирзаевнинг голи билан жавоб қайтарди. 
Шу тариқа Саудия Арабистони 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди ёш футболчиларимиз 29 декбрь куни ҳам яна бир марта арабларга қарши майдонга тушишади.

Ўртоқлик ўйини

26 декабрь, душанба

Саудия Арабистони U-17 — Ўзбекистон U-17 2:1

Голлар: 1:0 — 68 Албишри Наваф, 2:0 — 77 Алжанаҳи Наваф, 2:1 — 82 Лазизбек Мирзаев.

Ўзбекистон U-17: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 5. Сардор Мирқобилов, 6. Озодбек Ўктамов, 7. Лазизбек Мирзаев, 8. Беҳруз Шукуруллаев, 9. Амирбек Саидов, 13. Беҳруз Жуматов, 14.Шодиёр Шодибоев, 15. Абдулҳамид Икромов, 18. Давронбек Усмонов, 23. Дилшод Абдуллаев.