Шомуродов осиёликлар рейтинги топ-10да!

Шомуродов осиёликлар рейтинги топ-10да!

Four Four Two портали Осиёнинг айни дамдаги энг кучли футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов 9-поғонага жойлаштирилди.

«Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши футболчи. Собиқ иттифоқ мамлакатларидан чиқиб, ўзини хориж чемпионатида, айниқса, Италияда кўрсата олган кам сонли футболчилардан бири. 26 ёшли футболчи «Женоа»даги илк мавсумида яхши таассурот қолганидан сўнг ўтган йилнинг август ойида Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Рома» сафига қўшилганди. Рақиб жарима майдони ташқарисида кўп меҳнат қиладиган ҳужумчи. Шомуродов - Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда фойдали ўйинчи», - дея таъриф берди портал ўзбекистонлик футболчига. Рейтингда «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин 1-ўринни эгаллаган бўлса, Меҳди Тареми («Порту», Эрон) ва Сардор Азмун («Байер», Эрон) кучли учликни ташкил этишди.

Осиёнинг айни пайтдаги энг яхши футболчилари:

1. Сон Хюн Мин («Тоттенхэм», Ж.Корея)

2. Меҳди Тареми («Порту», Эрон)

3. Сардор Азмун («Байер», Эрон)

4. Салмон ад-Довсари («Ал-Ҳилол», С.Арабистони)

5. Акром Афиф («Ас-Садд», Қатар)

6. Ватуру Эндо («Штутгарт», Япония)

7. Такехиро Томиясу («Арсенал», Япония)

8. Алмоаз Али («Ал-Духайл», Қатар)

9. Элдор Шомуродов («Рома», Ўзбекистон)

10. Али Мабхут («Ал-Жазира», БАА)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.