СОН ХЮН МИН МУНДИАЛГА БОРАДИ

СОН ХЮН МИН МУНДИАЛГА БОРАДИ

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин ЖЧ-2022 стартига қадар сафга қайтади. Жанубий Корея миллий жамоаси сардорининг ўзи бўлажак ЖЧда қатнашишини тасдиқлади.

Олдинроқ унинг ЧЛ ўйинида орттирилган жароҳат туфайли Қатарга боролмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. «Миллий жамоам либосида жаҳон чемпионатида иштирок этишни интизор кутяпман. Тез орада Қатарда учрашамиз, кўришгунча!» - деб ёзди Сон Хюн Мин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.