Шошқолдан Килиан Мбаппе портрети

Шошқолдан Килиан Мбаппе портрети

АЛОҲИДА САНЪАТ ТУРИ

Oхирги ҳафталар Килиан Мбаппенинг «Реал» сафига қўшилиши ҳақидаги гап-сўзлар қайта жонланди, кучайди. Айрим манбаларда ёзилишича, агар франциялик голеадор 1 январгача «ПСЖ» билан шартномаси муддатини узайтирмаса, «Мадрид» трансфер бўйича ҳаракатни кучайтириб, футболчи билан келишиб олишга уринади.

Таъкидланишича, «Реал» вакиллари Килианнинг онаси ва агенти Файза Ламари хоним билан алоқа ўрнатади ва футболчига якуний тўхтамга келиши учун 15 кун муҳлат беради. Хуллас, мадридликлар энди музокара жараё­ни узоққа чўзилишига қаршилар. Оддий айтганда, Мбаппе 15 январга қадар «Реал» таклифини қабул қилиши ёки рад этиши керак. «Қироллик клуби» шунингдек, оғзаки келишувга рози эмас ва барчасини дарҳол расмийлаштириш ниятида. Гап дастлабки шартнома ва ёзда текин трансферни амалга ошириш ҳақида кетмоқда, чоғи.

Мухлислар эса бу орада Килиан учун ажиб гўзаллик яратишди. Ижодга берилган фанатлар унинг портретини ўйин шошқоллари ёрдамида яратишди. Шунчаки, ажойиб. Чиндан ҳам, худди ўзидай. Алоҳида санъат тури, шундайми?