Суарес ўрнига Нуньесми?...

Суарес ўрнига Нуньесми?...

Мадриднинг «Атлетико» клуби жамоани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Луис Суарес ўрнига ҳужумчи излашда давом этмоқда.

Журналист ва инсайдер Никола Скиранинг твиттердаги саҳифасида ёзишича, Мадрид клуби «Бенфика» форварди Дарвин Нуньесни сотиб олиш борасида унинг агенти Жорже Мендешга мурожаат қилган. Манба хабарига кўра, португал клуби 22 ёшли голеадорини ёзги трансфер ойнасида 70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Нуньес 2020 йилда 24 миллион евро эвазига «Альмерия»дан «Бенфика» сафига ўтган эди. Уругвайлик ҳужумчи жорий мавсум «Бенфика» сафида жами 41 ўйинда 34та гол ва 4та ассист амалга оширган.

Аввалроқ, ушбу футболчига «МЮ» қизиқиш билдираётгани, янги бош мураббий Эрик тен Хаг ҳужум чизиғини кучайтириш учун айнан Нуньесни таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.