Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Мана, баҳорнинг қорли илк кунларида Суперлига-2024ни ҳам бошлаб олдик.
Дастлабки 3 кунга қўйилган 6та ўйиннинг умумий манзарасига қараб айтсак, жамоалар бу йил мухлисларни сермаҳсул футбол билан қувонтирса, ажабмас. Ҳар ҳолда, старт голларга нисбатан бой бўлди: 6та ўйинга 17та! Бошланиш марраси учун кучли эффект. Жумладан, Тома Табатадзе («Навбаҳор»), Эффионг Нсунгуси («Нефтчи») ва Дилшод Комилов («Локомотив») ижросида 3та «дубль» кўришга улгурдик. «Бунёдкор» - «Қизимқум» ўйини (1:3)ни ҳисобга олмаганда, якшанба оқшоми ҳолатига айтарли сенсация кузатилмаганини ҳам айтиш жоиз. Буниси ҳам стартга бироз номувофиқ... Демак, давомини кутамиз ва кузатамиз.
* Одил Ҳамробеков («Навбаҳор») қаторасига 2-мавсум Суперлигада сариқ карточкалар ҳисобини очиб берди. У ўтган мавсумдаги илк «сариқ»ни «Пахтакор»да олганди.
* «Динамо» охирги 9 йилда Намангандаги чемпионат ўйинида илк марта гол урди. Бунга қадар Максимилиан Фомин «Динамо» учун «Навбаҳор»га қарши сафар ўйинида гол урган охирги футболчи (2015 йил) бўлиб турганди.
* «Насаф» охирги 4 йил бадалига илк марта Суперлига мавсумини ғалаба билан бошлади. Қарши клуби бундан олдинги 3 мавсум чемпионатнинг биринчи ўйинида 2та мағлубият ва 1та дуранг қайд этганди.
«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» - 3:1 (1:0)
1 март. Наманган. «Марказий» стадиони. 7891 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Темур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Хушнуд Суюнбоев.
VAR ҳакамлари: Абдурашид Худойберганов, Александр Сидоров.
Голлар: Аброр Исмоилов (18), Тома Табатадзе (47, 84-пен.) - Жоэль Кожо (53).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 8. Сияваш Ҳақназари (17. Руслан Жиянов, 46), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 90), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов (11. Асадбек Собиржонов, 66).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 4. Одил Абдумажидов, 6. Артём Сокал (17. Салим Мустафоев, 46), 7. Францис Нарх (21. Ан-вар Ҳожимирзаев, 66), 8. Хислат Халилов (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 66), 10. Жоэль Кожо, 22. Санжар Шоаҳмедов, 23. Фаррух Икромов (58. Ҳусниддин Ғофуров, 85) 26. Комил Шарофутдинов, 29. Владимир Козак (18. Дилшод Раҳматуллаев, 23), 44. Душан Мийич.
Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (14) - Душан Мийич (27), Францис Нарх (39), Одил Абдумажидов (57), Комил Шарофутдинов (83), Салим Мустафоев (87).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Тома Табатадзе («Навбаҳор»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ўйинни кўрдинглар, ортиқча тўхталмоқчи эмасман. Менга ёқмади, жамоамни таниёлмай қолдим. Самарқанддан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислардан узр сўрайман. Қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик, аммо иложи бўлмади. Тинимсиз ҳимояланишда қийналдик. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар билан ўйинни бироз яхшиладик, бироқ... Футболчилар бу каби оддий хатога йўл қўймасликлари керак. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида эса пенальти ва VAR... Ўша вазиятда кураш кечганди. Агар бу каби ҳолатга пенальти берилса, ҳар бир бурчак зарбасида 11 метрлик нуқта кўрсатилиши керак... Бу - биринчи ўйин ва хулоса чиқаришга ҳали анча эрта.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - 2 йилдан буён клубдаман. Вилоят ҳокими эътибори билан энг юқори чўққимизга чиқдик. Бу - 22 февраль куни Жиддада бўлган ўйин. Барчаси катта меҳнат натижасидир. Мана, янги саргузашт бошланмоқда. Бугун янги «Навбаҳор»ни кўрдик. Бу жамоа ўз фалсафасига кўра, совринлар ютиш, Осиё элитасида юришни истайди. Ўйинга келсак, вазиятларни якунлашдан ташқари, қолган ҳолатлардан қониқдим. Ҳақназарини режа бўйича захирага олдик. Ўйинга бироз тезлик қўшмоқчи эдик. Жиянов майдонга тушгач, бу яққол кўзга ташланди. Ҳамробеков «Навбаҳор»да ҳис қилаётган адреналин фаолияти учун катта туртки бўлиши мумкин. Очиқ айтаман, бу даражадаги футболчини ҳар бир мураббий орзу қилади. Умуман олганда, ҳаммаси яхши, қўйиб юборилган голни ҳисобга олмасак.
«НАСАФ» - «ОЛИМПИК» - 2:0 (0:0)
1 март. Қарши. «Марказий» стадиони. 1154 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Умид Нутфуллаев.
VAR ҳакамлари: Аҳрор Рисқуллаев, Аваз Абдуллаев.
Голлар: Акмал Мозговой (63), Зоран Марушич (77).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғо-либ Ғайбуллаев, 6. Му-род Раҳматов (8. За-фармурод Абдираҳматов, 66), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобур Абдухолиқов (20. Вик-тор да Сильва, 53), 14. Шароф Муҳитдинов, 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (2. Алибек Давронов, 66), 32. Зоран Марушич (30. Темур Чогадзе, 90+2), 70. Жамбули Жигаури, 88. Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сиддиқов, 53).
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов (8. Нодир Абдухолиқов, 80), 7. Иброҳим Ибрагимов (5. Даврон Олимжонов, 73), 10. Фаррух Мухторов (77. Темур Мамасиддиқов, 59), 11. Отабек Жўрақўзиев, 15. Муҳсин Бозоров (9. Асадбек Жўрабоев, 46), 17. Жалолиддин Содиқов (19. Аҳ-мадилло Муқимжонов, 73), 18. Акбар Абдурасулов, 21. Муҳаммадазиз Ибро-ҳимов, 22. Шаҳзод Тои-ров, 23. Абдурауф Бўриев.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Сиддиқов (73), Алибек Давронов (84) - Акбар Абдурасулов (72).
Четлатиш: Акбар Абдурасулов (83, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акмал Мозговой («Насаф»).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Қорли шароит икки жамоага ҳам қийинчилик туғдирди. «Насаф»нинг ОЧЛда 2та ўйин ўтказгани ва спорт формасига тушиб олгани билинди. Биз эса деярли бир ой олдин Туркияда ўйнагандик. Қор ёғиб турганидан «Машъал»га қарши назорат ўйини ҳам 50 дақиқа давом этди. Барча ғалаба учун майдонга тушади. Лекин вазиятга реал қараш керак. Нафақат икки ҳимоячи, балки ҳужумчимиз ҳам учрашувда иштирок этмади. Акбар Абдурасуловнинг қизил карточка олгани футболда учраб турадиган ҳолат. Тўғри, у позицияни тўғрироқ танлаганида, бундай вазият юзага келмасди. Ўйин ҳолатларини кўриб чиқамиз, албатта.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйинни яхши бошладик, аммо «Олимпик» тўп назоратига катта эътибор қаратганидан биринчи бўлим ўрталарида фаоллигимиз пасайди. Танаффусдан кейин эса баъзи ўзгаришларга қўл уриб, ғалабага асос яратдик. Ойбек Бозоров елкасидаги жароҳат туфайли енгил операцияни бошидан ўтказди ва 2-3-турларда ҳам бизга ёрдам беролмайди. Кенжабоевда эса даволаниш муддати тугаб бормоқда, Насруллаев ҳам тезроқ қайтиш ниятида. Аслида да Сильвани бошланғич таркибга қўшишни ўйлагандик, аммо бугунги об-ҳаво туфайли техникага таянадиган футболчини захирада қолдиришни маъқул кўрдик. Муҳими, у захирадан тушиб ҳам, вазиятлар яратишда чакки кўринмади. Ҳа, жамоа олдига аниқ мақсад қўйилди - чемпион бўлиш. Демак, ўйинимизни янада яхшилашимиз керак. Таркибда Ҳамробеков ва Сайфиевни кўришни хоҳлагандик, режамизда бошқа йигитлар ҳам бор эди. Фақат ўхшамади...
«БУНЁДКОР» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:3 (0:3)
2 март. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 251 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазитдинов, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Темур Гайнуллин.
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (78) - Георги Кухианидзе (26), Шаҳбоз Жўрабеков (33), Самандар Шукруллаев (45+3).
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 4. Нажмиддин Нормуродов (57. Амир Тўрақулов, 65), 5. Мом-чило Расо (77. Музаффар Олимжонов, 83), 6. Самир Желкович, 7. Суҳроб Иззатов (19. Билол Туплиев, 46), 8. Фране Чиряк, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (47. Рус-там Азимов, 46), 22. Усмонали Исмоналиев, 92. Тони Йович (9. Умид Султонов, 46).
«Қизилқум»: 12. Робертс Озолс, 7. Даврон Анваров, 8. Гиорги Кухианидзе (4. Илҳом Ваҳобов, 83), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (79. Диёр Раҳматиллоев, 57), 23. Самандар Шукруллаев, 25. Азиз Усмонов, 27. Шаҳбоз Жўрабеков (37. Шерзод Файзиев, 83), 71. Жамолиддин Убайдуллаев, 77. Файзулло Жуманқўзиев (28. Акмал Музаффаров, 68).
Огоҳлантиришлар: Нажмиддин Нормуродов (41) - Жамшид Саидов (86, бош мур., Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шаҳбоз Жўрабеков («Қизилқум»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда зўр ўйнадик, танаффусдан кейинги футбол эса бироз ранжитди. Бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишмади. Лекин улар ҳали анча ёш. «Бунёдкор»га келсак, рақибнинг легионерлари фаоллик кўрсата олишмади. Лобжанидзе ва Ғиёсов ҳозирда жароҳатни даволаш билан бандлар. Уларни тез орада майдонда кўрасизлар.
Иван Бубало («Бунёдкор» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, мухлислардан узр сўрайман. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Дастлабки 15 дақиқада ҳисобни очолмадик, кейин рақибнинг икки зарбасидан икки гол қабул қилдик. Танаффусдан кейин ўйинни ўзгартиришга уриндик, аммо иштиёқ у қадар сезилмади. Ҳа, жуда ёмон кўриндик. Биринчи ўйин қийин кечади. Йигитларга ҳам буни тушунтирдим. Асосий айб менда, кейинги ўйингача хатолар устида ишлаймиз.
«СЎҒДИЁНА» - «НEФТЧИ» - 1:2 (0:1)
2 март. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1810 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Зиёдулло Абдурашидов, Алишер Усмонов, Фаррух Янсупов.
VAR ҳакамлари: Азиз Асимов, Алишер Усмонов.
Голлар: Люпче Дориев (90+3) - Эффионг Нсунгуси (14, 60).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 9. Самандар Мавлонқулов, 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11. Зоран Петрович, 15. Хондамир Мустафоқулов (17. Самандар Синдаров, 82), 18. Миржалол Абдумуталов (47. Люпче Дориев, 58), 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев, 33. Олег Зотеев.
«Нефтчи»: 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 7. Жасур Жалолиддинов (18. Михай Роман, 88), 8. Кетерин Карп, 9. Ҳусайн Норчаев (77. Билолхон Тошмирзаев, 82), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 20. Анвар Ғофуров, 70. Аббос Ғуломов, 99. Эффионг Нсунгуси (10. Шоҳруз Норхонов, 88).
Огоҳлантиришлар: Хондамир Мустафоқулов (41) - Эффионг Нсунгуси (49).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Эффионг Нсунгуси («Нефтчи»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. Албатта, ютқазиш ёқимсиз, бугун кўпроғини кутгандик. Рақибнинг фарқи йўқ, шогирдларим имкон қадар яхшироқ ўйнаш учун бор кучларини ишга солишади. Кўплаб вазиятлар яратдик, фақат фойдаланиш масаласида оқсадик. Қўйиб юборилган голларни таҳлил қилиб чиқамиз, албатта. «Нефтчи» тартибли ўйнади, бизга эса омад кулиб боқмади. Жавоб голини кечроқ урдик ва қолганига вақт етмай қолди. Умуман олганда, жамоам ўйини ёмон чиқмади, менимча. Тўғри, индивидуал томонлама бироз заифроқ ўйнадик.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Аввало, барча мухлисларни чемпионат старти билан табриклайман. Ҳаво салқин бўлсада, трибуналарда мухлислар кўп. Шундай экан, бундай ҳавода икки жамоани ҳам қўллаб-қувватлашга келганларга катта респект! Ўйинга келсак, баҳорги футбол - кураш ва тўқнашувлар кўп, ўйланма ва комбинациялар кам. Жамоалар ҳали ўйин ритмига тушиб олмагани тушунарли ҳолат...
ОКМК - «АНДИЖОН» - 0:0
3 март. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 890 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Максим Нехочин, Расул Фозилов, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Розиябону Юсупова.
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрам Комилов (11. Мурод Тошматов, 88), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Гиорги Папава, 75), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 28. Арихиро Сентоку (88. Мурат Эрматов, 90), 95. Милан Шкрбич (18. Азиз Холмуродов, 46), 99. Иракли Рухадзе (77. Нодир Абдураззоқов, 75).
«Андижон: 72. Игорь Литовка, 5. Муҳаммадкарим Тоиров (9. Леван Арвеладзе, 88), 15. Владимир Бубанья, 7. Шерзод Эсанов (10. Илҳом Абдуғаниев, 46), 8. Фарҳод Бекмуродов, 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (94. Армин Бошняк, 76), 26. Ислом Маматказин, 51. Лука Згурский, 71. Бектемир Абдуманнонов (31. Демир Имери, 62).
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (41), Иракли Рухадзе (48) - Владимир Бубанья (27), Муҳаммадкарим Тоиров (83).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Бубанья («Андижон»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Ёмон ўйнамадик, аммо бироз эмоцияга берилдик. Шахсан ўзим ҳам айрим вазиятларда қизишиб кетдим. Стандарт вазиятларни ҳисобга олмасак, рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратолмадик. Бутун ўйин давомида гол уриш учун атиги 1та яхши имкониятга эга бўлдик. Рақиб эса вазиятлар яратди, яхшики, дарвозабонимиз ҳушёр турди. Муҳими, сафарда очко олдик ва ишлашда давом этамиз.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Курашларга бой ўйин. Икки жамоа ҳам ғалабага интилди. Менимча, дуранг - ҳақли якун. Ҳар қандай ишни бошлаб олиш қийин, умид қиламанки, кейинги ўйинларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатамиз. Шунда натижа ўз-ўзидан келаверади.
«ЛОКОМОТИВ» - «МEТАЛЛУРГ» - 2:2 (1:1)
3 март. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 812 томошабин.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Алишер Раҳимқулов, Аваз Абдуллаев, Достон Раҳмонов.
VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Кристина Середа.
Голлар: Дилшод Комилов (8, 88) - Шаҳзод Убайдуллаев (45-пен.), Аброр Тошқўзиев (51).
«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Аб-дулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 7. Сар-дор Абдунабиев, 8. Дамьян Крайишник, 11. Иззатилла Абдуллаев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 61), 14. Дилшод Комилов, 15. Жасур Ҳакимов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 70. Абубакрризо Турдиалиев (55. Анзур Исмоилов, 88), 77. Лазиз Мирзаев (10. Иван Булатович, 61).
«Металлург»: 87. Ак-мал Ортиқов, 5.Ризо Яздандўст, 7. Сардор Абдураимов (15. Аббос Отахонов, 84), 8. Ис-кандар Шайқулов, 10. Шаҳзод Убайдуллаев (11. Далер Шарипов, 84), 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 33. Иван Йосович (6. Худойшукур Сатторов, 78), 88. Сирожиддин Қўзиев, 97. Бобан Жоржевич.
Огоҳлантиришлар: Иззатилла Абдуллаев (22), Дилшод Комилов (45+2, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дилшод Комилов («Локомотив»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Владимир Назаров.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Афсуски, якунда ғалабани қўлдан чиқардик. Ўша вазиятда эътиборни йўқотдик ва гол қўйиб юбордик. Бу ёқимсиз албатта, аммо чемпионатни 1 очко билан бошладик. Очко Африкада ҳам очко. Бугун бироз устунроқ кўриндик, аммо яхшироқ ўйнаш ғалабани кафолатламайди. Ўринбоев ҳам жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиши керак. Менимча, шу ой охирида сафимизга қайтса керак. Якунда нега сустлашиб қолдик? Шу савол жавоби менга ҳам қизиқ...
Александр Стоймирович («Локомотив» мураббийи): - Ўйин ҳақида фикр билдириш учун бироз вақт керак. «Локомотив» бугун катта лойиҳага дастлабки қадамни ташлади. Мақсад - янги жамоа шакллантириш, таркибга ёш футболчиларни қўшиш. Бугунги учрашувга 1 ой тайёрландик, аммо атиги 15 дақиқа яхши ўйин намойиш этдик. Анталия йиғинида позицион ҳужум устида анча яхши ишлагандик, негалигини билмадим, аммо ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олдик. Ўйиндан аввал ғалабани ўйлагандик, лекин ҳозир 1 очко учун ҳам хурсандман. Тўғри, натижадан қониқмадик, аммо бизда йўқотишлар бор эди. Янги таркиб билан ўйинни бирданига кучайтириш осон эмас. Айтишим керак, «Металлург» футболчилари ғалабани биздан кўпроқ исташди ва шу жиҳат мени ранжитди.
4 март (душанба)
18:30 «СУРХОН» - «ПАХТАКОР»
Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов.
VAR ҳакамлари: Фирдавс Норсафаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
2-тур
8 март (жума)
15:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «СЎҒДИЁНА»
17:15 «ПАХТАКОР» - «НАСАФ»
9 март (шанба)
16:00 «ОЛИМПИК» - «ЛОКОМОТИВ»
18:30 «НАВБАҲОР» - ОКМК
10 март (якшанба)
15:00 «АНДИЖОН» - «БУНЁДКОР»
17:15 «ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»
11 март (душанба)
18:30 «ҚИЗИЛҚУМ» - «СУРХОН»
тур иҚтибослари
- Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида эса пенальти ва VAR... Ўша вазиятда кураш кечганди. Агар бу каби ҳолатга пенальти берилса, ҳар бир бурчак зарбасида 11 метрлик нуқта кўрсатилиши керак... Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).
- Ҳа, жуда ёмон кўриндик. Биринчи ўйин қийин кечади. Йигитларга ҳам буни тушунтирдим. Асосий айб менда... Иван Бубало («Бунёдкор» бош мураббийи).
- Жавоб голини кечроқ урдик ва қолганига вақт етмай қолди. Умуман олганда, жамоам ўйини ёмон чиқмади, менимча. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789