Суперлига, 13-тур: «Навбаҳор» ниҳоят яна пешқадамга айланди...

Суперлига, 13-тур: «Навбаҳор» ниҳоят яна пешқадамга айланди...

Сизга яхши маълумки, Суперлига 13-турининг марказий учрашуви Олмалиқда ўтказилди.

Миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийлари тўқнашувида бу сафар Бабаянни қшли баланд келди.

Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК ҳамда Самвел Бабаян устозлигидаги «Навбаҳор» ўртасида кечган "6" очколик ўйинда мемҳонлар ғалаба қзониб турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишгди. Ўйин тақдирини ҳал қилган голга Даврон Ҳошимов ассистепнтлик қилди.

80-дақиқада сирдарёлик ҳимоячи ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, тўпни жарима майдонида турган Марушичга ажойиб тарзда узатди, сербиялик универсал ҳужумчи эса боши билан тўпни дарвоза томон аниқ йўналтириб қўйди – 1:2.

Шу тариқа, Наманган клуби Олмалиқда муҳим ғалабага эришиб, Суперлига турнир жадвалида 24 очко билан пешқадамга айланиб олди. ОКМК эса 21 очко билан 4-ўринга пастлади.


Cоcа-Cоlа Суперлига. 13-тур
28-июн, сешанба 
ҚЎҚОН-1912 — ДИНАМО 1:1

29 июнь, чоршанба
«ПАХТАКОР» — «БУНЁДКОР» 2:3
«СУРХОН» — «НЕФТЧИ» 1:1

30 июнь, пайшанба
«НАСАФ» — «ОЛИМПИК» 2:2
«МЕТАЛЛУРГ» — «ЛОКОМОТИВ» 1:1 

1 июль, жума

ОКМК - «НАВБАҲОР» - 1:2
Олмалиқ. ОКМК стадиони
Ҳакам: Акобир Шукуруллаев
Голлар: Шоҳруҳ Гадоев 48 - Жамшид Искандеров 11, Зоран Марушич 80.
ОКМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акромжон Комилов (31.Аҳмадулло Муқимжонов, 88), 5.Анзур Исмоилов, 15.Андрей Мишенко, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 88.Сиёвуш Ҳақназарий, 8.Абдулла Абдуллаев, 17.Санжар Турсунов (4.Миржамол Қосимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 22.Шоҳрух Гадоев (77.Нодир Абдураззоқов, 83), 27.Мартин Боакье (23.Александр Касьян, 88).
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер (28.Станислав Андреев, 64), 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 19.Нурилло Тўхтасинов (7.Азимжон Аҳмедов, 64), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 77.Асадбек Собиржонов (17.Эҳсони Панжшанбе, 68), 99.Андрей Сидоров (32.Зоран Марушич, 46).