Суперлига 14-тур: Таркибга яраша ғалаба!...

Суперлига 14-тур: Таркибга яраша ғалаба!...

Кечадан Ўзбекистон Coca Cola суперлигасида 2-давра ўйинларига старт берилди. 14-турнинг марказий «Насаф» - «Навбаҳор» учрашувида наманганликлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучиш.

Баҳсдаги ягона гол биринчи бўлимининг 7-дақиқасида «Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Асадбек Собиржонов ҳисобига ёзилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади - 0:1

Яйпандаги «Ўзбекистон» стадионида эса «Қўқон-1912» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги Фарғона «дерби»си бўлиб ўтди.

Учрашув кутилганидек ҳақиқий «дерби»га хос ва мос тарзда шиддатли тарзда бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоага бу ўйинда қўлга киритиладиган ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Ҳар икки жамоа бош мураббийлари учун бу ўйин дебют ўйини бўлганлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Сабаби Даврон Файзиев ҳам Виталий Левченко ҳам ўз дебютларида ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлашгани аниқ.

Учрашув шиддатли равишда тус олди. 2-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 9-дақиқада ҳакам қўқонликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 10-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди.  16-дақиқада «Нефтчи» футболчиси Аббос Ғуломов, рақиб футболчисига нисбатан ўта қўпол ўйнаганлиги сабабли майдондан четлатилди.35-дақиқада Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Унга кучли зарба йўллаши учун ҳимоячилар халақит қилиб қолишди ва унинг зарбаси кучсиз чиқди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимини ҳар киики жамоалар таркибда ўзгаришлар билан бошлашди. 51-дақиқада Ойбек Рустамовнинг «пушка» зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. 55-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаевнинг олис масофадан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олишда хатога йўл қўйди ва ўйинда ҳисоб тенглашди. Голдан руҳланган номинал мезбонлар янада шиддатни оширишди. 57-дақиқада Андрей Сидоров қўқонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ҳисобда олдинга чиққан «Қўқон-1912» бироз хотиржамликка берилди. Натижада 76-дақиқада Лутфулла Тўраев ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 3 дақиқа ўтиб Суннатилол Абдуллажонов фарғоналикларни олдинга олиб чиқди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланди - 3:3.

СУПЕРЛИГА. 14-ТУР

«НАСАФ» - «НАВБАҲОР» - 0:1 (0:1)

Қарши. «Марказий» стадиони.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Шуҳрат Ражабов.

VAR ҳаками: Акобир Шукруллаев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Гол: Асадбек Собиржонов (7).

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 62), 9.Иван Соловьёв (14.Ален Масович, 62), 10.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 77), 77.Ойбек Бозоров (17.Суҳроб Нуруллоев, 77), 88.Марко Станоевич (19.Матеус Лима, 77), 92.Умар Эшмуродов.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Зоран Марушич (11.Жасур Яхшибоев, 67), 77.Асадбек Собиржонов (30.Александр Касьян, 82).

Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров (28), Иван Соловьёв (39), Умар Эшмуродов (41), Марко Станоевич (76) - Игорь Голбан (41).

 

«ҚЎҚОН-1912» - «НЕФТЧИ» - 3:3

Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочин Долимов.

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: Анвар Ҳожимирзаев (55), Андрей Сидоров (57), Шоҳназар Норбеков (86) - Шаҳзодбек Убайдуллаев (10-пен.), Лутфулла Тўраев (76), Суннатилло Абдуллажонов (79).

«Қўқон-1912»: 21.Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 14.Авазхон Маматхўжаев ( 9.Андрей Сидоров, 50), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (27.Анвар Хожимирзаев, 46), 77.Мурод Холмуҳаммедов.

«Нефтчи»: 69.Евгений Конюков, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев (17.Абдуллоҳ Олимов, 90+8), 7.Ойбек Қиличев (77.Аброр Исмоилов, 46) 13.Лутфулло Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев ( 11.Иззатилла Абдуллаев, 46), 70.Аббосжон Ғуломов, 99.Улуғбек Ҳошимов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, (19, 9.Суннатулла Абдуллажонов).

Огоҳлантиришлар: Иван Йосович (34), Ойбек Рустамов (47) - Лутфулла Тўраев (13), Андрей Мишенко (61).

Четлатиш: Аббос Ғуломов (15, Н.).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.