“Реал” мухлислари Анчелоттидан норози
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
«Насаф» тобора далиллашмоқда.
Чемпион бўлиш учун зўр имконият ҳосил қилган Рўзиқул Бердиев жамоаси бу сафар ўз майдонида «Андижон»га енгил мартер-сабоқ ўтади - 3:0. Шунингдек, «Нефтчи» ҳам 3:0 ҳисоби билан («Олимпик»ка қарши ўйин) ғалаба кўчасига қайтди. «Локомотив»нинг қандайдир 10-11 дақиқа ичида «Қизилқум» дарвозасига 4та гол уриш асносида 13та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига чек қўйганини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринли. «Пахтакор» аксинча, 14-тур ўйинида «Сурхон»га имкониятни бой берди ва Максим Шацких яна аччиқ-аччиқ гапларини баралла тўкиб солди. «Металлург»ни енгган Вадим Абрамов «Динамо»си ҳам Термиз клуби каби кўтарилишда.
14-ТУР ЎЙИНИ
«ПАХТАКОР» - «СУРХОН» - 0:1 (0:1)
22 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 3381 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ойбек Калахўжаев, Аваз Абдуллаев, Жалолиддин Ҳусниддинов.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Темур Гайнуллин.
Гол: Жаҳонгир Абдусаломов (23-пен.).
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 3. Шаҳзод Азмиддинов (40. Кими Мерк, 46), 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Драган Черан (99. Улуғбек Ҳошимов, 75), 17. Достон Ҳамдамов (6. Муҳаммадали Ўринбоев, 75), 22. Умар Адхамзода, 23. Абдурауф Бўриев, 27. Сардор Собирхўжаев (8. Диёр Холматов, 75), 33. Дониёр Абдуманнопов.
«Сурхон»: 86. Даврон Мерганов, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 5. Жамалдин Ходжаниязов, 7. Достон Турсунов (6. Беҳзод Шамсиев, 68), 8. Ҳумоюн Шербўтаев (2. Бобур Асқаров, 68), 10. Дмит-рий Плетнёв (15. Диёр Рамазонов, 89), 11. Аб-дуғафур Ҳайдаров (19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 62), 17. Жаҳонгир Абдусаломов (14. Сарвар Абдуҳамидов, 89), 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов.
Огоҳлантиришлар: Павел Павлченко (29), Дониёр Абдуманнопов (35), Умар Адҳамзода (90+9) — Даврон Мерганов (42), Дмитрий Плетнёв (52), Нурали Нуруллаев (89, тех. дирек.), Беҳзод Шамсиев (90+9).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Даврон Мерганов («Сурхон»).
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Владимир Назаров.
*** «Сурхон» 30 йил бадалига «Пахтакор»ни Тошкентда илк марта мағлубиятга учратди.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Бугун ғалаба қозонсак, «Пахтакор»га етиб олардик. Сафардаги ўйинлардан кейин йигитларни нафақат жисмонан, балки руҳан тайёрлаш талаб этилади. Бугун ҳам катта куч сарфладик. Эпизодлар бизнинг фойдамизга ишлади, гол уриб олгач, қарши ҳужумларни янада ривожлантиришни ўйладик. Ўйин «Сурхон» учун аталдими? Ҳа. Тушунинг, йўллар биздан кўп куч олиб қўймоқда. Даврон Мерганов - Сурхондарё футболи мактаби тарбияланувчиси. У бугун чиндан ҳам, зўр ўйнади. Йўлдошевда жароҳат бор ва ўйлайманки, захира киперимиз вақти келди. Лекин уни мақтамайман. Йигитларни «Пахтакор» билан ўйинга алоҳида тайёрлаш керак эмас. Ҳамма ғалаба қозонишни истади ва буни уддаладик. Жаҳонгир Абдусаломовга аталган перформанс? Унинг бугун майдонга тушиши 50га 50 эди. Муҳими, ўз ўйини билан жамоа етакчиси эканлигини намойиш қилмоқда. Улуғбек Ҳошимов ўйини? У энди бизнинг футболчи эмас ва баҳо беришим ноўрин.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйин ҳақида ҳеч қандай гапим йўқ. «Сурхон» майдоннинг иккинчи ярмига 2 марта ўтди ва пенальти тепди. Бор ҳақиқат шу. Ҳакамлик ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Ҳамма хурсанд, «Пахтакор»нинг овозини ўчириб қўйишди. Ҳали ўйинни кўриб чиқамиз. Сизлар аввало, ўзингизни ҳурмат қилишингиз керак, масхарабоз каби тутманг. Сариқ либосли футболчининг йиқилиши ўйлангандек, бунга сония ўтмай, реакция берилди. Бош ҳакам пенальти бермади, кейинчалик лайнсмен ишораси билан «нуқта»ни кўрсатди. Агарда вазиятлардан фойдаланганимизда, ҳисоб бошқача бўларди. Балки 5-6та гол урармидик... Эпизодлар учун очко берилмайди, демак, ишлашда давом этамиз. Баъзида 99,9 фоизлик вазиятда ҳам тўп дарвозага кирмаслиги мумкин, устун ёки тўсинга тегади ва ҳоказо. Бундай ҳолатда ниманидир ўзгартириш шарт эмас. Майдон эса фалокатли ҳолатда. Бундай чимда ўзимиз истаган футболни кўрсатолмаймиз. Бу томорқада қандай ўйнаш мумкин, очиғи, билмайман. Умуман иложсиз. Бизда тузукроқ мутахассислар йўқ ёки нималар бўлаётганини тушунмаяпман. Фақат бу ерда эмас, Наманган ва Андижондаги майдонлар ҳам ёмон ҳолатда. Барча майдонлар «ўлган». Яхши футболни истасак, буни тўғрилашимиз керак. Ҳа, майдон ҳамма учун бир хил, лекин тактикалар турлича-ку... Биз ҳужум қиляпмиз, рақиблар бум тепиб юборишяпти тўпни. Ўзбекистон иқлимида майдонни яхши ҳолатда ушлашга нима халақит беришини тушунмаяпман. Мана, араб мамлакатларига борамиз, стадионлар майдони бильярд столи каби текис. Балки чим тури бошқача ёки иқлим мосдир. «Сурхон» футболчиси Абдурауф Бўриевга қарши қўпол ўйнаган вазиятда барчаси аниқ эди. Рақиб оёғини тик кўтарди. Лекин бош ҳакам бирданига реакция билдирмади, фақат VAR аралашувидан кейин сариқ карточка берди. Билмадим, «қизил» учун футболчининг тўпиғи синиши керак экан-да. Ўзбекистонда тоза футбол вақти бўйича барчадан олдиндамиз. Ўртача 46 дақиқа. Бундай футбол билан қаерга бормоқчимиз? Жаҳон чемпионатига чиқамизми ёки Олимпиадани ютамиз? 46 дақиқа! Буни ошириш керак. Европанинг исталган чемпионатига қаранг, футбол тезлашиб кетяпти. Ҳакамларни деярли сезмаймиз. Наманганда эса рефери VAR билан 5 дақиқа гаплашди, кейин яна 5 дақиқа вазият такрорини кўрди. Шу тариқа нафақат суръат йўқолади, балки фикрлаш ҳам. Гап ютқазганимизда эмас. Бугун 4:1 ҳисобида ютганимизда ҳам, шу гапларни айтардим...
17-ТУР
«МЕТАЛЛУРГ» - «ДИНАМО» - 0:1 (0:1)
23 август. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 456 томошабин.
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Руслан Серазетдинов, Мумтоз Тошмуродов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Никита Афиногенов.
Гол: Анвар Ҳожимирзаев (45+1).
«Металлург»: 35. Раҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 4. Керим Палич, 5. Александр Кучеренко, 10. Шаҳзод Убайдуллаев (11. Далер Шарипов, 46), 14. Аброр Тошқўзиев (31. Марко Миличкович, 46), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 88. Сирожиддин Қўзиев (6. Худойшукур Сатторов, 59), 98. Балса Секулич (9. Забиҳилло Ўринбоев, 73), 99. Аббос Эргашбоев (25. Шаҳзод Неъматжонов, 59).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх, 9. Ҳумоюнмирзо Иминов (8. Хислат Халилов, 85), 10. Жоэль Кожо, 11. Маркос Кайк (1. Фарҳод Раҳматов, 74), 17. Салим Мустафоев, 20. Ратиньо, 21. Анвар Ҳожимирзаев (3. Улуғбек Абдуллаев, 85), 44. Душан Мийич, 70. Дуг-лас Майкон (22. Сан-жар Шоаҳмедов, 79).
Огоҳлантиришлар: Далер Шарипов (82), Худойшукур Сатторов (90+6) - Францис Нарх (85), Салим Мустафоев (90), Жаҳонгир Ўрозов (90+7).
Четлатиш: Равшан Ягудин (71, Д.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
*** «Металлург» жорий чемпионатда ҳамон ғалаба нималигини билмади - 17та ўйин. Бекобод клуби тарихидаги аввалги энг ёмон натижа 2005 ва 2007 йилларда қайд этилган - чемпионат доирасидаги дастлабки 8та турда ғалабасиз юриш.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ғалати вазият, ўзимизга ўзимиз муаммо яратяпмиз. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик, ҳисобда устунлик билан чиқдик. Танаффусдан кейин тўғри ўйнасак, кифоя қиларди. Бироқ ўзимизга муаммо яратиб, ишни қийинлаштирдик. Якунда қаҳрамонларга ўхшаб, ғалабани сақлаб қолдик. Ҳа, биринчи даврадаги ўйинга ўхшаб кетди: ўшанда ҳам четлатиш кузатилган ва якунда «камбэк» эвазига ғалабани илиб кетгандик. Равшан Ягудиннинг оддий вазиятда қизил карточка олгани? Билмадим, ҳакамдан сўраганимда, у оддий тушунтирди: «Дарвозабон тўпни дарҳол тепиб юборганида, сариқ карточка бўларди, аммо у ҳужумчи келишини кутди ва кейин тўпни тепди». Эҳтимол, Ягудин тўпни дарҳол тепиб юборганида, ҳеч ким бу вазиятга эътибор қаратмасди. Очиғи, бир кўришда нима бўлганини тушунмадим. Янги қоидалар кўпайиб кетгандек... Яхшиямки, пенальти белгиланмади. Вазият қандай талқин қилинаётгани тушунарли эмас...
ЎзФҲМ ушбу вазиятда «Динамо» дарвозабонига нима учун қизил карточка кўрсатилгани юзасидан расмий тушунтириш берди: «67-дақиқада меҳмонлар кипери эркин зарба ижро этаётган вақт тўпга оёғи билан тегинди. У шундан сўнг рақиб ҳужумчиси тўпга қараб келаётган паллада иккинчи марота тегинди ва яққол голли вазиятни қоидабузиш орқали тўхтатиб қолди. «Футбол қоидалари-2024|2025» китобининг 106-саҳифасида қайд этилишича, эркин зарба ижро этаётган дарвозабон тўпга бир мартадан кўп тегиниши мумкин эмас. Агар у рақиб жамоа вазиятини тўхтатиш учун тўпга иккинчи марта тегинса, сўнгги умид чорасини ишлатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланади».
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда самарқандликлар кичик устунликка эришишди. Танаффусдан кейин эса устунликни тортиб олдик, аммо вазиятлардан самара чиқаролмадик. Гол урилган вазиятдан олдин бирга бир ҳолатдан фойдаланолмадик ва жазоландик. Жамоавий ўйин устида ишлаймиз, вазиятлар етарли, аммо гол уролмаяпмиз. Асосий муаммо шу. Забиҳилло Ўринбоев руҳий томондан қийналмоқда, яна жиддий жароҳатланишдан чўчиётгандек. Ҳар ҳолда, кўп ҳолларда курашлардан қочмоқда, демак, ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бекободда ўйнамаётганимиз ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Аслида стадион анча яхши ҳолатда, фақат сув дренажи йўқ. Қолаверса, ўйинларга 4-5 минг мухлис ташриф буюрарди. Қисқаси, бекободлик мухлисларни футболсиз қолдиряпмиз. Бекободга бориб кўришсин, яхши майдон бор. Ортда қолган 17 турнинг барчасида меҳмонда ўйнадик. Бу нима билан боғлиқ, билмайман. Бошқа жамоалар майдонларига қаранг, қандай аҳволда... Ҳаммада бир хил ҳолат, бироқ икки стандарт.
«НЕФТЧИ» - «ОЛИМПИК» - 3:0 (1:0)
24 август. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 3252 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Эдита Миробидова, Алишер Раҳимқулов.
Голлар: Нсунгуси Эффионг (13), Азиз Амонов (71, 77).
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (22. Азиз Амонов, 46), 20. Анвар Ғофуров, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (8. Сардор Абдураимов, 82), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббос Ғуломов (66. Дониёр Валиев, 90+5), 77. Би-лолхон Тошмирзаев, 99. Нсунгуси Эффионг (9. Ҳусайн Норчаев, 82).
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдухолиқов, 9. Акбар Ўктамов (81. Абдулазиз Абдусаломов, 84), 10. Фаррух Мухторов (2. Миркомил Абдураззоқов, 69), 18. Акбар Абдурасулов (30. Ойбек Ўрмонжонов, 60), 21. Му-ҳаммадазиз Иброҳимов, 22. Шаҳзод Тоиров, 44. Шерзод Комилов, 64. Самандар Қодиров (11. Анвар Алижонов, 60), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 77. Суннатилла Абдуллажонов (15. Муҳсин Бозоров, 69).
Огоҳлантиришлар: Акбар Ўктамов (18), Акбар Абдурасулов (45+1), Денис Коростиченко (тан., бош мураб., О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Азиз Амонов («Нефтчи»).
Назоратчи: Мўмин Мажидов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйин курашларга бой бўлди ва йигитларимиз бироз ютқазишди. Боз устига, хатоларимиз голларга олиб келди. Йигитларни танқид қилолмайман, лекин бугунги ўйин нисбатан ёмон кечди. Футболчилар айниқса, биринчи бўлимда кутилган ўйинни кўрсата олишмади. «Олимпик»дан кетган аксарият йигитлар катта жамоалар сафига қўшилишди, улар ўрнини қисқа муддатда тўлдириш қийин. Лекин ҳозирги болалар билан охиригача курашамиз. Уларда иштиёқ етарли. Деярли бутун таркиб кетганини унутмаслик керак.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Бугун орқада тартибли ўйнадик, олдинги чизиқда вазиятлардан фойдаландик. Ҳимояда мувозанат бўлмаса ва эпизодлар охиригача ўйналмаса, муаммолар туғилаверади. Аввалги ўйинни обдон таҳлил қилдик. Ўйинда асло бўшашмаслик керак. Бугун шуни уддаладик. Ботирали Эргашев жароҳат туфайли четда қолди. Ҳозир бор эътиборимиз «Пахтакор» билан бўладиган сафар баҳсига қаратилган. Танаффусда ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида музокара кетмоқда. 1 ёки 2та учрашув ташкил этишимиз мумкин. Олдинги чизиқда рақобат кучли, қувонтирадиган томони, Эффионг қўлларини туширмай, курашяпти. Табиийки, ҳужумчидан доим гол сўрашади. Аммо ҳар доим бу вазифани уддалаш қийин. Масалан, Азиз Амонов ўйинида бироз пасайиш кузатилганди. Уни бугун захирадан туширдик ва ўйинга яхши қўшилиб, 2та гол урди.
ПФЛ олдинроқ «Локомотив» - «Қизилқум» ўйини 24 август куни «Дўстлик» стадионида ўтказилишини маълум қилганди. Бироқ Лига ва «Спорт» телеканалига боғлиқ бўлмаган сабаб билан ўзгариш рўй берди. Айни вақт мамлакатимизда футзал бўйича ЖЧни ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Мусобақа трансляцияси муҳим аҳамият касб этади ва бунинг учун тайёргарлик жараёнида телерадиокомпаниянинг ҳиссаси бор. Қолаверса, Суперлига ўйинида VAR тизими ишлаши керак. Шундан келиб чиқиб, Лига «Спорт» канали билан келишган ҳолда, икки клуб розилигини олиб, учрашувни яна 1 кун кейинга сурди. «Қизилқум» U-21 жамоаси Тошкентга келиш учун аллақачон чипталар харид қилганидан келиб чиқиб, ўринбосарлар ўйини санаси ўзгартирилмади. Шу тариқа асосий ва U-21 жамоалари ўйинлари бир кунда ўтказилди.
«ЛОКОМОТИВ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 4:2 (4:1)
25 август. Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони. 117 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Ильгиз Танташев, Ҳусан Худойбердиев.
Голлар: Жасур Ҳакимов (11), Шодиёр Шодибоев (15), Сардор Абдунабиев (18), Михаил Га-шенков (21) - Элгужа Лобжанидзе (35, 54-пен.).
«Локомотив»: 1. Аб-думавлон Абдужалилов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 3. Ва-лерий Кичин, 7. Сардор Абдунабиев (27. Собит Синдаров, 86), 10. Шодиёр Шодибоев (28. Қувонч Абраев, 73), 15. Жасур Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов (8. Дилшод Жўраев, 27), 26. Аб-дуллоҳ Йўлдошев, 70. Абубакрризо Тур-диалиев, 77. Лазиз Мирзаев (55. Анзур Исмоилов, 86), 97. Ми-хаил Гашенков (72. Рус-там Холназаров, 86).
«Қизилқум»: 12. Ро-берт Озолс (1. Ҳумоюншох Сайётов, 28), 6. Асрор Ғофуров, 7. Даврон Анваров (2. Фаррух Жўраев, 28), 8. Гиорги Кухианидзе (22. Шаҳзод Раҳматуллаев, 73), 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммад-али Ғиёсов, 18. Бахтиёр Қосимов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 73), 23. Самандар Шукуруллаев, 71. Жамолиддин Убайдуллаев (4. Илҳом Ваҳобов, 27).
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳакимов (90) - Файзулло Жуманқўзиев (79).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шодиёр Шодибоев («Локомотив»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Владимир Назаров.
*** «Локомотив»нинг 13та ўйинлик ғалабасиз серияси якунига етди. «Темирйўлчилар» бунга қадар Суперлигада охирги марта 3-турда «Пахтакор»ни 3:0 ҳисоби енгишганди. Қолаверса, «Локомотив»нинг рақиб дарвозасини битта бўлимда 4 марта ишғол қилиши 8 йил олдин кузатилган эди.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Нима дейиш мумкин? Жуда яхши бошладик, аммо 22-дақиқагача 4та гол қўйиб юбордик. Кейин уйғондик ва ҳаракат қилдик. Билмадим, бугун футболчилар ғалабага характер ва иштиёқ билан интилишмади. Ўзимизга келганимизда эса, кеч бўлганди. Мураббийлик фаолиятимда ҳеч қачон бунақаси кузатилмаган. Фақат «Олимпик» билан баҳсда 10 дақиқада 3та гол қабул қилгандик. 3та голда дарвозабоннинг айби бор эди. Бундай ҳолатда руҳий босимда қолган киперни алмаштириш маъқул. Асосий хато мендан, қаердадир ниманидир ўтказиб юборганман. Баҳона қидиришдан маъно йўқ. Агар эплай олмасам, жойни бошқа мураббийга бўшатишим керак. Тамом.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Рақиб тартибли ўйнайдиган, кам гол қўйиб юборадиган жамоа эди. Йигитлар яхши ўйнашди, барча режалар амалга ошди. Ҳар бир рақибга қарши турлича тайёргарлик кўрамиз. Бугун ҳужумда йиғинчоқ ўйнадик. Ушбу ғалаба руҳий устунлик бағишлашига ишонаман. Охирги ўйинга нисбатан таркибда 5та ўзгаришга қўл урдик. Шундай қилмасак ҳам бўлмасди. Аввалги баҳсларда динамика етишмаганди. Жамоам тайёр эканлигини биламан, фақат буни натижа билан исботлай олмаётгандик. ФИФА кунлари давомида 2та кичик йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. Қирғизистон - Ўзбекистон ўйинига келсак, қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон термаси фаворит, албатта.
«НАСАФ» - «АНДИЖОН» - 3:0 (2:0)
25 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 6282 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров, Амир Галеев, Никита Мустафин.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Алишер Усмонов.
Голлар: Жамбули Жигаури (3), Зоран Марушич (22, 68).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Дилшод Комилов, 7. Акмал Мозговой (23. Куач Юэль, 79), 8. Зафармурод Абдураҳматов (21. Дониёр Назруллаев, 69), 9. Жавохир Сиддиқов (88. Марко Станое-вич, 69), 10. Бобур Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 32. Зоран Марушич (6. Мурод Раҳматов, 69), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (14. Шароф Муҳитдинов, 69), 77. Ойбек Бозоров.
«Андижон»: 35. Максим Сарраф, 9. Леван Арвеладзе (19. Абинур Нуримбет, 63), 11. Ва-гиз Галиулин (10. Ил-ҳом Абдуғаниев, 46), 13. Сардор Азимов (99. Шаҳром Самиев, 79), 14. Абдураҳмон Комилов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 18. Дамир Темиров (51. Лука Згурский, 46), 21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 77. Рустам Турдимуродов (71. Бектемир Абдуманнонов, 63).
Огоҳлантиришлар: Дилшод Комилов (29), Бобур Абдухолиқов (41), Шароф Муҳитдинов (90+4) - Абдураҳмон Комилов (43), Рустам Турдимуродов (59).
Четлатиш: Бобур Абдухолиқов (76, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жамбули Жигаури («Насаф»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
*** «Насаф» 2021 йилдан буён «Андижон»ни енголмаётганди - Суперлига доирасидаги 4та ўйинда 3та дуранг ва 1та мағлубият.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Тезкор гол ўйинимизни бузди. Иккинчи голдан кейин эса ҳаммаси ҳал бўлди. Адолатли натижа, бугун «Насаф»га қаршилик кўрсатолмадик. Омадсизлик сабаблари кўп - йўқотишлар, руҳият. Ишончни йўқотиб қўйдик. Ҳаракат бор, лекин натижа чиқмаётганидан ишонч йўқоляпти. Баъзан бундай муаммолар битта ғалаба ортидан ечилади. Олдимизда Ўзбекистон кубогининг масъулиятли ўйини бор. Шу учрашувда ижобий натижага эришсак, эҳтимол, жамоа руҳияти қайта кўтарилар...
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Тезкор голимиз рақиб режаларига таъсир кўрсатди, менимча. Бугун йигитлар совуққон ҳаракатланишди, барча вазиятларга эътибор билан қарадик. Ранжитган томони, кетма-кет 2-уй ўйинида қизил карточка олдик. Тақвимни ҳисобга олиб, машғулотлар жараёнига ўзгартиришлар киритдик. Бундан олдинги танаффусдан яхши чиққандик. Ҳозир футболчилар ҳолати яхши. Бобур Абдухолиқов қанотда жамоа учун жуда фойдали ишларни амалга оширди, голда ҳам иштирок этди. Биринчи даврада Акмал Мозговой ҳимояда ўйнади, чунки шунга эҳтиёж бор эди. Футболчининг универсал бўлиши жуда муҳим. U-21 жамоаси ўйинларини кузатиб боряпман. Ҳар доим айтамиз, академия ёки Биринчи лигадаги ёшлар ўзларини кўрсатишса, уларни таркибга жалб этамиз, албатта. Балки танаффусда ҳам ўринбосарлар таркибидан баъзи йигитларни машғулотларга тортармиз...
26 август (душанба)
19:00 «СЎҒДИЁНА» - «ПАХТАКОР»
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
20:00 «СУРХОН» - «НАВБАҲОР»
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
27 август (сешанба)
18:00 «БУНЁДКОР» - ОКМК
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 17 11 5 1 25-9 38
2 СЎҒДИЁНА 16 9 3 4 29-19 30
3 ОКМК 16 9 2 5 29-21 29
4 НЕФТЧИ 17 7 5 5 19-16 26
5 ПАХТАКОР 16 7 4 5 24-20 25
6 СУРХОН 16 7 4 5 20-20 25
7 НАВБАҲОР 15 4 8 3 21-18 20
8 ОЛИМПИК 17 5 5 7 17-19 20
9 ДИНАМО 16 5 5 6 20-22 20
10 АНДИЖОН 17 4 7 6 26-27 19
11 ҚИЗИЛҚУМ 17 4 6 7 17-22 18
12 ЛОКОМОТИВ 17 3 6 8 19-29 15
13 БУНЁДКОР 16 2 6 8 12-27 12
14 МЕТАЛЛУРГ 17 0 10 7 13-22 10
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 7та
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та
Жоэль Кожо («Динамо») - 6та (1та пен.)
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 6та (3та пен.)...
ИҚТИБОСЛАР
- Ўзбекистонда тоза футбол вақти бўйича барчадан олдиндамиз. Ўртача 46 дақиқа. Бундай футбол билан қаерга бормоқчимиз? Жаҳон чемпионатига чиқамизми ёки Олимпиадани ютамиз? Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- Бекободга бориб кўришсин, яхши майдон бор. Ортда қолган 17 турнинг барчасида меҳмонда ўйнадик. Бошқа жамоалар майдонларига қаранг, қандай аҳволда... Ҳаммада бир хил ҳолат, бироқ икки стандарт Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи).
- Асосий хато мендан, қаердадир ниманидир ўтказиб юборганман. Баҳона қидиришдан маъно йўқ. Агар эплай олмасам, жойни бошқа мураббийга бўшатишим керак. Тамом. Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи).
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭЪТИБОРИ
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва «Шўртан газ-кимё» мажмуаси бош директори Шуҳрат Асланов Суперлига 17-тур ўйини олдидан «Насаф» қароргоҳида жамоа футболчи ва мураббийлари билан учрашишди. Унда Муротжон Бердиалиевич «аждарлар» Суперлига турнир жадвалида карвонбошилик ва кучли шижоатни мавсум охиригача ушлаб қолишлари кераклигини, бутун Қашқадарё чемпионлик кутаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, жамоада ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай муаммо чиқмаслиги айтилди. «Насаф» президенти Шуҳрат Чориевич ҳам жамоага бўшашмасликни уқтирди, футболчилар юксак вазифани уддалай олишлари ва клуб янги тарих ёзиш арафасида турганини эътироф этди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
"Барселона" ушбу ҳафта ўз терма жамоалари сафида ўйин ўтказган барча футболчиларнинг яхши ҳолатда қайтганини маълум қилди.
Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаб кемоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789