“Реал” мухлислари Анчелоттидан норози
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
«Насаф» Наманганда «Навбаҳор»ни ягона гол эвазига доғда қолдириш асносида азалий орзуси - чемпионлик сари яна бир катта қадам ташлади.
Чунончи, «аждарлар»нинг таъқибчиларидан бири «Сўғдиёна» Қаршида «Қизилқум» билан баҳсда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди. «Пахтакор» ва «Нефтчи» эса хира «ўзбек класикоси»да 0:0 ҳисобини ўзгартиролмади. ОКМК тур ўйинини кеча «Сурхон»га қарши ўтказганини қўшимча қилиш ўринли. Хуллас, «Насаф» якшанба кунги ҳолат бўйича 2-ўриндаги Олмалиқ клубидан нақ 8 очко олдинда. Оддий айтганда, ОЧЛ-2 стартидан олдин Рўзиқул Бердиев дружинаси учун миллий чемпионатда комфорт кенглик юзага келди. Айтганча, «Бунёдкор» Самарқандда «Динамо»ни ирода эвазига енгиб (3:2), ижобий туртки олганини ҳам алоҳида тилга олиш мумкин. «Андижон» аксинча, «Локомотив»га имкониятни бой берди - Александр Хомяков жамоаси Суперлигада 5та ўйиндан буён очко ололмаяпти.
* «Сўғдиёна»нинг «Қизилқум»га қарши сафар ўйинларига боғлиқ ғалабасиз серияси янада чўзилди. Жиззахликлар навоийликлар майдонида ўтказилган чемпионат доирасидаги 22та учрашувда бирор марта ғалаба қозонолмаганлар - 9та дуранг, 13та мағлубият.
*«Насаф» 2018 йилдан буён чемпионат доирасида «Навбаҳор»га қарши сафар ўйинларида мағлубиятга учрамаяпти - 2та ғалаба ва 3та дуранг.
* Жамбули Жигуари («Насаф») охирги 3та ўйинда «Гол+пас» тизими бўйича 4 балл ишлади (3та гол ва 1та ассист).
* Абдувоҳид Неъматов («Насаф») иккинчи даврада ҳали гол қўйиб юбормади - 5та «қуруқ» ўйин.
* «Динамо» 10та ўйиндан буён «Бунёдкор»ни енголмаяпти - 3та дуранг ва 7та мағлубият. Самарқандликлар «қалдирғочлар»дан охирги марта 2014 йили устун келишганди.
* Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») Суперлига баҳсида илк марта «дубл»га эришди. Умуман, косонсойлик ярим ҳимоячи жорий чемпионатнинг 17та ўйинида 8та гол урди. Таққослаш учун, у бунга қадар 2020-2023 йиллар оралиғида Суперлига доирасидаги 27 та ўйинда қатнашиб, 3та гол муаллифига айланган эди.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:0)
13 сентябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 313 томошабин.
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Максим Нехочин, Расул Фозилов, Умид Нутфуллоев.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Султонов, Алишер Раҳимқулов.
Голлар: Муҳаммадали Ғиёсов (73) - Олег Зотеев (90+3).
«Қизилқум»: 12. Роберт Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Асрор Ғофуров, 10. Элгужа Лобжанидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 14. Файзулла Қамбаров (23. Самандар Шукуруллаев, 87), 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 18. Бахтиёр Қосимов (22. Шаҳзод Раҳматуллаев, 71), 25. Азиз Усмонов, 77. Файзулло Жуманқўзиев (8. Гиорги Кухианидзе, 60).
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (5. Жасур Ёқубов, 69), 14. Люпче Дориев, 23. Суҳроб Иззатов, 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардор Ҳошимов (9. Самандар Мавлонқулов, 46), 99. Умид Султонов (17. Самандар Синдаров, 83).
Огоҳлантиришлар: Николай Тарасов (70), Гиорги Кухианидзе (80), Элгужа Лобжанидзе (90+2) - Жасур Ёқубов (87).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Отабек Аҳадов («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Қийин ўйин. Мезбонлар қаттиқ қаршилик кўрсатишди. «Иккинчи қават»да уриниб кўрдик, «Қизилқум» бунга ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Асосийси, жамоавий футбол намойиш этдик. Ҳар бир очко муҳим. Тушунинг, ҳозир турнир жадвалига қарайдиган вақт эмас. Аниқ хулосани мавсум якунида чиқариш мумкин. Ҳозирги жадвал ўзгариб кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Жумладан, «Насаф» чемпион бўлишини айтишга эрта - бу футбол. Имконият борми, курашамиз. Дарвозабон Собиров терма жамоага жалб этилди, қолаверса, жароҳатдан кейин тикланиши учун вақт кетади. У жисмоний томондан тўлиқ тикланиб олиши керак. Жамоада ҳар бир футболчи тайёр турса, бас. Мавсум узун, йўқотишлар, жароҳатлар юзага келиши мумкин. Шунинг учун барчага имконият беряпмиз.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Икки бўлим бир-биридан фарқланди. Ғалабани кўзлагандик, бироқ сўнгги дақиқаларда эътиборсизлик оқибатида гол қўйиб юбордик. Имкон қадар барчага ўйин вақтини тақдим этяпмиз. Дарвозабон Сайётовнинг чемпионат ўйинларида қатнашиш-қатнашмаслигини вақт кўрсатади. Тактик услублар мудом ўзгариб боради. Мана, бугун биринчи бўлимдан сўнг ўйиннинг боришидан келиб чиқиб, услубни ўзгартирдик. Ҳозир биз учун уй баҳслари ҳам сафардагидек ўтяпти. Бу жамоага ҳам, мухлисларга ҳам қийинчилик туғдиради, албатта. Клуб раҳбарияти айни шу масала бўйича жиддий ишлаяпти.
«ПАХТАКОР» - «НЕФТЧИ» - 0:0
13 сентябрь. Тошкент. «Жар» стадиони. 2442 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров.
«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Холматов, 9. Иброҳим Ибрагимов (40. Кими Мерк, 80), 22. Умар Адҳамзода (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 62), 30. Отабек Жўрақўзиев (17. Достон Ҳамдамов, 10; 99. Улуғбек Ҳошимов, 80), 33. Дониёр Абдуманнопов, 44. Маҳмуд Маҳамаджонов.
«Нефтчи»: 45. Акбар Тўраев, 4. Боян Цигер, 8. Сардор Абдураимов, 10. Шоҳруз Норхонов (22. Азиз Амонов, 46), 11. Жа-воҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 29), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 24. Ғу-ломҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев (55. Манучеҳр Сафаров, 82), 70. Аббос Ғуломов, 77. Билол Тошмирзаев, 99. Нсунгуси Эффионг.
Огоҳлантиришлар: Иброҳим Ибрагимов (26), Абдулла Абдуллаев (77, П.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Назаров («Пахтакор»).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - «Пахтакор» нималар эвазига ҳужумга ўтиши, ўйин ташкил қилиши, бўш ҳудудлардан фойдаланишини билгандик. Шунга мувофиқ, рақиб ёқтирадиган бўш ҳудудларни ёпишга уриндик. Менимча, режа ўхшади ва ҳақли равишда 1 очко олдик. Жасур Жалолиддинов ҳақида ҳеч нима билмайман. У жамоа билан бирга эмас. Шундай экан, бу борада маъломот беролмайман. Иккинчи бўлимда кучларни янгилаб олдик, афсуски, Азиз Амонов ўйинга яхши қўшилиб кетолмади. Шунингдек, ҳимоядан ҳужумга тезкорлик билан ўтиш ҳаракати ўхшамади. Норчаев операция столига ётади. Агар виза бўйича муаммо туғилмаганида, жарроҳлик амалиёти учун хорижга кетарди. Статистикани қаранг, менимча, 70 фоиз вақт давомида «Пахтакор» тўп билан бўлди. Лекин бу ғалабани англатмайди. Қисқаси, рақиблар кучидан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўряпмиз. Турнир жадвалига қарасак, медаллар учун курашаётган жамоалар гуруҳ бўлиб қолганини кўрамиз. Имконият бор экан, қўл кўтармаймиз, совриндор бўлишга ҳаракат қиламиз.
Максим Шацких: («Пахтакор» бош мураббийи): - Йигитлар кўрсатмаларни бажаришди, фақат якуний нуқта етишмади. 80 дақиқа давомида ўйин майдоннинг рақибга тегишли ярмида кечди. Юришлар, узатмалар яхши, аммо жарима майдонида янада агрессивроқ ҳаракатланиш керак эди. Рақиб ҳам бизни ўрганган, албатта. Футболчиларга қанотлар орқали кўпроқ ва тезроқ ўйнашни айтгандик. Олдинги чизиқ вакиллари бироз улгуришмади. «Нефтчи» муносиб ҳимояланди, орқа чизиқда бехато ўйнади. Черанга бироз дам бердик, Собирхўжаев эса ўзини яхши хис қилмади, Азмиддиновда микрожароҳат бор эди. Ҳамдамовнинг қайта захирага олиниши? Достон яхши ўйнади, унга эътироз йўқ. Лекин захирада ҳужум вакиллари қолишган ва гол уришимиз керак эди. «Ал-Васл» билан ўйинга тайёрмизми? Буни футбол кўрсатади. Рақиб жиддий - БАА чемпиони, таркибида атиги саноқли маҳаллий футболчи бор. Қийин бўлишини биламиз, ҳаммасини 17-санада кўрамиз.
«НАВБАҲОР» - «НАСАФ» - 0:1 (0:0)
14 сентябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 8930 томошабин.
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Никита Мустафин.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Анвар Маражабов.
Гол: Жамбули Жигаури (56).
«Навбаҳор»: 35. Санжар Қувватов, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (71. Наврўз Иминжонов, 86), 12. Саидазамат Мирсаидов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев (55. Комил Тожиддинов, 61), 17. Руслан Жиянов (88. Асадбек Жўрабоев, 70), 21. Гиорги Никабадзе (22. Тома Табатадзе, 61), 23. Йован Жокич, 24. Достон Абдулҳаев, 77. Аброр Исмоилов (8. Сиаваш Ҳақназари, 70).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов (8. Зафармурод Абдураҳматов, 65), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 65), 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Зоран Марушич (44. Шаҳзод Акрамов, 90+3), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (14. Шароф Муҳитдинов, 82), 77. Ойбек Бозоров (23. Куач Юэль, 82).
Огоҳлантириш: Акмал Мозговой (45+1, Насаф).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Ойбек Бозоров(«Насаф»).
Назоратчи: Виктор Серазиддинов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Курашларга бой ўйин бўлишини билгандик. Ҳа, «Навбаҳор» бироз устунлик қилди, муҳими, ўта зарур ғалабани қўлга киритдик. Энди чемпионликка яқинмиз, аммо охиригача курашиш керак. Фикримча, чемпионликка муносиб ўйин кўрсатяпмиз. Мақсад сари иштиёқ асосий ролда. Яъни ҳар бир ўйинда натижа учун майдонга тушяпмиз. Тўғри, мухлисларга сифатли ёки чиройли футбол кўпроқ ёқади, аммо ҳозир биз учун натижа муҳимроқ. Бизда захира ўриндиғи ҳам анча яхши. ОЧЛ ўйинида асосан бугун захирада қолган йигитлардан фойдаланамиз. ОЧЛда ўйнаш осон эмас, илк рақиб ўз мамлакати чемпиони. Иқлим ҳам муаммо туғдирса керак. Билишимча, Қувайтда ҳаво ҳамон иссиқ. Нима бўлишидан қатъий назар, ғалаба учун борамиз. «Навбаҳор»га тўхталсак, бу - таркиб жиҳатидан энг кучли жамоалардан бири. Мезбонлар бугун тўп назоратига кўпроқ урғу қаратишди. Жамоа Колосовский бошқарувида 3 нафар ҳимоячи билан ўйнаганди, Бабаян даврида эса вертикал футболга таянарди.
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): 1тагина гол ўйин тақдирини ҳал қилишини олдиндан кутгандик. Зеро, жамоалар кучи тенг. Афсус, дарвозамиз томон йўлланган ягона зарба гол билан тугади. «Насаф» бежиз 1-ўринда эмаслигини исботламоқда. Бизда 1-2та вазият бўлди, лекин уларни кўкка совурдик. ФИФА кунларида назорат ўйинига эҳтиёж сезмадик. Бош мураббий сифатида жамоамга нима кўпроқ фойда келтиришини яхши биламан. Агар ғалаба қозонганимизда, устунлик қилганимизни тасдиқлардим. Рақиб йўл қўйиб берганича ўйнадик. Ёш футболчимиз бундай ўйинда илк марта қатнашди, аммо хатога йўл қўйди. Ҳечқиси йўқ, бу ҳам сабоқ. Терма жамоада фақат тактик томонлама тайёргарлик кўрилади ва Искандеров йиғинда пиёда юриб келди, холос. Тўғриси, бугун Ҳамробековни захирада қолдиришни ҳам ўйлагандим. Яширишга ҳожат йўқ, фақат 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Шундай ўйинлар орқали финалга тайёргарлик кўрамиз.
«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 2:3 (1:0)
14 сентябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 4781 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Маъруф Тиллоев.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Ришат Нугманов.
Голлар: Анвар Ҳожимирзаев (31, 69) - Андрия Филипович (50, 74), Нажмиддин Нормуродов (59).
«Динамо»: 1. Фарҳод Раҳматов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх (77. Воҳид Оқбўтаев, 86) 9. Ҳу-моюнмирзо Иминов (22. Санжар Шоаҳмедов, 60), 10. Жоэль Кожо, 11. Маркос Кайк (8. Хислат Халилов, 60), 17. Салим Мустафоев, 20. Ратиньо, 21. Ан-вар Ҳожимирзаев, 44. Душан Мийич, 70. Майкон Дуглас (18. Дилшод Раҳматуллаев, 76).
«Бунёдкор»: 13. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов (10. Ра-сул Йўлдошев, 90+3), 25. Ицуки Урата, 57. Амир Тўрақулов (8. Фране Чиряк, 74), 74. Луис Качорри (41. Андрия Филипович, 46), 77. Музаффар Олимжонов (7. Шаҳбоз Жўрабеков, 71).
Огоҳлантириш: Ҳумоюнмирзо Иминов (13), Францис Нарх (69) - Темурхўжа Абдухолиқов (23), Нажмиддин Нормуродов (53), АсадбекРаҳимжонов (68).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Андрия Филипович («Бунёдкор»).
Назоратчи: Набижон Рўзимов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Йигитлар жамоамизнинг айни ҳолатини тушуниб туришибди. Жуда эмоционал ўйин кўрдик. Олдимиздаги вазифани уддалаш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз. Самарқандда «Динамо»дан очко олиб кетиш осон эмас. Клубда тажрибали мутахассислар ишлашади. Ёрқин футболга мойил курашувчан жамоа. «Бунёдкор»нинг турнир жадвали қуйи қисмида бораётгани сабаби? Мавсумнинг биринчи қисмида қимматли очколар бой берилди. Мана, жамоани муваффақиятсизликлар гирдобидан олиб чиқишга уриняпмиз. Бу саволга жавоб беришнинг ўзи қийин. Ҳозир клубнинг аввалги даражаси ва тарихини ҳурмат қилган ҳолда, мудом изланишдамиз.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Нима дердим, афсуски, 3та стандарт вазиятдан кулгули голлар қўйиб юбордик. Ўзимизнинг нозик нуқталаримизни билардик ва хавотирлар ҳам йўқ эмасди. Йўқ, жамоа ёмон ўйнамади, аммо натижа... Суперлига иштирокчиси рақибнинг бундай голлар уришига йўл қўймаслиги керак. Бугун омад ҳам рақиб томонида бўлди. Кожо миллий жамоадан қайтди, ўйинлар, узоқ парвозлар исталган футболчига таъсир қилиши оддий ҳол. Кийиниш хонасида йигитларга аввало, майдонда ўз меҳнатларини қадрлашлари кераклигини айтдим. Ахир шунча тер тўкиб, ютқазиб қўйиш аламли. Ҳа, дарвозабон хато қилгандир, аммо унга ёрдам бериш мумкин эди. Қолаверса, олдинги хатолар шундай голларга олиб келди. Боз устига, рақибнинг 3-голида жарима зарбаси белгилаш учун асос кўринмади менга. Ҳакам ўйинни олдинроқ тўхтатиши керак эди...
«АНДИЖОН» - «ЛОКОМОТИВ» - 1:2 (0:0)
15 сентябрь. Андижон. «Бобур Арена стадиони. 9762 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Дилшод Жуманиёзов, Руслан Серазитдинов, Алишер Абдувоҳидов.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Кристина Середа.
Голлар: Фарҳод Соҳибжонов (70) - Рустам Холназаров (46), Иван Рогач (90+5).
«Андижон»: 1. Элдор Адҳамов, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 9. Леван Арвеладзе (18. Дамир Темиров, 70), 10. Илҳом Абдуғаниев (51. Лука Згурски, 88), 11. Вагиз Галиулин (17. Фарҳод Соҳибжонов, 46) 14. Абдураҳмон Комилов, 21. Иль-дар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Ислом Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов.
«Локомотив»: 1. Аб-думавлон Абдужалилов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 3. Ва-лерий Кичин, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев, 10. Шодиёр Шодибоев (28. Қувонч Абраев, 78), 15. Жасур Ҳакимов, 17. Санжар Турсунов, 70. Абубакрризо Турдиалиев, 72. Рустам Холназаров (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 70), 97. Михаил Гашенков (27. Собит Синдаров, 70).
Огоҳлантиришлар: Сардор Абдунабиев (68), Иван Рогач (90+5, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Санжар Турсунов («Локомотив»).
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Ниҳоятда муҳим 3 очко. Рақиб мураккаб жамоа эди. Андижонда мухлислар жамоани фантастик равишда қўллаб туришади ҳамиша. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Натижа ишонч эвазига келади. Йигитлар чин юракдан шуғулланишмоқда, бу борада муаммо йўқ. Тўғри, ҳисобни очгач, маълум вақт нотўғри ўйнадик ва фақат жавоб голидан кейин яна фаоллашдик. Орада рақиб кипери зерикиб қолди ҳатто. Айёрона тактика учун ҳам ишлаш керак. Амалда 1та кўп гол урдик. Ўйин ҳолатларини эса майда деталларга қараб, таҳлил қилиш керак.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Жуда аламли ўйин, ҳатто дурангни ҳам сақлаб қололмадик. Айниқса, биринчи бўлимда суст кўриндик. Танаффусдан сўнг бироз жонландик, аммо якунда... Кетма-кет 5та мағлубият? Нима дейишни ҳам билмайман, очиғи. Буни қандай тўғрилаш йўлини биларсиз балки? Нима, «Локомотив» бугун биздан яхшироқ ўйнадими? Тўғри, жуда ёмон ўйнамоқдамиз. Ҳаракат бор, лекин нимадир етишмаяпти. Натижа қачон келишини ҳам билолмай қолдим. Жамоа ичида ҳаммаси жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ. Машғулотларда барчаси ўхшамоқда, аммо ўйинда умуман тескариси кузатилмоқда. Кубок финалини ўйлаб, Суперлигани ташлаб қўйиш нотўғри. Айниқса, шундай мухлислар билан...
16 сентябрь (душанба)
17:00 «ОЛИМПИК» - «МЕТАЛЛУРГ»
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Темур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Турғун Жумабоев.
VAR ҳакамлари: Розиябону Юсупова, Зиёдулло Абдураҳмонов.
Назоратчи: Зокир Қодиров.
Комиссар: Рустам Зупаров.
19:30 ОКМК - «СУРХОН»
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Ҳакимов, Тўрабек
Суюнов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Насиба Тошмуҳаммедова.
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Ҳозирги жадвал ўзгариб кетмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Жумладан, «Насаф» чемпион бўлишини айтишга эрта - бу футбол. Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи).
- Статистикани қаранг, менимча, 70 фоиз вақт давомида «Пахтакор» тўп билан бўлди. Лекин бу ғалабани англатмайди. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Яширишга ҳожат йўқ, фақат 5 октябрь санасини кутиб яшаяпман. Қолгани мени умуман ўйлантирмайди. Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Кийиниш хонасида йигитларга аввало, майдонда ўз меҳнатларини қадрлашлари кераклигини айтдим. Ахир шунча тер тўкиб, ютқазиб қўйиш аламли. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).
* «Нефтчи» — «Қизилқум» ўйини (19-тур) «Истиқлол» стадиони майдонини Ўзбекистон кубоги финалига қадар яхши ҳолатда сақлаш учун Яйпандаги «Ўзбекистон» аренасига кўчилирилди. Октябрь ойидан «Нефтчи», шунингдек, «Қўқон-1912» рақибларини ўз ареналарида қабул қилиши кўзда тутилган.
* «Динамо» — «Бунёдкор» ўйини аслида 15 сентябрга белгиланган эди. Якшанба куни шаҳарга юқори мартабали меҳмонлар ташрифи режалаштирилганидан келиб чиқиб, учрашув 1 кун олдин ўтказилди.
* Суперлига 21-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Динамо» ўйини 17 октябрдан 6 октябрга сурилди. Икки клуб бу борада ўзаро келишувга эришди ва мазкур масала Лига режаларига салбий таъсир кўрсатмаслиги инобатга олинди. Эслатма, «Пахтакор» 21 октябрь куни Элит ОЧЛ доирасида «Ал-Шорта» меҳмони бўлади. Ироқ сафари олдидан клуб тақвимни енгиллаштириш таклифини киритди ва «Динамо» бунга қарши чиқмади.
* 30 сентябрь кунига қўйилган «Динамо» - «Навбаҳор» ўйини (14-тур баҳси) 12 октябрга сурилди. Гап шундаки, Наманган клуби 5 октябрь куни Ўзбекисстон кубоги финалида иштирок этади. «Навбаҳор» шундан келиб чиқиб, «Динамо» билан ўйин санасини қайта ўзгартиришни сўради (клуб бунга қадар кубок чорак финалидан ўрин олган «Сўғдиёна» билан ўйин олдидан «Динамо»га қарши баҳсни қолдиришни сўраганди). Лига тақвимдаги зичликдан келиб чиқиб, сўровни қабул қилмади. Беллашувни фақат ФИФА кунларига қолдириш имкони бор эди. Якунда «Навбаҳор» ва «Динамо» октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйнаш бўйича келишиб олди. Бунда ҳар икки клуб терма жамоага чақирилган футболчиларнинг 14-тур баҳсида иштирок этолмасликлари ҳақида огоҳлантирилди.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 18 12 5 1 26-9 41
2 ОКМК 17 10 2 5 30-21 32
3 СЎҒДИЁНА 18 9 4 5 30-21 31
4 ПАХТАКОР 18 8 5 5 25-20 29
5 НЕФТЧИ 18 7 6 5 19-16 27
6 СУРХОН 17 7 4 6 20-21 25
7 НАВБАҲОР 17 5 8 4 22-19 23
8 ОЛИМПИК 17 5 5 7 17-19 20
9 ДИНАМО 17 5 5 7 22-25 20
10 АНДИЖОН 18 4 7 7 27-29 19
11 ҚИЗИЛҚУМ 18 4 7 7 18-23 19
12 ЛОКОМОТИВ 18 4 6 8 21-30 18
13 БУНЁДКОР 18 3 6 9 15-30 15
14 МЕТАЛЛУРГ 17 0 10 7 13-22 10
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 8та
Драган Черан («Пахтакор») - 8та (2та пен.)
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 8та (3та пен.)...
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та...
19-тур
19 сентябрь (пайшанба)
19:30 «НЕФТЧИ» - «ҚИЗИЛҚУМ»
20 сентябрь (жума)
17:00 «СЎҒДИЁНА» - «АНДИЖОН»
19:15 «ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР»
21 сентябрь (шанба)
17:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «ПАХТАКОР»
19:15 «ОЛИМПИК» - «ДИНАМО»
22 сентябрь (якшанба)
19:30 «СУРХОН» - «БУНЁДКОР»
23 сентябрь (душанба)
19:00 «НАСАФ» - ОКМК
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
"Барселона" ушбу ҳафта ўз терма жамоалари сафида ўйин ўтказган барча футболчиларнинг яхши ҳолатда қайтганини маълум қилди.
Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаб кемоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789