Суперлига, 19-тур. «Насаф» чемпионлик сари яна дадил қадам ташлади

Суперлига, 19-тур. «Насаф» чемпионлик сари яна дадил қадам ташлади

Хабарингиз бор, бугун Суперлига 19-турнинг марказий ва сўнгги ўйини ўтказилди.

Бинобарин, турнир жадвал пешқадами «Насаф» асосий таъқибчиси, 2-ўринда бораётган ОКМК устидан ишончли ғалабага эришиб, чемпионлик сари катта дадил қадам ташлади. Қаршидаги ўйинда 27 ёшли тажрибали ярим 
ҳимоячиЖавоҳир Сиддиқов томонидан киритилган иккита гол мезбонларга ишончли ғалаба тақдим қилди – 2:0.
Шундай қилиб, 1-ўриндаги «Насаф» очколари сонини 44тага етказиб, ОКМКдан 9 очкога узоқлашиб олди.   

Суперлига.19-тур

«НАСАФ» – ОКМК – 2:0 (2:0)

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 9, 42 пеналтидан.

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

VAR: Иброҳим Исмоилов

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Жавоҳир Сиддиқов (14.Шароф Мухитдинов, 66), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдураҳматов, 79), 22.Игор Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев (4.Дилшод Комилов, 88), 70.Жаба Жигаури (23.Куач Юэл, 79), 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (10.Бобур Абдухолиқов, 65)

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (30.Аброр Саримсоқов, 85), 5.Гиорги Папава, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Рубен Санчез (99.Иракли Рухадзе, 59), 10.Хуршид Ғиёсов (21.Саидафзалхон Аҳроров, 71), 11.Клейди Датси, 15.Ойбек Рустамов, 19.Михаэл Клепач (18.Азиз Холмуродов, 59), 22.Шоҳрух Гадоев (77.Нодирбек Абдураззоқов, 71).
photo-2024-09-23-21-34-26.jpg