Аббосбек Файзуллаев ФИФАнинг расмий саҳифасида эътироф этилди
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Тур доирасидаги дастлабки 5та ўйин натижаси турнир жадвалига катта ўзгартириш киритгани йўқ.
Дейлик, навбатдаги мағлубиятдан кейин «Локомотив» ва «Металлург»нинг аҳволи янада оғирлашди. «Бунёдкор» эса «Сўғдиёна»дан очко тортиб олиб, «Андижон»га ютқазган «Олим-пик»ка максимал даражада яқинлашди. Шунингдек, тўғри йўлга туушиб олгандек таассурот уйғотган «Пахтакор» дарвозасига 2та жавобсиз гол йўллаган «Қизилқум» жадвалда ўзини анча ўнглаб олди. Икки пешқадам - «Насаф» ва ОКМК эса тур ўйинини кеча ўтказди.
* «Сурхон» Суперлигада 5та ўйинга чўзилган ғалабасиз серияси (1та дуранг ва 4та мағлубият)га чек қўйди. Термизликлар бунга қадар охирги марта 18 август куни 16-турда «Андижон»га қарши сафар учрашувида устун келишганди. Қолаверса, Сурхондарё вилояти жамоаси «Локомотив»га қарши 12-ўйинда 2-марта ғалаба нашидасини сурди.
«СУРХОН» - «ЛОКОМОТИВ» - 2:1 (0:1)
25 октябрь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 214 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Максим Нехочин, Расул Фозилов, Маъруф Тиллоев.
VAR ҳакамлари: Наим Қосимов, Ҳуснора Жумаева.
Голлар: Абдуғафур Ҳайдаров (77), Муҳаммадали Абдураҳмонов (89) - Абдулазиз Абдурашидов (40).
Фойдаланилмаган пенальти: Жаҳонгир Абдусаломов (70, С.).
«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 4. Нодир Неъматхонов, 5. Жамалдин Ходжаниязов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Тамирлан Жамалутдинов (98. Фаррух Ик-ромов, 46), 10. Дмитрий Плетнёв, 11. Абдуғафур Ҳайдаров (15. Диёр Ра-мазонов, 90}7), 14. Сар-вар Абдуҳамидов (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 22. Жавоҳир Жўраев (6. Беҳзод Шамсиев, 79), 27. Асилбек Жумаев, 66. Беҳруз Шайдулов (19. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 75).
«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 3. Валерий Кичин, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев, 10. Шодиёр Шодибоев, 17. Санжар Турсунов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (28. Қувонч Абраев, 85), 70. Абубакрризо Турдиалиев, 77. Лазиз Мирзаев (11. Константин Базелюк, 90}4), 97. Михаил Гашенков (8. Дилшод Жўраев, 76).
Огоҳлантиришлар: Даврон Мерганов (89, зах.), Нодир Неъматхонов (90}12) - Абдулазиз Абдурашидов (90}1).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Абдуғафур Ҳайдаров («Сурхон»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Феруз Ғаниев.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Қийин ўйин бўлди. Бизда етарлича вазиятлар юзага келди, рақибларда ҳам. Фарқи шуки, рақиблар унумлироқ фойдаланишди. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақт 2:0 қилиш ўрнига 1:1ни қабул қилдик. Яратилган вазиятларнинг лоақал ярмидан самара чиқаришимиз керак эди...
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Ўйинни икки қисмга ажратиш мумкин. Дастлабки 45 дақиқаликда бироз суст кўриндик, йигитларнинг ҳаракатлари хавотирга солгани ҳам рост. Ҳар ҳолда, Қаршидаги баҳсда кузатилган агрессия сезилмади. Танаффусда футболчилар билан гаплашиб олдик ва вазиятни ўзгартирдик. Баъзан ёмон ўйнаб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Лекин таҳлил қилиш зарур жиҳатлар кўп...
* «Металлург» Наманганда «Навбаҳор»ни атиги 1 марта (2016 йили) доғда қолдирган.
«НАВБАҲОР» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (0:0)
25 октябрь. Наманган. «Марказий» стадиони. 1366 томошабин.
Ҳакамлар: Тўрабек Суюнов, Маҳмуд Турдиев, Сардор Ҳакимов, Хушнуд Суюнбоев.
VAR ҳакамлари: Насиба Тошмуҳаммедова, Зиёдулла Абдураҳмонов.
Гол: Йован Жокич (80).
«Навбаҳор»: 35. Сан-жар Қувватов, 7. Азим Аҳмедов, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (8. Сияваш Ҳақназари, 74), 12. Саидазамат Мирсаидов, 14. Жам-шид Болтабоев, 17. Руслан Жиянов, 22. Тома Табатадзе (21. Гиорги Никабадзе, 64), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.
«Металлург»: 35. Раҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 5. Александр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов (4. Керим Палич, 76), 7. Асадбек Собиржонов, 8. Искандар Шай-қулов, 9. Забиҳилло Ўрин-боев (11. Далер Шарипов, 57), 15. Азиз Пир-муҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 25. Шаҳзод Неъматжонов (98. Балса Секулич, 76), 31. Марко Миличкович (10. Шаҳзод Убайдуллаев, 72).
Огоҳлантиришлар: Забиҳилло Ўринбоев (36), Худойшукур Сатторов (51), Одил Абдумажи-дов (52, М.).
Четлатиш: Аброр Исмоилов (44, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Руслан Жиянов («Навбаҳор»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Қудрат Мадримов.
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Четлатиш ўз сўзини айтиб, «Навбаҳор» ҳужумда тартиблироқ ўйнашга интилди. Афсуски, оддий вазиятда «фол» ишлатдик ва «стандарт»да яхши ҳаракатланолмадик. «Навбаҳор» ғалабасида индивидуал маҳорат асосий ўринга чиқди. Биз ҳам имкон қадар ҳужумга ўтдик, бироқ дарвозагача етиб боришда қийналдик. Эҳтимол, ўйин дурангга мос бўлгандир. Захирадан тушган йигитлар фаоллик қўша олишмади. Ҳужумдаги ўйинимиз умуман маъқул келмади. Ваҳоланки, 3 нафар номинал ҳужумчи билан ўйнадик. Қисқаси, Секулич, Убайдуллаев ва Шарипов ўз имкониятларидан пастроқ даражада тўп суришди. Суперлигада қолишимизга ишонаманми? Курашамиз. «Локомотив» бизга совғалар улашмоқда. Ҳа, бугун 3 очко олганимизда, фантастик иш бўларди. Лекин ҳозирча барчаси ўз ўрнида қолди...
Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи): - Йигитлар 1000 фоиз кучи билан ўйнашди. Деярли бутун ўйинни 10 киши бўлиб ўтказиш жуда оғир. Адашмасам, 3-марта 10 киши бўлиб қолдик. Балки ўйинни 10 киши билан бошлаш керакдир... Асосийси - ғалаба. Ивановичда жароҳат бор ва Тошкентда даволаниб қайтди, кеча илк марта машғулотда қатнашди. У аввалига майдонга тушишга лойиқлигини кўрсатиши керак. Барчаси машғулотларда қандай ишлашига боғлиқ. Шундай таассурот борки, айрим футболчилар ўзларини рақиблардан бир бош устун ҳисоблашмоқда, ишнинг ярмини бажаришмоқда. Улар исталган пайт ғалабани илиб кетиш мумкин, деб ўйлашмоқда. Ҳар қандай футболчини алмаштира оладиган захирамиз бор. Аброр Исмоилов дейлик, Лео Месси ёки Роналдиньо эмас. Бизда жамоа бор ва у муайян футболчи атрофига қурилмаган. Ҳа, Аброр яхши футболчи, лекин ҳали тажриба орттириши керак. Асосий муаммо - вазиятлардан фойдаланолмаслик. Рақамларга қарасак, бу кулгили туюлиши мумкин. Агар вазиятлардан 20 фоизини голга айлантирганимизда ҳам, балки бирор ўйинда ҳатто дуранг қайд этмасмидик... 2 метрдан гол уролмасак, яна нима қилиш мумкин? Ҳа, раҳбарият келаси йили таркибда маҳаллий йигитлар бўлиши кераклигини айтди. Бу - тўғри йўналиш. Рақибларга қарасак, ҳар бир жамоада наманганлик футболчилар бор. Шартномам йил охиригача. Агар муддатни узайтирадиган бўлсак, барчасини кўриб чиқамиз. Келаси йили таркибда 80 фоиз футболчи маҳаллий бўлиши йўлида ишлаяпман. Легионер келдими, даражаси уч бош баланд бўлиши керак. Бундай футболчи олиб келинмаса, маҳаллий йигитлар билан ўйнаган маъқул.
* «Қизилқум» чемпионат тарихида «Пахтакор»ни илк марта мезбон сифатида енгди.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ПАХТАКОР» - 2:0 (1:0)
26 октябрь. Қарши. «Марказий» стадиони. 523 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Амир Галеев, Ҳусан Худойбердиев, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Эдита Миробидова.
Гол: Элгужа Лобжанидзе (10), Муҳаммадали Ғиёсов (85).
«Қизилқум»: 1. Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4. Илҳом Ваҳобов, 6. Асрор Ғофуров, 8. Гиорги Кухианидзе (7. Даврон Анваров, 58), 10. Элгужа Лобжанидзе (77. Файзулло Жуманқўзиев, 51), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 14. Файзулла Қамбаров, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (20. Бо-бомурод Бозоров, 83), 79. Диёр Раҳматиллоев (71. Жамолиддин Убайдуллаев, 58).
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 3. Шаҳзод Азмиддинов (2. Беҳруз Асқаров, 74), 4. Абдулла Абдуллаев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов, 23. Абдурауф Бўриев (9. Иброҳим Ибрагимов, 83), 27. Сардор Собирхўжаев, 44. Маҳ-муд Маҳаммаджонов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 55. Му-ҳаммадрасул Абдумажидов, 99. Улуғбек Ҳошимов (33. Дониёр Абдуманнопов, 74).
Огоҳлантиришлар: Илҳом Ваҳобов (31), Ҳумоюншоҳ Сайётов (90}1, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Муҳаммадали Ғиёсов («Қизилқум»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Камолиддин Тожиев («Пахтакор» мураббийи): - Бугун тўпни яхши назорат қилдик, аммо икки хато ортидан 2та гол қўйиб юбордик. Бизда гол урадиган ҳужумчи йўқ. Тўпни яхши ушлаб турибмиз, назоратни қўлдан чиқармаяпмиз, аммо дарвозага зарба берилмаса, гол келмайди. Бугун баъзи ўзгаришларимиз хато бўлганини тан оламан. Натижада стадион ёки майдоннинг таъсири йўқ, шунчаки, хатоларимиз гол билан тугади. Баъзи ўйинларда 20та хато ҳам голга олиб келмайди. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ. Менимча, ҳали курашдан четга чиққанимиз йўқ. Охиригача курашамиз.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ғалаба доимо ёқимли. Ўйин учун стратегиямиз иш берди. Ҳимоядан ўйнаб, рақибни қарши ҳужумларда жазолашга уриндик. Муҳими, танланган услуб наф келтирди. «Қизилқум»нинг ўртамиёналар ва кучлиларга қарши ўйинларда турлича кўриниши психологияга боғлиқ, менимча. Рақибга паст баҳо бериш заиф ўйинга олиб келади. Роберт Озолс 9-10 кунда асосий жамоага қўшилиши керак. Лобжанидзе жароҳати ҳақида эса ҳозирча ҳеч нима деёлмайман. Сайётов - истиқболли кипер. Мана, аста-секин тажриба тўплаб бормоқда. Охирги 3та ўйинда ўзини фақат яхши томондан кўрсатди. Шулая билан келишув йил охиригача амалда бўлади. Шартнома узайтириладими? Ҳозир аниқ жавоб йўқ.
* «Андижон»нинг 8та ўйинга чўзилган ғалабасиз серияси (3та дуранг ва 5та мағлубият) узилди.
«АНДИЖОН» - «ОЛИМПИК» - 1:0 (0:0)
26 октябрь. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 8411 томошабин.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Адҳам Рихсибоев, Шоҳруҳ Мақсудов, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Ришат Нугманов.
Гол: Абдураҳмон Комилов (85).
«Андижон»: 1. Эл-дор Адҳамов, 5. Аб-дувоҳид Ғуломов, 9. Леван Арвеладзе (18. Дамир Темиров, 21, 10. Илҳом Абдуғаниев (66. Илҳом Алижонов, 69, 13. Сардор Азимов (14. Абдураҳмон Комилов, 77), 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (99. Шаҳром Самиев, 46), 21. Иль-дар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 71. Бектемир Абдуманнонов, 77. Рустам Турдимуродов.
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 5. Мақсуд Аълохўжаев (81. Абдулазиз Абдусаломов, 87), 8. Нодир Абдухолиқов, 10. Фаррух Мухторов (17. Жалолиддин Содиқов, 87), 11. Анвар Алижонов (9. Акбар Ўктамов, 60), 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмад Анваров, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (16. Риан Исломов, 60), 29. Улуғбек Шарипов, 70. Му-ҳаммадбобур Мўйдинов, 77. Суннатилла Аб-дуллажонов (15. Муҳсин Бозоров, 71).
Огоҳлантириш: Аҳмад Анваров (58, О.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Бубанья («Андижон»).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов.
Комиссар: Владимир Назаров.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Аввало, жамоамга бугунги ҳаракат учун миннатдорчилик билдираман. Эҳтимол, баъзи йигитларимиз бундай трибуналар остида, кучли қўллаб-қувватлаш бор жойда илк марта ўйнашгандир. Рақиб ўйин бўйи ҳужумлар уюштирди, бизни босимда ушлаб турди. Якунда бироз чарчаб қолдик ва гол қўйиб юбордик. Мақсад ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга чиқиб кетиш эди. Вазият юзага келди, аммо фойдаланолмадик. «Андижон» - стандарт ҳолатларда яхши ўйнайдиган жамоалардан бири. Бубанья ва Маматказинга қарши персонал қўриқчилар қўйгандик. Умуман, ҳаммасини тўғри бажардик, аммо сўнгги вазият... Андижонда ўзгача атмосфера бор, буни ҳамма билади. Бу ерда ўйнаш қийин, «Локомотив» билан келганимда ҳам шундай бўлганди.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Анча асабий ўйин. Ҳудудий устунликка эришдик, аммо вазиятлар кўп бўлмади. Фикримча, иккинчи бўлимда ҳам етарлича ҳужумга ўтолмадик. Бунда рақиб ўйинини ҳам таъкидлаш керак. Олдинги «Олимпик» кўпроқ узатмалар орқали ўйнарди. Ҳозир эса мудофаадан ўйнаган ҳолда, қарши ҳужумларга куч бермоқда. Арвеладзенинг жароҳати ҳам ўйинимизни бузиб юборди. Тангаффусдан сўнг шунчаки, агрессивлик қўшдик ва якунда иккинчи даврадаги илк ғалабани қўлга киритдик.
* «Бунёдкор» 5та ўйиндан буён ютқазмаяпти - 3та ғалаба ва 2та дуранг.
* Луис Качорри («Бунёдкор») Суперлиганинг охирги 3та турида ҳар бир ўйинда 1тадан гол урди.
«БУНЁДКОР» - «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:0)
27 октябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 824 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шерзод Аъзамов, Ислом Азимов, Зокир Сапоев.
VAR ҳакамлари: Никита Мустафин, Никита Афиногенов.
Голлар: Луис Качорри (71) - Самандар Мавлонқулов (88).
«Бунёдкор»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 4. Нажмиддин Нормуродов, 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 8. Фране Чиряк (65. Аҳ-мадулло Муқимжонов, 57), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Усмонали Исмоналиев (74. Луис Качорри, 57), 23. Асадбек Раҳимжонов (57. Амир Тўрақулов, 86), 25. Ицуки Урата, 41. Ан-дрия Филипович (10. Расул Йўлдошев, 86), 77. Музаффар Олимжонов (7. Шаҳбоз Жўрабеков, 79).
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (82. Фазлиддин Омонкелдиев, 90}2), 8. Владимир Йовович, 14. Люпче Дориев, 15. Хондамир Мустафоқулов (28. Станислав Андреев, 79), 23. Суҳроб Иззатов, 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардор Ҳошимов (9. Самандар Мавлонқулов, 59).
Огоҳлантиришлар: Асадбек Раҳимжонов (47) - Хондамир Мустафоқулов (36), Алишер Салимов (37).
Четлатиш: Иван Бошкович (90}1, бош мураб., С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Луис Качорри («Бунёдкор»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Шаҳзод Холбоев.
Раде Петрович («Сўғдиёна» мураббийи): - «Бунёдкор»ни 1 очко билан табриклайман ва унга омад тилайман. Бугун бутун мусобақа давомидаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Рақиб деярли вазият яратмади. Олдинда яна 4та учрашув бор, кумуш медаль учун курашишда давом этамиз. Дастлабки 15 дақиқада 3та яққол вазиятга эга бўлдик, кейин ўйинни назорат остига олдик. Фақат стандарт вазиятдан гол қўйиб юбордик. Зоран Петрович билан шартномани сентябрда бекор қилдик ва у юртига қайтиб кетди. Фикримча, «Сўғдиёна» яхши мавсум ўтказмоқда. Тўғри, натижаларимизга Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жароҳати таъсир қилмоқда. У дастлабки турларда Суперлиганинг энг яхши футболчиси бўлиб турганди.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Бундай дуранг худди мағлуб бўлгандек ҳиссиёт уйғотади. Йигитларнинг меҳнати ва иштиёқига ачиндим. Муҳими, иккинчи даврада яхлит жамоа сифатида шаклланганимизни исботлаяпмиз. «Сўғдиёна» ажойиб мураббийга эга, жамоа чуқур ҳимояга ёндашиб, қанот футболчиларини анча юқорига чорлайди. Зотеев каби тажрибали ижрочилар буни ажойиб тарзда уддалашмоқда. Шунинг ортидан ҳимоямиз бугун 10-15 метр ортга чекинди. Оқибатда баъзи зоналарда камчилик бўлиб қолдик. Замонавий футбол «мода»сига тақлид қилишдан фойда йўқ. Мусобақа жадвали ва футболчилар характери бизни янада фаолроқ ўйнашга ундамоқда. Качоррининг кетма-кет гол ургани - соғлом муҳит кўрсаткичи. Демак, захира вакилларига ишонишимиз мумкин. Ҳа, ҳали ҳеч нимага эришмадик. Олдинда қийин учрашувлар бор. Лигада қолиш учун хотиржамликни сақлаган ҳолда, максимал куч сарфлаш керак. Бундай қийин ҳолатдан фақат жамоавий жипслик ёрдамида чиқиб кетиш мумкин.
28 октябрь (душанба)
ОКМК - «НЕФТЧИ»
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Баъзан ёмон ўйнаб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Лекин таҳлил қилиш зарур жиҳатлар кўп... Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи).
- Ҳужумдаги ўйинимиз умуман маъқул келмади. Ваҳоланки, 3 нафар номинал ҳужумчи билан ўйнадик. Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи).
Аброр Исмоилов дейлик, Лео Месси ёки Роналдиньо эмас. Бизда жамоа бор ва у муайян футболчи атрофига қурилмаган. Сергей Лушан («Навбаҳор» бош мураббийи).
- Бубанья ва Маматказинга қарши персонал қўриқчилар қўйгандик. Умуман, ҳаммасини тўғри бажардик, аммо сўнгги вазият... Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи).
- Бундай дуранг худди мағлуб бўлгандек ҳиссиёт уйғотади. Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи).
21-ТУР БИРОР ХАТОСИЗ...
ЎзФҲМ Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасига биноан, Суперлига 21-туридан ўрин олган ўйинлар ҳакамлар хатоларисиз ўтди. Ҳар ҳолда, махсус йиғилишда 8та баҳсли вазият кўриб чиқилди ва уларнинг барчасида ҳакамлар тўғри қарор чиқаришгани маълум қилинди. Гап «Насаф» - «Сурхон» (эҳтимолий пенальти ва қизил карточка), «Локомотив» - «Бунёдкор» (пенальти), «Металлург» - «Андижон» (эҳтимолий қизил карточка ва эҳтимолий пенальти), «Нефтчи» - «Навбаҳор» (эҳтимолий қизил карточка ва пенальти) ҳамда «Олимпик» - «Қизилқум» (эҳтимолий пенальти) ўйинларида кузатилган ҳолатлар ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасида 11 ноябрь куни Қатарга жўнаб кетади. Вакилларимизни 14 ноябрь куни Қатар ва 19-санада КХДР термаларига қарши кечадиган ЖЧ-2026 саралаши ўйинлари кутиб турибди. «Пахтакор» ва «Насаф» клублари эса Осиё турнирларида ҳам иштирок этмоқда. Шундан келиб чиқиб, Суперлига 24-туридан ўрин олган «Насаф» — «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» — «Пахтакор» баҳслари 10 ноябрга белгиланган эди. Миллий жамоа Қатарга эртароқ учишни режалаштиргани учун ЎФА Суперлига доирасидаги мазкур ўйинларни 9 ноябрь кунига кўчириш таклифи билан чиқди. Бунга 5 ноябрда «Ал-Райян»ни қабул қиладиган «Пахтакор» розилик берди. 6 ноябрь куни Қаршида «Ал-Ҳусайн» билан ўйнайдиган «Насаф» эса икки учрашув оралиғида вақт камлиги туфайли Суперлига беллашувини 10 ноябрда қолдиришни мақсадга мувофиқ ҳисоблади. Шу тариқа Намангандаги марказий ўйин 9 ноябрга кўчирилганидан келиб чиқиб, «Андижон» — «Қизилқум» учрашуви 10 ноябрга белгиланди.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 21 13 7 1 31-12 46
2 ОКМК 21 12 3 6 33-24 39
3 СЎҒДИЁНА 22 10 7 5 36-24 37
4 ПАХТАКОР 22 10 5 7 37-27 35
5 НАВБАҲОР 22 8 9 5 27-24 33
6 НЕФТЧИ 21 7 9 5 23-20 30
7 СУРХОН 22 8 5 9 23-28 29
8 ДИНАМО 21 7 5 9 30-30 26
9 ҚИЗИЛҚУМ 22 6 8 8 23-26 26
10 АНДИЖОН 22 5 10 7 29-30 25
11 ОЛИМПИК 22 6 6 10 19-30 24
12 БУНЁДКОР 22 5 8 9 22-35 23
13 ЛОКОМОТИВ 22 4 6 12 24-37 18
14 МЕТАЛЛУРГ 22 1 12 9 17-27 15
ТЎПУРАРлар:
Драган Черан («Пахтакор») - 13та (4та пен.)
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 9та
Анвар Ҳожимирзаев («Динамо») - 9та (3та пен.)...
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 9та (5та пен.)
Элгужа Лобжанидзе («Қизилқум») - 8та (2та пен.)
Жоэль Кожо («Динамо») - 7та (1та пен.)...
23-тур
31 октябрь (пайшанба)
18:15 «ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН»
1 ноябрь (жума)
16:00 «ЛОКОМОТИВ» - «НАСАФ»
18:15 «СЎҒДИЁНА» - «СУРХОН»
2 ноябрь (шанба)
15:00 «ОЛИМПИК» - «НАВБАҲОР»
17:15 «ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»
3 ноябрь (якшанба)
16:00 «НЕФТЧИ» - «БУНЁДКОР»
18:15 «МЕТАЛЛУРГ» - ОКМК
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Икки нафар 17 ёшли малилик иқтидор соҳиби "Барселона"га келиб қўшилди.
Юлиан Нагельсманни Германия терма жамоаси мураббийлигида қолдиришмоқчи. Бу ҳақда "BILD" нашри хабар берди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789